Тиббиётчининг калтакланиши меҳнатда жароҳатланиш ҳисобланадими?
Саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-техник инспектори Жўрабек Исломбеков жавоб берди.
Савол: Тиббиёт ходимига меҳнат вазифасини бажараётган вақтида бошқа шахслар томонидан тан жароҳати етказилиши меҳнатда жароҳатланиш ҳисобланадими?
Нигора Раҳимжонова,
Тошкент вилояти
Саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-техник инспектори Жўрабек Исломбеков жавоб берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг I-бўлим 2-бандида “Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари;
Ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;
Сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади” деб белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тиббиёт ходимига меҳнат вазифасини бажараётган вақтида бошқа шахслар томонидан тан жароҳати етказилиши юзасидан ўрнатилган тартибда махсус текширув ўтказилади ва расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида меҳнатда жабрланган ходимга тўланиши лозим бўлган барча тўловлар тўлаб берилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0