“Ўзбекистон маҳаллалари” уюшмаси ташкил этилади
“Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра қатор янгиликлар жорий этилмоқда:
▪️Хусусан, “Маҳалла еттилиги” тушунчаси расман эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамаси таркибида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилди;
▪️Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаши борасида маҳалла раисининг рағбатлантириш ва жазолаш бўйича ваколатлари мустаҳкамланмоқда. Унинг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда ва уларнинг ваколати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда;
▪️“Маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;
▪️Намунавий маҳалла биноларини босқичма-босқич қуриб топширилади;
▪️2024 йил 1 мартга қадар талабларга жавоб бермайдиган маҳаллалар бирлаштирилади ва ихчамлаштирилади;
Уюшманинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларига 982 та штат бирлиги ажратилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0