Ўтган беш ойда ходимлар фойдасига 3,7 млрд сўм зарар пуллари ундириб берилди – Касаба уюшмалари федерацияси
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг дастлабки беш ойи якунларига кўра касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2115 та мурожаат, шу жумладан 88 та жамоавий мурожаат бўйича атрофлича ўрганишлар амалга оширилди.
Меҳнаткашлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб касаба уюшмалари томонидан иш берувчиларга 30 та тақдимнома киритилиши ва музокаралар олиб борилиши натижасида қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилишига эришилди.
2024 йилнинг ўтган беш ойида Касаба уюшмалари томонидан ходимлар фойдасига 3 млрд 683 млн сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди. 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида эса касаба уюшмалари томонидан жами 4 минг 17 нафар меҳнаткашнинг ҳуқуқлари тикланиб, ходимлар фойдасига 29 млрд 713 млн сўмдан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди.
Шу жумладан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходимлар касаба уюшмалари ташкилотлари ёрдамида аввалги лавозимига тикланиб, мажбурий прогул вақти учун жами 789 млн 119 минг сўм ҳақ ундириб берилди.
Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва ҳисоб-китоб пулларини олишда амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 2682 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига жами 26 млрд 367 млн 998 минг сўм ҳақ ундириб берилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0