Тошкентдаги Миллий кутубхонага кечки вақтда ишлаши учун маблағ ажратилади
2022 йил 1 ноябрдан узлуксиз ишлаш режимини ташкил қилган Миллий кутубхона жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб 21:00 га қадар ишлаши ҳақида маълум қилинган эди.
Жорий йилнинг 20 октябридан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолияти 24/7 режимидан одатий режимга қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 21 ноябрь куни Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтган мажлисда депутатлар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида кутубхонанинг кечки вақтда ишлаши учун талаб қилинадиган маблағни акс эттириш масаласини ҳам кўтарди.
Қайд этилишича, ҳужжат лойиҳасида ёшларга кутубхонадан кечки вақтда фойдаланиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳаражатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ishonch.uz” кутубхона фаолияти чеклангани масаласига тўхталган ва кутубхона фойдаланувчиларининг бу борадаги фикрларини бир жойга тўплаган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0