Туркманистон президенти 8 мартда аёлларга 3 долларда совға бермоқда
8 март арафасида туркманистонлик барча хотин-қизларга президент номидан пул мукофоти берилади.
Туркманистонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ва қизларга давлат раҳбари номидан пул совғалари топширилади. Бу ҳақда Туркманистаннинг "Золотой век” нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, мамлакат Президентининг 2019 йил 27 февралдаги 1152-сонли “Мамлакатимиз аёлларига Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул совғаларини топшириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Президент Сердар Бердимуҳамедов тегишли фармойишни имзолаган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 2–6 март кунлари байрам муносабати билан тантанали тарзда Президент номидан 60 манат миқдорида пул мукофоти тарқатилади. Расмий валюта курси бўйича бу тахминан 17 АҚШ долларига тенг бўлса, норасмий бозор курсларида қарийб 3 доллар атрофида баҳоланмоқда.
Пул совғалари мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган аёлларга, шунингдек, пенсия ва давлат нафақаси олувчиларга берилади. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада таҳсил олаётганлар, Туркманистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академиясида камида икки йиллик ўқиш муддатига эга курс тингловчилари, олий таълим муассасалари талаба қизлари, мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳам ушбу мукофотдан баҳраманд бўлади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0