Валюта UZS
  • USD

    12 168.9840.96

  • EUR

    14 588.17169.17

  • RUB

    159.891.37

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 29-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Payshanba, 29

    +0 +20

  • Juma, 30

    +2 +20

  • Shanba, 31

    +7 +20

  • Yakshanba, 01

    +8 +20

  • Dushanba, 02

    +12 +20

  • Seshanba, 03

    +13 +20

  • Chorshanba, 04

    +9 +20

  • Payshanba, 05

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аёл ўлдирилди. Қолгани эса жамиятнинг айби

Бир аёл ўлдирилди. Бу хабарда энг қўрқинчли жиҳат қонли тафсилотлар ёки жиноятнинг шафқатсизлиги ҳам эмас. Энг даҳшатлиси — бу хабарни қандай муҳокама қилаётганимиз. Чунки ҳар сафар аёл ўлдирилганда, жамият, биринчи навбатда қотилни эмас, қурбонни муҳокама қилмоқда.
Ҳодиса
87 16:17 | 29.01.2026 16:17

“Нима қилиб юрибди?”, “Нега кечаси кўчада?”, “Ўзи сабаб бўлган-да…”, “Овқатини вақтида қилиб қўйса бўларди…”
Бу сўзлар — алоҳида одамларнинг фикри эмас. Бу — зўравонликни оқлашга хизмат қиладиган жамоавий тафаккурдан бошқа нарса эмас.


Истанбулда Дурдона Ҳакимова ўз ватандошлари томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. Сурхондарёда аёл “овқат тайёрламагани учун” пичоқланди. Самарқандда рашк сабаб бир аёл ҳаётидан айрилди. Тошкент вилоятида “оилавий жанжал”, деган юмшоқ ибора ортида яна бир аёл ўлими яширилди. Москвада эса ўзбек мигранти фуқаровий никоҳдаги аёлни ўлдирди.


География бошқа-бошқа. Сабаблар турлича айтилмоқда. Аммо сценарий бир хил: аёл ўлдирилади, жамият эса қотилни эмас, қурбонни муҳокама қилади. Энг қўрқинчлиси — жиноятнинг ўзи эмас, балки унга бўлган муносабат. Сурхондарёдаги ҳолатда “овқат тайёрламагани учун”, деган ибора жуда осон тилга олинди.


Афсуски аёл ўлдирилди, деган нуқтадан кейин ҳам биз унинг ҳаётини кавлашда давом этамиз. Қандай кийиниб юргани, қаерга боргани, ким билан гаплашгани муҳокама қилинади. Қотил эса “чидамаган”, “асабий бўлган”, “эркак-да”, деган иборалар ортида сояда қолади. Энг ёмони аёл ҳаёти арзон, зўравонлик эса нормал ҳолат сифатида қабул қилинади.
Кимлардир бунга бетараф бўлиб эътибор қаратмагани ҳам рост. Аммо бетарафлик — зўравонлик томонида туриш билан баробар. Бу мақолани кимнидир айблаш учун ёзмадик. Шунчаки ойна тутдик холос. Ва у ойнада кўринаётган манзара жуда қўрқинчли.


Умид Худойқулов
“Ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3449 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса