Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +22 +20

  • Juma, 19

    +21 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +24 +20

  • Seshanba, 23

    +25 +20

  • Chorshanba, 24

    +26 +20

  • Payshanba, 25

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Учинчи ренессанс ғояси бизнинг деколониал лойиҳамиз эмасми?

Гарчи мустақил бўлганимизга ўттиз уч йил бўлаётган бўлса-да, назаримда, ҳануз давлат ва жамият шаклланишида кечаётган тенденциялар етарлича ўрганилаётгани, шарҳланаётгани йўқдек. Ҳолбуки, бу орада нафақат минтақамиз, балки бутун дунёда геосиёсат ҳам, глобал мафкураю қадриятлар ҳам бир қадар янгилангандай бўлди.
Сиёсат
1523 15:38 | 27.02.2024 15:38

Масалага шу маънода ёндашадиган бўлсак, мамлакатимизнинг бугун жаҳон саҳнидаги ижтимоий-сиёсий ва маънавий «қиёфа»си тадқиқ этишга, ўрганишга, албатта, арзийди. Бу мавзуда гапирилар экан, кўпчилик, энг аввало, бугунги (постсовет) шароитда давлат ва жамиятимиз бир тарафдан неолиберализм босимини ҳис қилаётганини, иккинчи тарафдан, кучли ижтимоий ва дунёвий давлат қурилиши жараёни кечаётганини тилга олиши мумкин.


Аммо масалага глобал нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, мамлакат (барча постсовет давлатлари каби) мудом постколониал ва деколониал назариялар таъсирида «тебраниб» турганини ҳис қилишимиз қийин эмас.


Ўрни келганда шуни алоҳида айтишни истардикки, айни директива (илмий йўл-йўриқ)лар замонавий ижтимоий-гуманитар фанларда кенг ўрганилади. Айниқса, Ғарб бу мавзуни чуқур тадқиқ қилади.


Хўш, ўзбек фанида нима учун бу атамалар ишлатилмаяпти?


Нега университетларда постколониал ва деколониалликка бағишланган курслар мавжуд эмас?


Нима учун бу атамалар бизнинг академик фанимизда мудом тақиқда турибди?


Айни саволларга қуйида мухтасар жавоб беришга ҳаракат қиламиз.


Постколониал атамаси ва замонавий ҳаётимиз


Содда қилиб айтганда, постколониал атамаси моҳиятан «мустамлакадан сўнгги...» маъносини беради ва озодликка эришган давлатлар сиёсий маданиятини тадқиқ қилади. Ўтган асрнинг 70-йилларида пайдо бўлган мазкур сиёсий истилоҳ Эдвард Саиднинг «Ориентализм» асаридан кейин анча оммалашиб кетди ва ўз тарафдорларини топди. Зотан, Саиднинг ушбу асари мазмун ва ғоявийлик жиҳатидан «постколониаллик» тадқиқини ҳам ўз ичига олган эди. Афсус, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ёзилган бу асар бугунгача ўзбек тилига таржима қилинмаган.


Хўш, бу китоб, қолаверса, тилга олаётган назариямиз нимаси билан муҳим?


Тарих шуни кўрсатадики, кўп ҳолатларда мустақилликка эришган давлатлар империянинг сиёсий маданиятидан қутулиш учун кўпам шошилишмайди. Аксинча, уларнинг кўпчилиги эски мустамлака тизим «меъморчилиги»дан янги давлатчилик қурилиши учун пойдевор ўрнида фойдаланади. Кўпларида империя маданиятининг барча белгилари очиқ-ойдин сақлаб қолинади ва қадриятга ҳам айланади.


Таассуфки, бундай кўриниш Ўзбекистонда ҳам кузатилади.


Ўзбекистон сиёсий маданиятига «тоза» постколониал назарияни айни шароитда қўллаш қийин. Нимагаки, бу ўз-ўзидан сиёсий элиталарнинг империя меросига муносабатини юзага чиқаради... Лўнда айтганда, империя модели танқидга учрамас экан, постколониал назария «ишламайди».


Бугунги сиёсий-илмий матнлар ва тадқиқотларда «постколониал ҳолат» ва «пос­токолониаллик» сўзлари ҳам кенг қўлланилмоқда ва дунё сиёсати, жамиятшунослиги фаол мурожаат қилаётган илмий тенденциялардан Ўзбекистон бутунлай ихота қилинган, деб гапириш ҳам адолатдан бўлмайди. Гарчи, биздаги илмий жамоатчилик, академик доиралар бу мавзуда «камгап»ликни одат қилишган бўлишса-да, ташқарида жамиятимиз, сиёсий кун тартибимизни ушбу атамалар призмаси орқали таҳлил этаётган доиралар ҳам бор. Хусусан, С.Абашин, Л.Адамс, Д.Кандийоти каби олимлар ўз тадқиқотларида Ўзбекистонда замонавий постоколониал назария сиёсий маданиятни, тарихимизни тушунишда қўл келиши ҳақида кўп ёзмоқдалар.


Деколониал атамаси ва замонавий ўзбек фани


Кўп олимларнинг фикрича, Чингиз Айтматов ўз асарида қўллаган ва кейинчалик оммалашиб кетган «манқурт» атамаси совет Ўрта Осиёсида деколониал ҳаракатнинг вужудга келишига сабаб бўлган.


Албатта, бунинг ўзига хос жиҳати бор. Чунки, бизда деколониал жараён бошланган давр билан Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романи яратилиши бир вақт – «қайта қуриш» йилларида бошланиб, ҳозиргача давом этмоқда. Мухтасар айтганда, назария асосида «тарихий илдизларга» қайтиш ётади. Яъни, миллий тил ва қадриятларни тиклаш манқуртликни, «мустамлака комплекси»ни йўққа чиқаради, деган илмий хулоса беради. Ҳаммамиз яхши биламизки, қуллик тафаккури ижодкорлик, яратувчилик устига ташланган темир чиммат кабидир. Мустамлака комплекси ўз табиатига кўра, нафақат тараққиёт учун асосий ғов, балки мутеликдан рағбат туйиш, ундан шукр қилиш кайфиятини ҳам тарбиялайди. Эҳтимол, шу сабаб, ундан, яъни тафаккур қарамлигидан халос бўлиш баъзи пайтларда сиёсий мустақилликдан оғирроқ кечиши ҳам мумкин. Аммо ундан қутулиш, халос бўлишнинг методлари, албатта, мавжуд. Масалан, машҳур олима Линда Тухиваи Смит 25 та таклифни қамраган қуйидаги (деколониал) лойиҳани таклиф қилади.

Унга кўра:


1) мустамлака бўлганларнинг хоҳиш-истаклари акс этган тарихий воқеаларни тиклаш;


2) турли хил шахсий воқеалар мажмуини яратиш;


3) оғзаки тарихни ривожлантириш зарур;


4) мустамлака шароитида яшаб озодликка ундаган воқеаларни нишонлаш;


5) тарихий хотирани тиклаш;


6) тарихни ўзлаштириш, яъни туб ерли аҳолининг тарих жараёнида ролини кўрсатиш;


7) мустамлака шароитига туб аҳолининг аралашиш жараёнини очиб бериш;


8) мустамлака шароитида миллий тилнинг регенерациясини кўрсатиш;


9) тарихий жараёнларнинг «боғланганлигини» кўрсатиш;


10) мустамлака тарихини қайтадан кўриб чиқиш ва ёзиш;


11) янги назария талаби;


12) мустамлака ҳолати репрезентацияси, яъни асосий «ўйинчилари»;


13) гендер тадқиқотларни кенгайтириш;


14) келажакни сиёсий жиҳатдан тасаввур қилиш;


15) ижтимоий тарихни қайтадан идрок қилиш ёки кўриб чиқиш;


16) тарихий адолатни тиклаш;


17) иқтисодий тарихни кўриб чиқиш;


18) ҳокимиятни демократлаштириш;


19) «қуйи» ижтимоий қатламларни сиёсийлаштириш;


20) тарихий номларни қайтариш (географик жиҳатдан);


21) табиатни ҳимоя қилиш;


22) ижодкорликни қўллаб-қувватлаш;


23) ижтимоий маслаҳатни кучайтириш;


24) тафаккурнинг гўзаллигини кашф этиш;


25) илм билан ўзаро бўлишиш.


Санаб ўтилган лойиҳаларнинг кўпчилиги билвосита бўлмаса-да, характер нуқтаи назаридан жамиятимизга татбиқ қилинган ва қилиняпти. Лекин, бир ҳолатни очиқ тан олишимиз зарурки,«деколониал лойиҳа»лар кўп ҳолларда бизда тарихий «жароҳат»ни олдинга олиб чиқиши билан характерланади. Бу эса «ресентимент тарих»нинг юзага чиқиши, ёт маданият ва тутумлардан ўч олиш кайфияти ҳамда миллатни бошқа миллатдан устун қўйиш каби зарарли, айни пайтда архаик тусга эга бўлган бошқа комплекслар шаклланишига бевосита «ҳисса» қўшаётгандек туюлади одамга. Қолаверса, бу ўз навбатида, миллат олимларининг деколониал назария бўйича етарли тадқиқот қилишмаётгани билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.


Замонавийлик, сиёсат ва илм


Постколониал ҳолатда замонавий анъаналарнинг қабул қилиниши қийин кечади, чунки империянинг эскирган лойиҳалари босим қилади. Натижада илмий ижодкорлик ва мустақил сиёсий фикр шаклланиши қийин кечади. Афсус, биз ҳозир шу ҳолатни бошдан кечиряпмиз.


Сўзимиз сўнггида бир ҳақиқатни ҳам айтишимиз керак бўлади. Юқорида эслаганимиздек, биз глобал илм-фандан батамом узиб ташланган эмасмиз. Хусусан, деколониал назария «ҳарорати»ни ҳам ҳаётимизда сезиб турибмиз. Аммо у кўп ҳолларда неолиберализм ва консерватив оқимлар манфаатига хизмат қилмоқда. Бу ҳақда олима М.Суярқулова шундай ёзади:­ «...Марказий Осиёда деколониал жараён иқтисодий шароитни инобатга олмасдан, консерватив ва неолиберализм контекстида тушунилмоқда ва талқин қилинмоқда».Бунинг натижасида эса бизда деколониал жараён эмас, балки консерватив ва анъанавий жамиятга қайтиш идеалга айланмоқда. Яъни, биздаги неолиберализм гўёки постколониаллик бу тақдир, дея одамларга уқтирмоқда. Ижтимоий ҳаётимизда бугун шундай манзараки, бу моделлар сиёсий жараён ва норасмий ижтимоий гуруҳларда баъзан бевосита, гоҳида эса билвосита тўқнашмоқда. Бу ҳолат, айниқса, ижтимоий тармоқларда яққол кузатилади.


Миллатчилик, ирқчилик, дин ва дунёвийлик масалалари, давлат келажаги, ўзлик масаласи неолиберализм мафкурасининг постоколониал ёки деколониал кўринишида намоён бўлмоқда.


Ўзбекистон ижтимоий-гуманитар фани эса постколониал, деколониал назария ва неолиберализм мафкурасини инобатга олмай, воқеликни рад қилиб илм билан шуғулланмоқда! Яъни, академик доираларимиз ҳамон эскича (советча) илмий дунёқараш «ботқоғи»дан чиқа олмади.


Шу ўринда бир қатор ҳақли савол туғилади: олимларимиз қачонгача бу жараёнлардан четда туришади? Ёки улар давлат бу мавзулар бўйича махсус буюртма беришини кутишаётирми? Айни ўринда биз айбдорни қаердан қидиришимиз керак бўлади?


Ҳолбуки, биз шу туришимизда Учинчи Ренессанс ғоясини илгари сурган ва юксак марраларни кўзлаган эдик. Ҳолбуки, ушбу улуғ ғоя моҳиятан бизнинг деколониал лойиҳамиз эмасмиди?!


Бахтиёр АЛИМЖАНОВ,
тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти катта илмий ходими



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Sanjar

22:50 | 19.03.2024

Sizzi fikrlariz va videokontentlarni kòrib shu paytgacha yashagan hayotim yolĝondan iborat va dunyoqarashim 3-shaxs tomonidan shakllantirilganday tuyulyapti.. Bu qanaqasiga bòlishi mumkin.... Sizzi darajezga yetish uchun nima qilishim kk. Òzim 5yillik oliy ta'limda shunchaki vaqt òtkazibman bòlibam tarix fakultetida yana

Азиз

18:54 | 27.02.2024

Зор макола

Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0