Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 926.51-9.17

  • EUR

    14 092.48-72.09

  • RUB

    156.00-2.8

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 22-March

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Shanba, 22

    +13 +20

  • Yakshanba, 23

    +11 +20

  • Dushanba, 24

    +14 +20

  • Seshanba, 25

    +9 +20

  • Chorshanba, 26

    +5 +20

  • Payshanba, 27

    +3 +20

  • Juma, 28

    +3 +20

  • Shanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пойтахтда бош режа йўқлиги боис муаммоларга дуч келаяпмиз-архитектор

Ishonch.uz нинг бугунги суҳбатдоши архитектор Дилдор Бегматова. Суҳбатдошимиз асли Самарқандлик ва айнан архитектор бўлишига қадимий шаҳарнинг кўҳна меъморий бинолари ва бой тарихга эгалиги сабаб бўлган. Қаҳрамонимиз кўп йиллардан бери Тошкент Архитектура-қурилиш университетида"Архитектура" кафедрасининг катта ўқитувчиси ва PhD таянч докторанти ҳамдир.
Жамият
1063 17:15 | 15.08.2024 17:15

– Дилдор, сизга илк савол Тошкентдаги доимий қурилишлар шаҳарсозлик режаси билан амалга оширилмоқдами?


– Маълумки, ҳар қандай барқарор ривожланаётган шаҳарлар ўз ҳудудида янгилик қилиш учун олдиндан тузиб чиқилган бош лойиҳага кўра иш кўради. Жумладан, Тошкент ҳам қачонлардир бош режага эга бўлган. Сўнгги 30-40 йилликда шаҳарда аҳоли сонининг ортиши ортидан Тошкент янги бош режага муҳтож бўлди, аммо ишлаб чиқилган лойиҳалар хомаки бўлгани боис, ўзини оқламади. Оқибатда пойтахт кўплаб муаммоларга юз тута бошлади. Йўлларнинг асоссиз кенгайиб кетиши шаҳар ичида машина ҳаракатининг кўпайиши, "пробка"ларнинг ортиши жамоат транспортига ҳам таъсирини ўтказди. Шунингдек, тижорий объектларнинг ноқонуний қурилиши шаҳарда яшилликнинг камайиб кетишига, ҳавонинг ифлосланишига олиб келди. Буларнинг барчаси, албатта, шаҳарда бош режа йўқлигидан далолат беради. Бўлган тақдирда ҳам "лойиҳачи"лар томонидан қўл учида қилинганини исботлайди. Айтишим мумкинки, биз яшаб турган бугунги Тошкентда бош режа бўлгани билан амалда “ишламайди”.


Тошкент шаҳар архитектураси ҳақида нима дея оласиз?


Тошкентда сақланиб қолинган бинолар архитектураси тўрт даврга оид. Қадимги давр меъморчилигидан Шош ҳамда Оқтепа археологик ёдгорликлари, "Кўкча", "Самарқанд дарвоза", Хасти Имом" маҳаллалари киради. Собиқ Иттифоқ даври архитектурасидан "Халқлар дўстлиги" концерт зали, театр ҳамда цирк бинолари бор. Мустақиллик даври меъморчилигидан Миллий банк биноси, "Nest one" мажмуаси, "Ҳумо арена" ёпиқ спорт иншооти бор. Мустақиллик давригача Тошкент маълум бир дизайн кўринишида бўлган. Бинолар бир-бирига композицион боғлиқ ҳолатда лойиҳалаштирилган. Масалан, cобиқ Иттифоқ даврида Тошкентда қурилган биноларнинг кўпчилигида бетон ашёси устунлик қилади. Бу услуб санъатда пост-модерн дейилади. Кўп асрлик бинолар архитектурасининг асоси хом ва пишган ғиштдан қурилган. Мустақилликнинг илк даврида бу ашё мармарга кўчди, бугунги кунда эса шиша ва пўлат асосий қурилиш материалига айланган.


Архитектура нима дегани? Ўзи умуман Ўзбекистон шаҳарлари бугунги кунда қай тартибда ривожланяпти?


Архитектура кўп қиррали. У жамиятнинг тарихи, маданияти ва технологик даражасини акс эттиради. У шаҳарлар ва ландшафтларнинг кўринишини белгилайди ҳамда одамлар ҳаётининг сифати ва қулайлигига таъсир қилади.


Ўзбекистон шаҳарларининг меъморий ривожланиши ранг-баранг. Замонавий тенденцияларга амал қилади, бироқ бу жараёнда анъаналар ва маҳаллий хусусиятлар ҳам ҳисобга олинмоқда.


Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон каби Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида замонавий турар-жой мажмуалари, бизнес марказлар, савдо марказлари ва меҳмонхоналар фаол равишда қурилмоқда. Бу иншоотларнинг қурилишида илғор қурилиш материаллари — шиша, пўлат ва бетондан фойдаланмоқда. Меъморий ривожланиш шаҳар инфратузилмасини яхшилайди. Шу муносабат билан янги йўллар, кўприклар қурилмоқда. Бу эса шаҳарларнинг ўсишига ва уларнинг аҳолиси учун ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам беради.


Шахсан мени хурсанд қилаётгани — тарихий объектларнинг реставрация қилиниши: меъморий ривожланишнинг муҳим қисми тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш ва сақлашдан иборат. Хива, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларда қадимий мадрасалар, масжидлар, саройлар ва бошқа маданий мерос объектларини қайта тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мақсад келажак авлодлар учун тарихни сақлаб қолиш.


Шунингдек, янги архитектурани ўзида жамлаган лойиҳалар ҳам қурилмоқда. Уларда анъанавий ўзбек меъморчилиги элементлари, масалан,аркали ойналар, декоратив мозаикалар ва орнаментал деталлар ўз ифодасини топмоқда.


Юртимизда туризмни ривожлантириш ва яхшилаш учун янги меҳмонхоналар, музейлар, маданият марказлари ва бошқа объектлари қурилмоқда. Бу лойиҳалар кўпинча замонавий дизайнни анъанавий ўзбек маданияти элементлари билан уйғунлаштиради.


Тошкентнинг ягона қиёфаси борми? Тошкент деб қидирсак атиги 2-3 та биноларимиз чиқади холос…


– Тошкент – "тошдан қурилган шаҳар"имиз нафақат Марказий Осиёнинг йирик саноат маркази, балки мамлакатнинг бой тарихини бағрида сақлаб келаётган шаҳар ҳамдир.


Келажакда тарихий биноларни сақлаб қолиш ва замонавий қурилишни меъморий ёдгорликлар билан уйғунлаштириш вазифаларини ҳал қилиш зарур.



Самарқандликсиз ва бу қадимий шаҳарнинг тақдирига бефарқ эмассиз, албатта. Шаҳарнинг бугун жудаям тартибсиз бўлиб кетгани самарқандликларни ташвишга солмай қолмаяпти. Бу ҳолатни қандай изоҳлаган бўлар эдингиз?


– Самарқанднинг меъморий кўриниши бениҳоя гўзал ва бир-бирига ҳамоҳанг яратилган. Афсуски, сўнгги йилларда шаҳар тартибсиз. Бу ҳолатга келишига бир неча сабаблар бор ва мен уларнинг айримларини санаб ўтаман.


Ягона меъморий концепциянинг йўқлиги: Самарқанд тез ривожланмоқда, бироқ шаҳар ривожланишининг аниқ режаси ва тарихий қурилиш билан уйғунлашган ягона меъморий лойиҳаси мавжуд эмас. Шу сабабли, янги қурилаётган бинолар атрофдаги бошқа биноларга мос тарзда қурилмаяпти.


Иқтисодий омиллар: Қурувчилар қисқа муддатда максимал даромад олишга интилади. Лойиҳалаштириш ҳамда қурилиш сифатига етарлича эътибор қаратмайди. Шунингдек, шаҳар ривожланишига етарли даражада сармоя йўқлиги янги биноларнинг қурилиш сифати ва меъморчилигига таъсир қилмоқда.


Тарихий меросни сақлаб қолиш муаммолари: Тарихий биноларни реставрация қилиш ва сақлаш катта маблағ талаб қилади.


Мутасадди мутахассисларнинг етишмаслиги: Тарихий биноларни барча меъёрларга риоя қилган ҳолда реставрация қилиш учун етарли тажрибага эга бўлган реставраторлар ва меъморлар саноқли.


Аҳоли фаоллигининг етишмаслиги: Шаҳар аҳолиси ҳам тарихий меросни сақлаш ва шаҳарни уйғун ривожлантиришнинг аҳамиятини тўлиқ англаган эмас. Айрим ҳолларда аҳоли янги бинолар қурилиши лойиҳалари ҳақида фикр билдириш имкониятига эга эмас.


Албатта, бу муаммолар оғриқли. Шуни унутмаслик керакки, Самарқанд – Ўзбекистоннинг дурдонаси бўлиб қолади.


– Собиқ иттифоқ пайтида қурилган қайси бинонинг архитектураси сизни ҳайратга солади, яқин йилларда қурилганлардан-чи?


– Собиқ иттифоқ даврида Тошкентда кўплаб ажойиб иншоотлар қурилган бўлиб, улар бугунги кунга қадар сақланиб қолган. Уларнинг айримларини санаб ўтаман:


“Ўзбекистон” меҳмонхонаси: Бу фақат меъморий шедевр эмас, балки Тошкентнинг рамзи ҳамдир. Меҳмонхона шаҳарнинг кўплаб нуқталарида кўриниб туради ва энг машҳур туристик объектлардан бири ҳисобланади. Бу иншоот Тошкентнинг совет давридаги меъморчилик ва шаҳарсозлик тарихини акс эттиради.


Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри: 1947 йилда қурилган, совет модернизми услубидаги театр.


Ўзбекистон Фанлар академияси биноси: Классик архитектурага эга бўлган бу бино Ўзбекистоннинг бош илмий маркази ҳисобланади.


Тошкент метрополитети: Метро лойиҳасида турли услублар, модернизмдан тортиб то анъанавий мотивларгача қўлланилган. Кўплаб станциялар мозаика, релеф ва бошқа декоратив элементлар билан безатилган.


Умуман олганда, Тошкентнинг совет даври меъморчилиги турли услубларнинг аралашмасидир, классикадан тортиб модернизмгача.


Замонавий меъморчиликка келсак, бугунги кунда Тошкент тез суръатларда ривожланмоқда. Мен ҳозирда докторантурада таҳсил олаётганим ва замонавий биноларни тадқиқ қилаётганим учун менга "TrilliantTowеr" комплекси ёқади. Лойиҳада энергия тежаш учун замонавий технологиялар (қуёш панеллари, вентиляция тизими, ёритиш) қўлланилган. Хонадонларда "ақлли уй" тизими мавжуд бўлиб, ёритиш, иқлим ва бошқа функцияларни мобил илова орқали бошқариш имконини беради.


Бинолар жуда тез қуриляпти, сифатли қуриляптими?


– Ҳар қандай шаҳарда, жадал қурилиш кузатилаётган бўлса, қурилиш сифатига таъсир кўрсатувчи қуйидаги омилларга эътибор қаратиш муҳим:


Тартибга солиш ва назорат: Давлат органлари қурилиш меъёрлари ва стандартларига риоя этилишини қай даражада қаттиқ назорат қилади?


Қурувчиларнинг тажриба ва малакаси: Лойиҳаларда қанчалик тажрибали ва малакали қурилиш бригадалари жалб қилинган?


Материаллар сифати: Юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланилаяптими?


Давлат органларига мурожаат қилиш: Қурилиш назорати учун масъул бўлган давлат органлари ва қурилиш бўйича мутахассислардан маслаҳат олиш.


Бинонинг тез қурилиши ўз-ўзидан паст сифатда қуриляпти деган маънони бермайди. Қурилишнинг юқори сифатга эришиши қатъий назорат, сифатли материаллардан фойдаланиш ва малакали мутахассисларни жалб қилишни ўз ичига олган комплекс чоралар билан таъминланади.



Тошкент Маllга бордингизми? Бинонинг архитектурасини кўпчилик мақтади?


Кўп маротаба бордим ва шу билан бирга мен бу объектни пухта ўрганиб чиқдим. Тошкент Маll фақат савдо маркази эмас, балки Тошкент қиёфасини ўзгартириш ва уни замонавий мегаполисга айлантиришга ҳисса қўшган бутун бир архитектура комплекси ҳисобланади.


Бино замонавий модернизм услубида барпо этилган. У ажойиб шакллар, янги материаллар (шиша, металл)дан фойдалангани билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга, объектнинг архитектура ечимларида анъанавий ўзбек меъморчилиги элементлари, масалан, декоратив элементлар ва ранглар қўлланилган. Бино фасади шиша ва метални ўзида мужассам этган бўлиб, унга енгиллик ва замонавий кўриниш беради.


Савдо марказига кириш йўлаги катта шишали эшиклар ва монументал элементлар билан безатилган. Қиёфаси салобатли кўринишга эга. Бинонинг томи ғайриоддий шаклга эга бўлиб, декоратив элементлар билан безатилган. Комплекснинг ички интерьери кенг ва ёруғ, савдо, дам олиш, овқатланиш ва кўнгилочар каби турли ҳудудларга бўлинган.


Савдо марказида қулай ўтиш йўлаклари, ерости парковкаси мавжуд. Намоз ўқиш учун мўлжалланган хоналар ҳам бор. Менимча, бу пойтахтни замонавий мегаполисга айлантиришга ҳисса қўшаётган объектлардан биридир.


Илмий изланишдасиз, сир бўлмаса қайси мавзуда PhD ёзаяпсиз?


– Марҳум бобом тарих ва маданиятшунослик бўйича профессор, педагог бўлган. Отам физика-математика фанлари профессори. Китоблар ва қоғозлар орасида улғайган. Бу табиийки, бизда китобларга меҳр қўйишимизга сабаб бўлган. Мен архитектурани танладим, чунки расм чизиш энг севимли машғулотим бўлган. Қолаверса, Самарқанд шаҳри муҳити архитектура касбини танлашга ундади. Педагог бўлиб, талабаларга дарс бериш қарорига келишим учун йиллар керак бўлди. Ишонч билан айта оламанки, ўзимни айнан ўқитувчилик фаолиятида топганман. Ҳозирги кунда мен архитектура университетида булажак архитекторларни бўлажак архитектурларни ўқитаяпман ва PhDдокторантуранинг иккинчи босқичида таҳсил оляпман. Илмий ишимнинг мавзусини тўлиқ очмоқчи эмасман. Мақсадим инновацион биноларни лойиҳалашда нафақат энергия, сув ва ҳаводан ҳам самарали фойдаланишга ўтишимиз зарур.


Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароити инновацион ечимларни олиш учун фойдали, бироқ бу салоҳият кам фойдаланилган. Архитекторнинг вазифаси – замонавий шаҳарлар ва мегаполисларда шаҳар ритмларига мослашиш жараёнида инсонга ёрдам бериш ва унинг жамоат эҳтиёжларини максимал даражада қондиришдир.


Феруза РАҲИМОВА, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3670 16:57 | 05.08.2023