Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 929.92-20.11

  • EUR

    13 496.25-9.34

  • RUB

    146.253.72

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 23-February

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Yakshanba, 23

    +16 +20

  • Dushanba, 24

    +13 +20

  • Seshanba, 25

    +9 +20

  • Chorshanba, 26

    +0 +20

  • Payshanba, 27

    +5 +20

  • Juma, 28

    +7 +20

  • Shanba, 01

    +2 +20

  • Yakshanba, 02

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Меҳнат ҳуқуқи
574 22:06 | 09.12.2024 22:06

«UzAuto Motors Powertrain» корхонасида коррупцияга қарши курашиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?


Дунёнинг турли мамлакатларида коррупцияга қарши турли усуллар билан курашилади. Аммо энг кенг тарқалганларидан бири, бу - комплаенс-назоратдир. Ҳозир мазкур тизимдан 100 дан ортиқ давлат фойдаланади. Масалан, Франция қонунчилигида 800 минг евродан ортиқ капиталга эга давлат корхоналарида комплаенс-назоратни жорий этиш мажбурий бўлса, Буюк Британиядаги 1 миллиард фунт стерлинг капитали бўлган давлат улушига эга 700 дан ортиқ корхонада ушбу тизим йўлга қўйилган.


Бизнинг юртимиздаги кўплаб корхоналарда ҳам ушбу тизим амалиётга татбиқ этилган. Шулардан бири «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «UzAuto Motors Powertrain» корхонасидир. Унда 2020 йилда комплаенс-назорат хизмати ташкил этилган.


Хўш, ўтган даврда бу хизмат ўзини қай даражада оқлади? Ноқонуний ишларнинг олдини олишда у қандай самаралар берди?


Корхона раҳбари Саидазим ҒУЛОМОВ билан кечган суҳбатимиз шу хусусда бўлди.


– Саидазим ака, аввало, газетхонларга «UzAuto Motors Powertrain» корхонаси фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.


– Корхонанинг асосий иш фаолияти 2012 йилда бошланган. Дастлаб «Spark» русумли, кейинчалик «Ўзавтосаноат»нинг қўллаб-қувватловида «Lacetti», «Cobalt», «Тrаcкеr» автомобиллари двигателларини тайёрлаш йўлга қўйилган. 2022 йилда 225 мингта, 2023 йилда 228 мингта двигатель ишлаб чиқардик. Айни пайтда ушбу кўрсаткични йилига 415 мингтага етказиш салоҳиятига эгамиз. 2022 йил декабрь ойида янги – CSS Prime ишлаб чиқариш линияси ишга туширилган бўлиб, йиғиш, механик ишлов бериш, қуйиш цехларида цилиндр калак гравитацион йўл билан тайёрланяпти. Бу нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари учун ҳам янги технология ҳисобланади.


UzAuto Motors Powertrain JSC has launched the export of 1.2l. LIH cylinder  blocks for CSS Prime family engines to Mexico | UzAuto Motors Powertrain

Бундан ташқари, 2 800 тонналик юқори босим пресслари ёрдамида алюмин блок ишлаб чиқариш цехи фойдаланишга топширилган. Ушбу лойиҳа ички ва ташқи бозорга ўтган йилгидан қарийб икки баробар кўп маҳсулот етказиб бериш имконини яратади. Бироқ, кўриб турибсизки, ўзбек автобозорида маҳсулотлар тури анча кенгайган. Хитойдан электромобиллар кириб келмоқда. Шунга қарамай, ички ёнув двигатели билан ишлайдиган машиналар, жумладан, «Ўзавто Моторс» автомобилларига ҳам қизиқиш сусайгани йўқ. Айни шу сабаб корхонамизнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам йил сайин ўсиб бормоқда. 2024 йилда 270 мингта двигатель ишлаб чиқаришни мўлжаллаганмиз. Айни вақтда Мексиканинг Рамос шаҳридаги GM заводига двигателлар блокини етказиб беряпмиз. Қозоғистоннинг Кустанай заводига СКД усули билан «Ўзавто Моторс» орқали двигатель маҳсулотларини экспорт қиляпмиз. Шу билан бирга, янги бозорлар топиш устида ҳам изланяпмиз. Қирғизистон ва Озарбайжонда «Ўзавто Моторс»нинг янги йиғув цехлари ташкил этиш устида иш олиб бориляпти. Бу лойиҳалар ишга тушса, уларга ҳам двигатель етказиб беришни бошлаймиз. Хуллас, иш ­ҳажмимиз камайгани йўқ.


Ҳозир корхонамизда 1300 нафар ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда. Ишхонада ички тартиб-интизом ва меҳнат хавфсизлигига қаттиқ риоя қилинади.


– Мавзумиз заводда коррупция­­га қарши курашиш борасидаги ишлар ҳақида эди. Шу боис сўзимизни ходимларни ишга олиш жараёни билан давом эттирсак...


– Албатта, завод юртимиздаги энг нуфузли корхоналардан бири. Унинг салоҳияти, келажаги бу ерда ишлаётган ходимларнинг билим ва иқтидорига боғлиқ. Шунинг учун ишга олиш жараёнидан бошлаб шаффоф ва адолатли тизимни жорий этишга ҳаракат қилганмиз.


Ишга кирмоқчи бўлган талабгорлар онлайн тарзда ҳам, анъанавий шаклда ҳам ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши мумкин. Махсус бўлим улар билан танишиб чиқиб, мутахассислигига оид штат бўш бўлса, суҳбатга чақиради. Икки босқичли тест ва суҳбатдан муваффақиятли ўтгач, комплаенс-назорат бўлими томонидан яна бир бор ўрганилиб, ижобий хулоса берилгач, ишга қабул қилинади. Суҳбат жараёнлари шаффоф ва адолатли бўлиши учун видеоёзувга муҳрланади. Талабгорнинг нафақат билими ва иқтидорига, балки интизомга риоя қилишига ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Чунки ишлаб чиқариш жараёнида ишчининг ҳар бир хатти-ҳаракати алалоқибат сифатга таъсир этиши амалиётдан маълум.


– Сиз ишга кирмоқчи бўлган номзодга комплаенс-назорат бўлими хулоса беради, дедингиз. Хўш, бунинг қанчалик аҳамияти бор?


– Сўзимни сал узоқроқдан бошлайман. 2020 йилда юртимиздаги саноқли йирик корхоналар қаторида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти, шундан сўнг бизнинг ҳам заводда коррупцияга қарши курашиш йўналишида комплаенс-назорат хизмати татбиқ этилди. Ўтган вақтда англадикки, бу хизматнинг йўлга қўйилгани корхона учун ҳар томонлама фойдали бўлмоқда. Корхонамизда комплаенс-назорат тизими раҳбари тўғридан-тўғри Кузатув кенгашига бўйсунади. Уларнинг иш кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, хомашё ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш жараёнидан бошлаб, давлат харидлари, молия­вий хавфларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, логистика ва бошқа соҳалар бўйича иш олиб боради. Муаммоларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларини беради. Чунки хавф олдиндан аниқланмаса ва барвақт бартараф этилмаса, корхона, умуман, тизим учун салбий оқибатларга олиб келиши тайин.


Комплаенс-назорат хизмати эришилган ютуқлар, тежаб қолинган маблағлар ва корхонамизнинг молиявий кўрсаткичларида ўз аксини топган бўлса, фаолиятимиздаги очиқлик ва шаффофлик жамоадаги муҳит яхшиланишига олиб келди. Бунинг натижасида жамоавий ҳамжиҳатлик мустаҳкамланди, ишга, касбга эътибор ва иштиёқ кучайди. Шу сабаб ишчи-ходимни ишга олишда ҳам ушбу бўлимнинг хулосаси муҳим аҳамият касб этади.


– Манфаатлар тўқнашуви ҳар қандай харид тизими бор жойда юзага келиши мумкин. Завод жуда катта, харидлар ҳаж­ми ҳам шунга яраша бўлиши турган гап. Қайси масалаларда манфаатлар тўқнашуви юзага келиши эҳтимоли кўп ва қандай қилиб уларнинг олди олинмоқда?


– Гувоҳи бўлганингиздек, бизда ички назорат тизими – комплаенс ташкилий тузилмаси тўлиқ, барча жабҳада ишлайди. Бундан мақсад корхона фаолиятида ўзаро таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчилик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликдир. Ходимлар билан комплаенс-назорат хизмати ўртасида чегара йўқ. Чунки комплаенс хизмати корхонанинг жазоловчи, тақиб қилувчи таркибий бўлинмаси эмас, балки «Ўзавтосаноат» АЖнинг Комплаенс, ишлаб чиқариш ва молиявий хавфларни мониторинг қилиш департаменти билан бир мақсад – хавф-хатарнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлида фаолият кўрсатувчи хизматдир.


Коррупция омили нафақат корхона ёки автомобилсозлик соҳаси, балки бутун мамлакат инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир қилади. Хорижий инвестиция компаниялари ўзларига бизнес ҳамкор танлаётганларида корхонада том маънодаги комплаенс-назорат тизимининг мавжудлиги ёки йўқлигига жиддий мезон сифатида қарайди. Шу боис корхонада Комплаенс хизмати ҳақидаги алоҳида низом ишлаб чиқилган. Унда ҳуқуқбузарлик томонга қадам ташламаслик, терроризмни молиялаштиришга, манфаатлар тўқнашувларига қарши саъй-ҳаракатлар ва бошқа муҳим омиллардан келадиган хавф, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари белгилаб берилган.


Манфаатлар тўқнашуви давлат харидлари, тендерларда, хомашё ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишда учраши мумкин. Харидлар бўлими томонидан амалга ошириладиган ҳар бир шартнома ички аудит назоратидан ҳам, комплаенс хизмати назоратидан ҳам ўтказилади. Ходимлар бирор тендер шартномасини ўрганиш жараёнида хавф сезишса, дарров олдимга киришади «Мана бу тендерда қатнашаётган иккита фирма аффилланган экан, ота-бола ёки ака-ука қариндошларга тегиш­ли экан», деб. Биргаликда дарров ҳолатни ўрганиб, бундай фирма эгаларига тендерда қатнашиш тартиб-қоидаларни тушунтирамиз ва четлаштирамиз. Бир сафар Харидлар бўлимида ишлайдиган ходим заводга зарур бўлган бир товар сотиб олиш жараёнида ўз акасининг фирмаси маҳсулотларини «ўтказмоқчи» бўлган. Комплаенс хизмати томонидан бу ўз вақтида аниқланиб, ноқонуний савдонинг олди олинган. Қолаверса, ўша ходимимизни ҳам ишдан бўшатганмиз, фирмани ҳам тендердан четлатганмиз. Сабаби, ходим манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш билан бирга, сотиб олинаётган маҳсулотнинг нархини асл баҳосидан ошириб кўрсатган. Агар бу шартнома кейинги жараёнга ўтиб кетганида заводимизга моддий томондан зарар келтирган бўларди.


Бу каби ҳолатлар, кам бўлса-да, учраб туради. Комплаенс назорати хизмати ходимлари шартномани ўрганмагунча харидларни амалга оширмаймиз.


– Бўлим яна қайси йўналишларда ишлайди?


Саволимиздан кейин Саидазим Ғуломов «Уларнинг фаолияти ҳақида ўзларидан ҳам эшитинг», дея бизни Комплаенс-назорат хизмати бўлимига бошлаб борди. У ерда бўлим бошлиғи Дилшод Саидмурадов ва бўлим менежери Мирлазиз Мирвосиқий билан мулоқот қилдик.


– Фаолият йўналишларимиз кўп, – дея юқоридаги саволимизга жавоб берди Дилшод Саидмурадов. – Жумладан, ходимларни ишга олиш жараёнидан тортиб, ходимлар билан ишлаш, харидлар жараёнидаги шаффофликни назорат қилиш, коррупцияга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш... Ишга кирган ҳар бир ходим манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳақидаги декларацияни тўлдиради. Бу ҳужжатга яқин қариндошлари қаерда ишлаши ҳақидаги ва бошқа муҳим маълумотлар киритилади. Масалан, ишчи-ходим бирор хусусий ишлаб чиқариш корхона эгаси бўлса, албатта, декларацияда буни кўрсатиши керак. Чунки эртага завод билан ўша корхона ўртасида манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслиги учун, биз бундан хабардор бўлишимиз зарур. Бундан ташқари, декларацияда ходимлар бизнинг заводимизга ўхшаган корхоналарда ­бошқа яқин таниши ёки дўстлари ишлаётган бўлса, у ҳақдаги маълумотларни ҳам киритиши лозим. Чунки корхонамизга тегишли маълумотлар бизнинг заводга ўхшаган бошқа завод ёки корхоналарга тарқаб кетмаслиги керак.


Қолаверса, ҳар ҳафта ходимлар учун коррупциядан узоқ юриш, қандай хатти-ҳаракатлар коррупция аломати бўлиши мумкинлиги, совға-салом бериш ва олишнинг аҳамияти каби мавзуларда ўқув семинари ўтказамиз. Унда ишчи-ходимлар навбат билан қатнашадилар. Ҳар йили 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунида заводимизда очиқ эшиклар тадбири ташкил этилади. Унда олий таълим муассасалари талабалари, атрофимиздаги маҳаллаларда яшовчи юртдошларимиз иштирок этадилар. Уларга ҳам коррупциянинг ривожланишга зарари ҳақида тушунчалар берамиз. Корхонамиздаги иш жараёни билан яқиндан таништирамиз. Шу тариқа ходимларнинг ҳам, ҳудудимизга яқин маҳалла аҳлининг ҳам коррупцияга муросасизлигини ошириб боришга, бу борадаги билим ва тушунчаларини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.


– Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотнинг сифатли тайёрланиши қанчалик назорат қилинади?


– Албатта, бу муҳим хусусият, – дейди бўлим менежери Мирлазиз Мирвосиқий. – Биринчидан, бизда икки хил кўринишдаги иш тартиби бор. Биринчиси – офис ходимлари. Улар орасида 3-4 нафар раҳбар ходим ва бухгалтерия бўлими алоҳида хоналарда, қолганлари очиқ майдонда ўтиради. Ким ишга қачон келаётгани, нима иш билан машғуллиги кўриниб туради ва интизомни бузган ходимларга белгиланган тартибда чора кўрилади. Аслида ҳамма интизомга яхши ўрганиб кетган, бу борада муаммо бўлмайди. Иккинчи кўринишдаги жамоамиз – бу ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадиган ишчи-ходимлар. Улар навбатчилик асосида ишлашади. Чунки заводда иш 24 соат мобайнида давом этади. Аввало, ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилаётган ходим ишга киришдан олдин бажарадиган вазифалари бўйича ўқитиб-ўргатилади. Чунки заводимиз стандартлари бўйича шиналарнинг қисмларини қотириш, деталларни тўплаш каби ишлар ҳеч қаерда ўргатилмайди. Масалан, ичкарида, албатта, махсус кўзойнак тақилади. Оддий шина йиғишнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор, белга оғирлик туширмасдан ишлаш мумкин. Айримлар ишга киришдан олдинги имтиҳон жараёнидаёқ белгиланган тартибга тоқатсизлигини кўрсатади. Биз бундай ходимлар билан бошидаёқ хайрлашамиз. Чунки ҳозир тартибга мослашишга тоқати бўлмаётган ишчининг хатти-ҳаракати қачондир панд беради. Ишлаб чиқариш жараёнида риоя қилинмаган ҳар бир қоида сифатга таъсир кўрсатиши мумкин.


Қолаверса, ҳар бир маҳсулотнинг, у катта техниками ёки кичик майда деталми, рақами бўлиб, қайси навбатчилик қисмида, қайси босқичда, қайси ишчининг қўлидан ўтганини билиб олиш мумкин. Агар ходим қайсидир двигателнинг детал қисмига эринганидан, белгиланган нормадан кам ишлов берса ёки қуюв цехидан белгиланган вақтдан олдин олиб чиқса, бу двигатель сифатига таъсир қилади. Бундай хатога йўл қўйган ходим, агар ўз вақтида хатосини тан олиб, бўлим раҳбарига маълум қилса, хатонинг асорати тезда бартараф этилади. Деталлар кейинги жараёнга ўтиб кетмасдан, мусодара қилинади. Агар хатосини ўз вақтида айтмаса, эртага майда деталь бошқа қисмларга ўрнатилганда унинг зарари кўпроқ бўлади ва ходимнинг хатоси кечирилмайди. Бундай ҳолатларда унга нисбатан чора кўрилади. Чунки сўнгги синов босқичларида ҳар бир деталнинг камчилиги билинади ва ким, қайси босқичда хатога йўл қўйгани маълум бўлади. Албатта, бундай ҳолатлар жуда кам бўлади. Шундай бўлса-да, биз ҳар ҳафта бўладиган ўқув семинарларда ходимларга ўз ишини сифатли бажариши ва бунинг аксини қилиши ўзи ва завод келажаги учун қанчалик таъсир кўрсатишини тушунтирамиз. Яна бир жиҳат, ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ходимлар тез-тез ротация қилинади. Бундан мақсад, ишчиларнинг фақат бир вазифани бажаришга ўрганиб қолиши ёки нисбатан оғирроқ ишларда узоқ вақт ишлаши саломатлигига салбий таъсир қилиши олдини олишдир.


– Демак, ишчи-ходимлар вазифасини сидқидилдан ва масъулият билан бажариши учун талаб кучли экан, бу жуда яхши. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳам ана шу талабга яраша ташкил этилганми?


– Бир нарсани раҳбар сифатида таъкидлашни истардим, – деди Саидазим Ғуломов. – Агар ходим ўз ишхонасида меҳнатига яраша шароитда ишласа, муносиб рағбат ва иш ҳақи олса, у коррупциядан анча узоқда юради.


Заводимизда меҳнат таътилига чиқаётган ходимларнинг таътил пули олдиндан алоҳида пластик карточкасига тушириб берилади. Байрамларда байрам пули, ҳар ойда иш самарадорлигига қараб, маошига қўшимча тарзда рағбатлантириш пуллари олади. Бундан ташқари, бир йилда икки марта моддий кўринишда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатамиз.



Миллий байрамларимизни ҳам, албатта, жамоамиз билан нишонлаймиз. Касаба уюшмаси томонидан муҳим саналарга бағишланган турли тадбирлар уюштирилади.


Уларга ишчиларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳам келишади. Ўзимизнинг спорт майдончаларимизда ходимлар баскетбол, волейбол, футбол ўйнашлари учун шароит яратилган. Навбатчилик қисмидан чиққан ходимлар ўзаро келишган ҳолда хоҳлаган спорт тури билан шуғулланишади, кўпинча футбол ўйнашади. Энг сара ўйинчилардан иборат футбол жамоамиз ҳам бор. Улар «Ўзавтосаноат» тизимидаги ташкилотлар ўртасида бўладиган мусобақаларда ишхонамиз шаънини ҳимоя қилишади.


Хуллас, жамоамизда яхши меҳнат қилган одам кам бўлмайди. Ишга талабгорлар орасида кўпчилиги, шу ерда ишлаётган яқини ёки танишининг тавсияси билан ишга кирмоқчи бўлганини айтади. Биз бундан хурсанд бўламиз. Демак, яратилган шароит, маош ва рағбатлантиришлар ходимларимиз учун манзур ва маъқул бўлаётган эканки, улар бошқа танишларига ҳам бу ерда ишлашни тавсия қилади. Тегишли синовларимиздан муваффақиятли ўтган тақдирдагина, биз уларни сафимизга қабул қиламиз. Келгусида ҳам ана шу тартиб-интизом ва яхши анъаналаримизга содиқ қоламиз. Соҳамизни коррупциядан холи тизимга айлантириш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз.


«ISHONCH» мухбири
Зебо НАМОЗОВА
суҳбатлашди
Реклама ҳуқуқи асосида


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи