Қашқадарёда шифохона йўлагига 20 кунлик чақалоқ ташлаб кетилди
Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи етиб борган ва ҳудуд кўздан кечирилган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 21 март куни Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватга кўтарилиш зинасининг тагига номаълум шахс томонидан чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи етиб борган ва ҳудуд кўздан кечирилган.
Чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлгани, умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.
“Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилган, соғлом”, – дейилади расмий хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0