Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Унутилмас сабоқ

Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан далага бордим...
Колумнистлар
327 10:33 | 28.06.2024 10:33

Механизаторни иш устида учратиб суҳбатлашдим. Ҳатто, тракторчиликдан бироз хабарим борлиги боис, унга қўшилиб машинада пахта тердим. Кейин шу асосда лавҳа ёздим. У газетанинг шанба сонида чоп этилди.


Албатта, бу мен – бошловчи журналист учун катта ютуқ эди. Аммо қувончим узоққа чўзилмади. Душанба куни эрталаб хонада ишлаб ўтиргандим, эшик шаҳд билан очилди-ю, остонада қаҳрамоним кўринди. У мен билан номигагина сўрашди-да, қўққисдан муддаога ўтди.


– Ҳов, ука! – деди кўзларимга қаттиқ тикиларкан, зардали оҳангда. – Мен отим Итолмас эканлигини айтгандим, сен нега Етолмас деб ёздинг? Хўш, нимага етолмай, нимадан қуруқ қолар эканман?..


Кутилмаган саволдан аввалига эсанкираб қолдим, сўнгра олдимда турган газетага шоша-пиша кўз югуртирдим. Қарасам, исми ростданам Етолмас ёзилибди. Уни ким, қачон ўзгартирганини билолмай, тасодифан хонага кирган бўлим мудирига илтижоли боқдим.


– Ҳа, тинчликми? – Бўлим мудири механизаторга юзланди. Унинг дардини эшитгач, масалага ойдинлик киритди. – Айб бу укамизда эмас, – деди менга кўз қирини ташлаб. – Аслида сизнинг исмингиз эскича ва ножоизроқ экан. Шунинг учун газетага қўл қўйишдан олдин муҳаррир билан маслаҳатлашиб, сал ўзгартирдик.


– Нега?! – Механизатор баттар жаҳл отига минди. – Ахир, эскичами-янгичами, ёқимлими-ёқимсизми, бу раҳматли ота-онам қўйган исм-ку! Улар мендан олдинги беш фарзанди турмагани учун шундай қарорга келишган. Бу боламиз яшаб қолсин, уни Худо ўз паноҳида ва ёмон кўзлардан асрасин, лоақал ит ҳам дахл этолмасин деган маънода шундай йўл тутишган. Сизларга бировнинг отини бузиб ёзишга ким ҳуқуқ берган? – У бир зум тўхтаб нафас ростлагач, пичинг аралаш сўзида давом этди. – Унда, ана, бир ҳамқишлоғимнинг исми форсчада Зарима, ўзбекчаси – “паст, тубан, ёмон”, эҳтимол, униям ўзгартириб берарсизлар?!.


Хуллас, Итолмас ака узоқ тортишди. Охири бизни тавбамизга таянтириб, узр сўраттирди.


Бу воқеа мен учун бир умрлик катта сабоқ бўлди. Шу-шу мудом одамлар исмини тўғри ва тўлиқ ёзишга, мазмунига эътибор беришга одатландим. Кейинчалик республика миқёсидаги нуфузли газеталарда ишлаган чоғларим айнан шу мавзуда бир нечта чиқишлар қилдим. Энг муҳими, исмларга қизиққаним сайин барчаси ўзига хос теран маъно-мазмунга ва “таржимаи ҳол”га эгалигини чуқурроқ англай бошладим.


Абдунаби ҲАЙДАРОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар