Валюта UZS
  • USD

    12 149.847.74

  • EUR

    14 003.91-76.07

  • RUB

    151.100.57

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-April

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Yakshanba, 05

    +14 +20

  • Dushanba, 06

    +15 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

  • Chorshanba, 08

    +12 +20

  • Payshanba, 09

    +12 +20

  • Juma, 10

    +13 +20

  • Shanba, 11

    +13 +20

  • Yakshanba, 12

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Темирчиликнинг темир нони: Ҳунармандлар оиласи ҳақида фотоҳикоя

Жамият
1385 16:05 | 17.09.2024 16:05

Улкан даланинг бир бурчида кичик устахона бор. Пахсадан қурилган, енгилгина оқланган бу бино бутун қишлоқни темир бурюмлар билан таъминлайди. Ҳар бир уйнинг омборхонасида уста Абдусалом отанинг ясаган кетмон-у ўроқлари савлат тўкиб, эгаларига узоқ йиллар хизмат қилиб келмоқда.


Навоий вилояти Хатирчи тумани Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи Хушвақтовлар ҳунармандлар оиласи ҳисобланади. Темирчилик қонида бўлган 60 ёшли Абдусалом ота 40 йилдан буён шу соҳада, рафиқаси Саодат ая эса кашталари билан қишлоқда машҳур.


– Мерос моли тўзади, меросли ҳунар ўзади, деганларидай темирчиликнинг этагини тутдик. Шунгаям 40 йил бўлиб қолди. Бу ўртада устахонларимизнинг қанчаси бузилди, қанча янги қурдик. Шу ҳунар билан болаларимизни ўқитяпмиз, қозонимиз қайнаб турибди, шукр! – Абдусалом уста.


Отанинг айтишича темирчилик сабр ва меҳр талаб қиладиган соҳа, бунда ҳар ким ижод қила олиши ва сифатли ишлаши учун касбини севиши керак. Уста темирлар билан узвий алоқа қиларкан ундан бирор буюмнинг шаклини чиройли тарзда чиқара олиш учун ҳам энг камида сабрли бўла олиши шарт. Шу сабабдан ота шогирдларини танлаб олади, айтишича ёшлар энг биринчи машаққатиданоқ зерикиб, қийналиб темирчиликни ташлаб кетади. Ахир, тикансиз гул, машаққатсиз – ҳунар бўлмайди!


Қишлоқда кимнинг темир билан муаммоси бўлса давоси Абдусалом ота. Узоқ йиллик тажрибаси сабаб фермалардаги катта машиналар ҳам бузилиши билан устахонада қўним топади. Қизиғи, отага ҳар доим “қанча бўлди?” десангиз “кўнглингиздан чиқариб бераверинг” деган жавобни оласиз. Устанинг таъкидлашича, ҳар ким шароитидан келиб чиқиб, рози бўлиб пул берсагина ишингизда барака бўлади.


Абдусалом ота ва Саодат аянинг 3 нафар фарзанди бор. Айни пайтда ҳаммаси Олий ўқув юртлари талабаси. Муаллим бўлишади, бироқ барча болалар темирчиликдан хабардор. Ўғил фарзандлар таътил кунларида отага ёрдамлашса, қизи Саодат ая билан кашта тикади.


– Бирваракайига 3 та бола ўқитиш қийин экан. Энаси билан иккаламиз ғайрат қиляпмиз, маррага оз қолди, насиб. Президентимизга раҳмат, таълим кредитини чиқариб қўйибди, бўлмаса бизга ўхшаган темирчилар учталаб контрактни қандай тўлай оларди?


Мураккаб ва савобли меҳнат ортидан фарзандларини ўқитиб, ҳам одамларга яхшилик улашиб яшаётган уста ўзбек оталарининг ҳақиқий намунаси, халқимизга хос бўлган сабр-қаноат ва меҳрнинг ёрқин ифодасидир.


Эъзоза Умур


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2121 11:24 | 13.08.2024