Асосий узайтирилган таътил кимларга берилади?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши бўлим мудири Ойбек Ҳазратқулов жавоб берди.
Амалдаги Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:
- Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календар кун;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календар кун;
- Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календар кун.
Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш ва унинг давомийлиги қонунчилик билан кафолатланган. Таътил кунларининг давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0