Ўзбекистон фуқаросини самолётга чиқармаган WizzAir авиакомпанияси ҳақида қўшиқ ва клип яратилди
Юртдошимиз Суҳроб Убайдуллаев 2023 йил август ойида Римдаги аэропортда WizzAir авиакомпанияси томонидан самолёт бортига чиқарилмаган. Сабаб?.. Сабаб шуки, у ўзбекистонлик бўлган.
Натижада Абу Даби орқали транзит билан учаётган талабанинг чипталари куйиб кетган, бечора бир ҳафта юртма-юрт сарсон бўлиб, қарзга ботиб, аранг уйига етиб келган.
Яқинда канадалик хонанда Девид Керолл юртдошимиз Суҳроб Убайдулаевни қўллаб-қувватлаб, "WIZZNESS-Class да учманг!" номли қўшиқ яратиб, унга клип ҳам суратга олиб, уни Youtubга қўйди.
Кўпчилик Девид Кероллни 2008 йилда “United airlines” авиакомпанияси билан юзага келган можаро туфайли яхши билади. Ўшанда авиакомпания хонанданинг 3500 доллар турадиган гитарасини синдириб қўйган, аммо товон пули тўлаб бермаган. Хонанда эса бу ҳақда қўшиқ ёзиб, уни Youtubга чиқарган ва компанияни шарманда қилиб, унинг 180 миллион доллар зарар кўришига сабабчи бўлган.
Клипни томоша қилишингиз мумкин:
Don’t Fly Wizzness Class by Dave Carroll (United Breaks Guitars creator's new airline protest song)
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0