Андижонда чақалоқлар учун хавфли кийим сотилгани фош бўлди
Андижон шаҳридаги “SMT” МЧЖга қарашли “MTTY” дўконида Туркияда ишлаб чиқарилган чақалоқ кийимлари назорат хариди орқали текширилди. Таҳлил натижасида уларда тери ва саломатлик учун хавфли моддалар аниқланди.
Аккредитациядан ўтган синов лабораториясида ўтказилган экспертизаларда маҳсулот техник регламент талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди. Хусусан:
- асосий мато 100% пахта бўлса-да, декоратив мато 100% полиэфирдан тайёрланган;
- ўралган бириктирувчи тикивлар буюмнинг олд томонида бажарилмаган;
- декоратив элементлар синтетик толалардан бўлиб, боланинг бўйин ва қўлига тўғридан-тўғри тегиб туради;
- эркин формалдегид миқдори меъёрда 20 мкг/г бўлиши керак бўлса, амалда 22,6 мкг/г чиққан.
Мутахассислар бундай кийимлардан фойдаланиш чақалоқларда аллергик касалликлар ва тери яллиғланишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Номувофиқ маҳсулотларни савдога чиқарган “SMT” МЧЖга нисбатан чоралар кўрилган, маҳсулотлар дўкондан чиқарилиши учун тегишли мурожаатлар юборилган. Масала назоратга олинган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0