Тушкунликдан қочинг, бахтли бўласиз
Руҳий тушкунлик ва инсоннинг бахтлилик сабаблари ўрганилиши доирасида олимлар кутилмаган хулосага келишди.
Руҳий тушкунлик аломатлари камроқ учрайдиган ва силлиқ муомалали, ҳар нарсани юракга олавермайдиган кишилар кўпинча ўзларини бахтли деб аташаркан.
Туркиялик психологлар қайси омиллар инсоннинг бахтлилик даражасига таъсир қилишини аниқлади, дея хабар бермоқда “Psychological Reports” журнали.
Хушмуомалалик ва бахт
Юқорида айтилганидек, мутахассисларнинг фикрича, хушмуоамала одамлар ўзларини бошқалардан бахтлироқ деб билишар экан. Улар ҳақиқатан ҳам (сохтакорона эмас) бошқаларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишади, улардан камчилик изламайди, раҳм-шафқат кўрсатишади ва ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр туришади.
Буни аниқлаш учун олимлар ўртача ёши 23 бўлган 372 кишидан иборат кўнгиллилар гуруҳини жалб қилди. Сўров натижалари бўйича тадқиқотчилар инсон қанчалик хушмуомалали бўлса, унинг руҳий тушкунлик белгилари шунчалик заиф бўлади, деган хулосага келишди. Бундан ташқари, уларда турли касалликлар белгилари бошқаларга қараганда камроқ учрар экан.
Олимлар ушбу хулосалардан кейинги психологик тадқиқотларда фойдаланиш нияти борлиги ҳақида гапирмоқда. Бироқ ҳозирча улар бахтлилик, хушмуомалалик ва тушкунлик ўртасидаги сабаб-оқибат муносабатлари ҳақида гапиришга шошилмаётир.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0