Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 940.1121.75

  • EUR

    14 055.55103.72

  • RUB

    145.620.97

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 11-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Seshanba, 11

    +12 +20

  • Chorshanba, 12

    +12 +20

  • Payshanba, 13

    +12 +20

  • Juma, 14

    +12 +20

  • Shanba, 15

    +11 +20

  • Yakshanba, 16

    +12 +20

  • Dushanba, 17

    +15 +20

  • Seshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди

Ушбу декларациянинг имзоланиши, жумладан, Озарбайжон матбуотида “ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилига асосланган яқин стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлида кейинги қадамлар” дея эътироф этилди. 
Сиёсат
247 10:55 | 30.01.2025 10:55

Анқарада Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспортга масъул вазирларининг 2-уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув доирасида ўзбекистонлик вазирлар Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон қабулида ҳам бўлишган. Қабулда Туркия раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва мактуби етказилган.


“Масъул вазирлар билан биргаликда 2-уч томонлама учрашувни муваффақиятли ўтказдик. Самарали дипломатия, динамик сармоявий ҳамкорлик, савдо ҳажмини ошириш ва алоқаларни кенгайтириш орқали уч қардош халқлар нафақат ўзлари, балки вакиллик қилаётган минтақалар учун ҳам фойда келтиради”, – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Б.Саидов.


Таъкидланишича, муҳокамаларда долзарб масалаларни ҳал этиш ва мамлакатлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш билан бирга турли тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ қадамлар белгилаб олинган. Учрашувнинг асосий натижаси эса халқларнинг барқарор ривожланиши учун дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлган Анқара декларациясининг имзоланиши бўлди.


Ушбу декларациянинг имзоланиши Озарбайжон матбуотида “ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилига асосланган яқин стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлида кейинги қадамлар” дея эътироф этилди.


Декларацияда, жумладан, Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутадиган Ўрта коридор масаласига алоҳида эътибор қаратилди.


Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг «катта транзит салоҳияти»ни очиб бериш нуқтаи назаридан муҳим бўлган ТРАСЕКА (Европа-Кавказ-Осиё транспорт коридори) дастури доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.


Анқара декларациясида уч давлатнинг умумий манфаатлар ва устуворликларга мувофиқ минтақавий ва халқаро даражадаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу уч давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига рахна солишга бўлган уринишларнинг олдини олиш бўйича қўшма чоралар кўриш қатъиятини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.


Ўрта коридор салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ва Боку халқаро денгиз савдо порти каби лойиҳаларни янада ривожлантириш ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.


Транспорт соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва транспорт тизимлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган Ҳаракатлар дастури қабул қилинганидан мамнунлик билдирилди.


Анқара декларациясида Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шарқий Зангезур иқтисодий районларини қайта тиклашга алоҳида эътибор берилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат