Валюта UZS
  • USD

    12 287.31-22.68

  • EUR

    14 644.02-22.1

  • RUB

    158.83-0.81

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 12-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 12

    +7 +20

  • Juma, 13

    +8 +20

  • Shanba, 14

    +11 +20

  • Yakshanba, 15

    +14 +20

  • Dushanba, 16

    +11 +20

  • Seshanba, 17

    +7 +20

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

5 миллионлик тўй интернетда машҳур бўлиб кетди – куёв билан суҳбат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида атиги 5 миллион сўм билан ўтказилган никоҳ тўйи катта қизиқиш уйғотмоқда. Янгиер шаҳрида бўлиб ўтган ушбу ихчам тўй жамиятда тўй харажатлари, дабдаба ва ёшларнинг танлови борасида яна бир муҳокама тўлқинини бошлаб берди.
Жамият
130 17:13 | 11.02.2026 17:13

Мазкур тўй эгаси Сирожиддин Холмирзаев Сирдарё вилояти Ховос туманида яшашини аниқладик ва ishonch.uz учун интервью олдик.


– 5 миллион сўм билан никоҳ тўйини ўтказиш ғояси сизда қандай пайдо бўлди?
– Юк машинаси ҳайдайман. Тўғрисини айтсам, азалдан “урф-одатимиз шундай, бошқалар шундай қиляпти” деган гаплар менга ёқмайди. Ёшлигимдан нима учун одамлар бошқаларга қараб иш қилади, нега кимдир қилган ишни мен ҳам қилишим керак, деган саволлар ўйлантирарди. Мен ҳамма қатори яшашни хоҳламайман. Бошқалар қандай яшаяпти деб эмас, ўзимнинг фикрим билан, ўзим истагандек яшашни хоҳлайман. Шу қарор ҳам шу қарашларим натижаси. Каттароқ тўй қилишга оилавий ва моддий шароитим бемалол етарди, бироқ бир кунлик тўй учун миллионлаб пул сарфлаб исроф қилгим келмади. Ўзи умуман қарзга ботиб тўй қиладиганларни умуман тушунмайман.


— Бу қарорингизни яқинларингиз қандай қабул қилди?
— Турлича муносабат бўлди. Илгари ва ҳозир ҳам айрим жойларда сақланиб қолган айрим урф-одатлар бор. Масалан, турли ортиқча жиҳозлар, совға-саломлар, борди-келди, қудачилик ишлари. Мен буларнинг барчасига қарши турдим. Келин тарафга ортиқча харажатлар қилдирмадим. Оиладаги барча маъсулиятни ўз зиммамга олдим.


— Ихчам тўй ҳақида келинга айтганингизда қандай қабул қилди?
— Келин ҳам тўғри тушунди, тўғри қабул қилди. Оиласи ҳам холис фикрлайдиган оила.
Бу қарор шароит ёки имконият йўқлигидан эмас. Худога шукур, шароитимиз яхши, ўртача яшаймиз. Фақат ортиқча харажат ўрнига фойдали иш қилишни хоҳладим. Буни турмуш ўртоғим ҳам қўллаб-қувватлади.


— Тўйга тайёргарлик жараёни қандай кечди? Энг қийин томони нима бўлди?
— Энг қийин томони меҳмонларни саралаш бўлди. Айрим қариндошлар хафа бўлиб, “нега мени чақирмадинг”, “Бизни эшик қисганми?”деганлар ҳам бўлди. Лекин ортиқча дабдаба истамаганимизни тушунтирдик.


— Тўйда нечта меҳмон қатнашди?
— Асосан 40 киши деб режалаштирилган эди, лекин 45 киши бўлиб кетдик.


— Меҳмонларнинг муносабати қандай бўлди?
— Ҳаммага ёқди. Ихчам, чиройли ўтди деб ўйлайман. Мен тўйда асосан фотосессия ва видеотасвирларга кўпроқ эътибор қаратдим. Тарихда қоладигани ҳам шулар аслида.


— Тўй харажатлари ҳақида айтсангиз. 5 миллион сўмдан ташқари маблағ сарфладингизми?
— 5 миллион сўм тўйхонанинг ўзига кетди. Ҳеч нарса олиб бормаганман, ҳамма хизматни ўша жойнинг ўзи ташкил қилди.Машинага келсак, ўзимнинг Nexia-3 автомашинам бор, келинни шу машинамда ўзим олиб келдим. Ҳеч қандай кортеж ёки қиммат машина бўлмаган. Фотосессияни ҳам Гулистон шаҳрида оддий тарзда ўтказдик.


— Тўйингиз ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Буни кутганмидингиз?
— Йўқ, умуман кутмагандим. Тўйхонанинг эгаси Instagram саҳифаси учун видеога тушиб беришни сўраган эди. Оддий реклама видеоси бўлади деб ўйлагандим. Кейин видео кенг тарқалиб кетди. Ҳатто машҳур ахборот сайтларида ҳам чиқиб кетди. Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди.


— Одамлар қандай фикр билдирмоқда?
— Изоҳларни ўқидим. Тахминан 90 фоизи қўллаб-қувватлади, “тўғри қилган” деган фикрлар кўп бўлди. Албатта, танқид қилганлар ҳам бор, лекин мен олдин ҳам, ҳозир ҳам бошқаларнинг фикри билан яшамаганман.


— Сизнингча, бугунги тўйлар жуда дабдабали бўлиб кетмаяптими?
— Ҳар ким ўз имкониятига қараб қилади. Лекин оддий халқ учун 300-400 кишилик дастурхон ёзиб тўй қилиш барибир оғир. Бошқаларга қараб, қарзга ботиб тўй қиладиганлар ҳам бор. Президентимиз ҳам тўйларни ихчамлаштириш ҳақида тинимсиз бонг урмоқдалар. Шунинг ўзиёқ ҳаммани ҳушёр торттириши керак. Оила қураётган йигит ихчам тўйни ўзи қарор қабул қилиб, яқинларига етказиши керак. Сабаби ота-она фарзандларим кўнгли ўксимасин деб, бор маблағини тўйга тикворади.


— Дабдабали тўй бахтнинг гарови эмас…
— Тўғри, жуда катта маблағ сарфлаб тўй қилганлар ҳам тез ажрашиб кетганини кўрамиз. Оддий тўй қилиб ҳам бахтли яшаётганлар бор. Бахт тўй билан ўлчанмайди. Аслида, бугун дабдабали тўйлар кўпроқ ёшларнинг эмас, балки уларнинг ота-оналари ва атроф-муҳитнинг орзу-ҳаваслари билан боғлиқдек кўринади. “Одамлар нима дейди?” деган тушунча кўп ҳолларда оиланинг иқтисодий имкониятидан устун қўйилмоқда. Натижада ортиқча сарф-харажатлар нафақат янги оилага, балки бутун жамиятга иқтисодий босим бўлиб тушмоқда.


— Сизнинг тажрибангиз бошқаларга ўрнак бўлиши мумкинми?
— Буни вақт кўрсатади. Менимча, ҳозирги ёшлар тўй масаласига аввалгидан бошқача ёндашяпти. Балки келажакда одамлар ихчам ва ортиқча дабдабасиз тўйларга кўпроқ эътибор қарата бошлар.Тўйни ихчамлаштириш, ортиқча харажатларни камайтириш, дастурхонни меъёрида безаш ҳамманинг ўз ихтиёрида. Исрофгарчилик ҳақида йиллар давомида гапириб келинади, аммо амалда натижа деярли кўринмаяпти. Аксинча, тўйларимиз ихчамлашиш ўрнига йил сайин янада дабдабали ва серхаражат тус олмоқда.


Энг ачинарлиси тўй қилган оилаларнинг катта қисми кейинчалик қарзларини узиш учун чет элга ишлашга кетишга мажбур бўлмоқда. Қишлоқ жойларда баъзан ёш келин-куёв, баъзан эса куёвнинг ўзи меҳнат миграциясига йўл олаётгани кузатилади. Эндигина катта ҳаёт остонасида турган ёшларга бу синовлар асло керак бўлмаслиги керак.


Сўнгги йилларда тўй маросимларини ихчамлаштириш, ортиқча харажатларни чеклаш масаласи жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳатто давлат даражасида ҳам муайян чеклов чораларини жорий этиш ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Бироқ одамларнинг дунёқараши ўзгармас экан, фақат маъмурий чекловлар орқали муаммони ҳал этиш қийин.


Феруза Раҳимова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5865 16:57 | 05.08.2023