Валюта UZS
  • USD

    12 768.26-62.87

  • EUR

    14 400.04-142.76

  • RUB

    162.631.56

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 01-June

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 01

    +30 +20

  • Dushanba, 02

    +31 +20

  • Seshanba, 03

    +33 +20

  • Chorshanba, 04

    +36 +20

  • Payshanba, 05

    +38 +20

  • Juma, 06

    +29 +20

  • Shanba, 07

    +23 +20

  • Yakshanba, 08

    +32 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳалол ризқ нондай азиз

Нон ёпиш жараёнидан фоторепортаж
Жамият
236 11:10 | 12.05.2025 11:10

Нон – ҳалоллик ва ризқ рамзи. Бугунги фотоҳикоямиз қаҳрамони эса ўз ризқини нон орқали топаётган – новвой. Тошкентнинг энг қадимий ва этник маҳаллаларидан бири Эски шаҳар Олча маҳалласида жойлашган ушбу новвойхона бутун гузарни нон билан таъминлайди. Одамлари таниш, меҳрибон, улар нонвойхонанинг доимий мижозигина эмас, мусофир новвойга дўст ҳамдир.



Қаҳрамонимиз Абдулазиз Исроилов 28 ёшда. У болалигидан кўплаб ҳунарларни ўзлаштирган, энг кўп меҳр қўйгани новвойликдир.


10 йилдан бери нон ёпади, асли наманганлик бўлган Абдулазиз ризқ излаб Тошкентга келиб қолган ва Олча маҳалланинг севимли нонвойига айланган.



Биз нон ёпишга қизиққанча мавзу хусусида бироз суҳбатлашдик, жараённи суратларга муҳрладик.



Абдулазиз новвой бир кунда икки маҳал ўртача умумий 150-200 та нон ёпади. Хамирни тунда қориб, димлаб қўйиш қулай. Сўнг уларга шакл беради ва халқ тили билан айтганда гажак ҳосил қилади. Бу нафақат нон чиройли чиқиши учун балки пишиш жараёнида тўғри кўтарилиши учун ҳам муҳим.


Сўнг нонлар бирин-кетин ёғланиб қайноқ тандир деворларига ёпиштирилади ва улар секин-секин қизара бошлайди. Тандир ҳарорати ва нонни узиб олиш вақти — новвойликнинг энг нозик сирларидан биридир.


Ҳар бир новвой тандирининг тилини фақат ўзи тушунади. Агар ҳарорат паст бўлса — нон хамир бўлиб қолиши, юқори бўлса — усти куйиб ичи пишмай қолиши мумкин.



Абдулазиз нонвойнинг айтишича, яхши нон — енгил, ички қисми ғовак, ташқариси эса тиниқ қизғиш бўлиши керак. Унинг ҳиди, кўриниши ва мазаси — новвой маҳорати, тандир ҳарорати ва хамир сифатига узвий боғлиқ.



– Болалигим амакимнинг новвойхонасида ўтган, уйдагиларим ўқишимни жудаям исташди. Оиламизда ҳамма олий маълумотли, лекин менга новвойлик ёқди.


Ҳам ўзим яхши билган, қизиққан нарсам ҳам, даромади ёмон эмас. Шу пайтгача ошпазликни, тандирда сомса-патирлар ёпишни ўргандим, ҳар хил шаклдаги нон турларини ясаш ҳам мен учун қизиқ жараён, ўзимни тандир ёнидан бошқа жойда тасаввур қилолмайман.


Агар ёшлар ҳам ҳунар ўрганмоқчи бўлса қўрқмай тавсия бераман – дейди қаҳрамонимиз.



Халқимизда ҳунарли киши элда хор бўлмас, деган нақл бор, бувим ҳалол ризқ нондай азиз дер эдилар.


Бугун атрофимизда миллий қадриятларимизни сақлаб келаётган, боқиманда бўлмасдан, ҳукуматдан нимадир кутмасдан пешона тери билан тирикчилик қилаётган инсонларнинг борлиги шунчаки қувонарли.



Эъзоза УМРЗОҚОВА,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Kamola

22:09 | 13.05.2025

Suratlar gapirib yuboraman deyaptiye ❤️ juda chiroyli olinibdi. Shunaqa halol insonlar koʻpaysin ilohim

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4125 16:57 | 05.08.2023