“Умра”ни ташкил қилишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 ноябрдан “Умра” тадбирини амалга ошириш бўйича туроператорларга янги талаблар жорий қилинган эди.
Туризм қўмитаси “Умра” тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.
Мазкур рўйхат жорий йил 1 ноябрдан кучга кирган «Умра» тадбирини ташкил этиш бўйича янги талабларга кўра тузиб чиқилган.
Унга кўра, эндиликда “Умра” тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун:
– “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган тегишли банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
– “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Зиёрат туризми” ва “Ислом ҳуқуқи” таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши лозим.
Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0