Ҳар йили соврин жамғармаси $50 минг бўлган волейбол мусобақаси ўтказилади – лойиҳа
Президент қарори лойиҳасига кўра, ушбу халқаро турнир Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилади.
2024 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда волейбол бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида умумий мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон Президенти соврини учун “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, қарор лойиҳасида ҳар йили талаба ва ўқувчилар ўқувчилари ўртасида “Volleyball stars” Ўзбекистон кубоги, вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман ва шаҳар – вилоят – республика) “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси ҳамда “Ўқувчилар лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш мақсадида маҳкумлар ўртасида волейбол спорт турлари бўйича тажриба тариқасида “Ягона мақсад” шиори остида ҳудудий ва республика мусобақаларини ўтказиб борилади.
Ҳужжат билан Ўзбекистонда волейбол, соҳил волейболи ва пара волейбол спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинмоқда.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида волейбол спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашни назарда тутувчи Ўзбекистон волейбол спорт турларини ривожлантириш маркази ташкил қилинади.
Марказ келгуси ўқув йилидан фаолиятини бошлайди ва 180 нафаргача бўлган 5-11-синф ўқувчиларини қамрайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0