Валюта UZS
  • USD

    12 192.0613.21

  • EUR

    13 996.48-56.7

  • RUB

    143.00-3.54

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 24-March

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 24

    +14 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

  • Payshanba, 26

    +15 +20

  • Juma, 27

    +17 +20

  • Shanba, 28

    +16 +20

  • Yakshanba, 29

    +17 +20

  • Dushanba, 30

    +15 +20

  • Seshanba, 31

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Барқарор жамият – энг катта қудрат

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши муносабати билан дилдан кечган ўйлар...
Жамият
314 08:45 | 22.03.2026 08:45

Урушлар ва низолар авж олаётган, асрий анъаналару тасаввурлар емирилаётган бир даврда яшаяпмиз. Кўз ўнгимизда дунё тартиботи ўзгармоқда, гўёки эски иморат нураб бораётгандек…


Яқин Шарқ яна олов ичида, Афғонистон билан Покистон муносабатлари янада кескинлашган, Украина ва Россия ўртасидаги уруш эса ҳали-ҳануз давом этяпти. Жаҳонда кечаётган шундай бир таҳликали вазиятда мамлакатимизда қатор бунёдкорлик иншоотлари фойдаланишга топширилди. Хусусан, кечагина расмий очилиши бўлиб ўтган, Янги Ўзбекистон имкониятларининг ёрқин кўзгуси бўлган бетакрор ва буюк мажмуа Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўз бағрини бутун дунёга очди. Айни жараёнлар кишини беихтиёр чуқурроқ ўйлашга, давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган сиёсати хусусида мушоҳада юритишга чорлайди.


Бир пайтлар мувозанатни ушлаб турган дипломатик келишувлар, қўрқитиш орқали тийиб туриш механизмлари, иттифоқчилик тамойиллари издан чиқмоқда. Илгари хавфларнинг олдини олишга қаратилган халқаро сиёсат бугун фалокатларнинг оқибатларини бошқаришга тобора мослашиб бормоқда.


Бу эса инсоният барқарорликни таъминлаш босқичидан беқарорлик билан яшашни ўрганиш босқичига ўтаётганини англатади. Яъни тартибсизликни бошқариш янги меъёрга айланяпти.


Эрон атрофидаги воқеалар ана шу жараённинг энг ёрқин ва ташвишли мисолларидан бирига айланди. Уни одатдаги минтақавий можаро сифатида баҳолаш – вазиятни хаспўшлаш билан баробар. Аслида бу – «куч билан тартиб ўрнатиш мумкинми?», деган саволга берилаётган навбатдаги ва ниҳоятда хавфли жавоб. Ушбу тажриба замонавий дунё тартиботи ўта мўрт эканини яна бир бор исботлади. Уни маълум вақт ҳарбий устунлик эвазига ушлаб туриш мумкин, аммо асло барпо этиб бўлмайди. Чунки тартиб нафақат кучлар мувозанати, балки мазмун-моҳият, келишув ва ўзаро тан олиш натижасидир.


Кучни тарихий муаммоларни ҳал этишнинг универсал воситасига айлантириш ҳақидаги тасаввур эса амалда энг хавфли адашишлардан бири бўлиб чиқмоқда. Зеро, тарих зўравонлик қисқа муддатли натижа бериши мумкинлигини, аммо ҳеч қачон барқарор ечим ярата олмаслигини кўп бор исботлаган.


Айнан шу адашиш – ҳарбий устунлик ўз-ўзидан сиёсий натижага олиб келади, деган ишонч сўнгги ўнйилликлар давомида қайта-қайта синовдан ўтди ва ҳар гал ўзини оқламади.


Ироқда режим ағдарилди, аммо барқарор давлат тизими шаклланмади. Ливияда ҳокимият йиқилди, аммо унинг ўрнини институционал тартиб эгалламади. Афғонистонда йиллар давомида олиб борилган ҳарбий амалиётлар ниҳоятда катта ресурслар сарфланганига қарамай, сиёсий натижа нуқтаи назаридан мустаҳкам ва узоқ муддатли ечимни таъминлай олмади.


Бугун эса Яқин Шарқнинг янги нуқталарида айнан шу сценарий такрорланиши эҳтимоли янада кучаймоқда.


Ҳақиқат шуки, вайрон қилиш осон. Замонавий технологиялар шароитида бу жараён тез ва самарали амалга оширилиши мумкин. Аммо вайроналар узра барқарор тизим қуриш – мутлақо бошқа даражадаги вазифа. У нафақат ҳарбий ресурсларни, балки сиёсий ирода, институционал тажриба, ижтимоий ишонч ва маданий уйғунликни ҳам талаб қилади.


«Давлатнинг ҳақиқий қудрати нафақат мажбурлаш қобилияти, балки мазмун ва ишончни шакллантириш салоҳияти билан ҳам белгиланади», дейди америкалик сиёсатшунос Жозеф Най. Бу фикрни соддароқ ифода этсак, қудрат фақат қуролда эмас – ғояда.


Шу боис кучнинг босим қилиш ва таъсир ўтказиш билан боғлиқ мезонларини унутмаслик керак. Биринчиси тезда натижа бериши мумкин, аммо кўпинча умри қисқа бўлади. Иккинчиси эса секин шаклланади, лекин узоқ муддатли бўлади ва барқарор таъсирни таъминлайди.


Бугунги дунёда чегаралар, таъсир доиралари ва ҳатто келажак сценарийлари айнан шу икки куч тури ўртасидаги мувозанат орқали белгиланмоқда. Ва қайси томон бу мувозанатни тўғри англаса, келажакни ҳам ўша белгилайди.


Башарият вайронкор технологияларни қанчалик чуқур ва мукаммал ўзлаштирса, дунёни қўрқув, қасос ва чек-чегарасиз эскалация ҳудудларига парчаланиб кетишдан нима асраб қолиши мумкин, деган савол шунчалик кескин ва ноқулай тарзда кун тартибига чиқаверади.


Ташқи муҳит тобора беқарорлашиб бораётган бир пайтда жамиятларга ички барқарорликни нима беради, ва энг муҳими, давлат қандай қилиб нафақат сиёсий конструкция, балки ўз ғоясига эга, ўз мавжудлиги маъносини ўзига ҳам, дунёга ҳам тушунтиришга қодир тирик тизим сифатида сақланиб қолади, деган яна бир савол туғилиши муқаррар. Ва бу саволлар тамаддунимиз келажагига дахлдор.


Тарих эса бу борада давлатлар ташқи зарбалардан эмас, балки ички бўшлиқдан емирила бошлайди, деган аниқ хулосани такрорлайди. Империялар ҳам, кучли давлатлар ҳам айнан маънолар йўқолгандагина қулашни бошлайди.


Агар жамият нима учун яшаётгани, қандай қадриятларга таянаётгани ва ўзини қандай идрок этаётганини англолмай қолса, уни ҳеч қандай ташқи хавфсизлик тизими сақлаб қола олмайди. Қуроллар ҳудудни ҳимоя қилиши мумкин, аммо ғояни эмас.


Шу нуқтаи назардан қараганда, жавобни фақат хавфсизлик, дипломатия ёки иқтисодиёт доирасида излаш камлик қилади. Тўғри, улар зарур унсурлар. Аммо барқарорлик учун етарли эмас. Барқарорликнинг илдизи чуқурроқда – маданиятда, тарихий хотирада, билимда ва халқнинг ўзини англаш қобилиятида яширин. Жамият ўз ўтмишини англай бошлагандагина келажакни барпо эта олади.


Айнан шу омиллар жамиятга ташқи босимлар шароитида ҳам парчаланмаслик имконини беради. Улар «ички мувозанат»ни шакллантиради. Шундай мувозанатки, у йўқолган жойда энг кучли давлат ҳам заифлашади, мавжуд бўлганида эса ҳатто қийин шароитда ҳам жамият ўзини сақлаб қолишга қодир бўлади.


Тўғриси, кеча мамлакатимиз пойтахтида Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган кўрсатувни кузатар эканман, беихтиёр шу саволлар ҳақида ўйга толдим.


Ушбу марказнинг очилишини оддий маданий воқеа сифатида баҳолаб бўлмайди. Бу маданий ташаббусдан кўра анча кенгроқ ва теранроқ маънога эга дунёқараш лойиҳасидир. Унда глобал беқарорлик шароитида жамиятни ичдан мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ва узоқни кўзлаган стратегия мужассам, десак, асло муболаға бўлмайди.


Чунки гап фақат бино ёки экспозиция ҳақида бормаяпти. Гап – мазмун-моҳият яратиш, жамиятга ўзини англаш, ўз илдизларини қайта кашф этиш ва келажакка ишонч билан қараш имконини берувчи интеллектуал муҳитни шакллантириш ҳақида кетмоқда.


Бу ёндашувнинг илдизлари янги эмас. Ҳали 2017 йилдаёқ давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, Исломни тинчлик, ахлоқ, маърифат ва бунёдкорлик дини сифатида дунёга қайта танитиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Яъни динни қарама-қаршилик манбаи эмас, балки маънавий бирлашув, ахлоқий барқарорлик ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамловчи куч сифатида кўриш ғояси илгари сурилганди.


Бугун эса ушбу ғоянинг амалий ифодасини кўриб турибмиз. У маҳобатли меъморчиликда, замонавий илмий инфратузилмада, энг муҳими, тарихни қайта англаш ва уни ҳозирги замон билан боғлаш имконини берадиган интеллектуал маконда ўз аксини топган.


Бу ерда энг муҳим жиҳат шуки, бундай марказлар ички барқарорликни шакллантирувчи маънавий пойдевор сифатида муҳим аҳамият касб этади. Чунки ўзини англаган жамият ҳар қандай беқарорлик шароитида ҳам ўз йўлини йўқотмайди.


Ва айнан шу нуқтада ушбу муаззам лойиҳанинг принципиал мазмуни тўлиқ очилади. Ислом цивилизацияси марказида нодир қўлёзмаларгина сақланмайди, осори атиқаларгина намойиш этилмайди ёки унда илмий анжуманларгина ўтказилмайди. Булар – унинг зоҳирий вазифалари, кўзга кўринадиган қатлами, холос.


Аслида эса бу лойиҳа анча кенгроқ ва чуқурроқ мақсадга хизмат қилади. У жамиятимизнинг ўзлигини, яъни идентлигини англаш қобилия­тини тиклаш ва ­мустаҳкамлашга қаратилган.


Марказ жамиятга, энг аввало, вақт билан боғлиқлик ҳиссини қайтаради. У инсонни бугунги кун доирасидан чиқиб, уни узлуксиз тарихий жараённинг бир бўлаги сифатида кўришга ўргатади. Бу эса инсонни замон ичида йўқолиб кетмасликка, аксинча, ўз ўрнини англашга етаклайди.


У авлодлар ўртасидаги узилган ришталарни қайта боғлайди, хотирани тиклайди. Маданиятни эса асрлар давомида шаклланган, доимий равишда янгиланиб борадиган тирик билим ва қадриятлар тизими сифатида намоён этади.


Бугун глобал ахборот оқимлари чегараларни деярли йўққа чиқарди. Маълумот тез, жавоблар осон, хулосалар эса кўпинча юзаки. Шу сабабли масалани теран англаш қобилияти секин-­аста йўқолиб, инсон фикрлайдиган одамдан тез жавоб қайтарадиган мавжудотга айланиб бормоқда.


Ана шундай шароитда теран фикрлаш, англаш ва ўтмиш билан мулоқот қилиш имконини берадиган Ислом цивилизацияси марказига ўхшаш даргоҳлар жамият учун интеллектуал таянч вазифасини бажариши мумкин. Улар жамиятни ўзини англаш орқали мустақил фикрлашга қайтаришга хизмат қилади. Ва айнан шу жиҳат бундай лойиҳаларнинг энг катта стратегик аҳамиятини белгилайди.


Зеро, жамиятлар бир онда инқирозга учрамайди. Аксинча, улар аста-секин, кўзга кўринмас жараёнлар орқали, босқичма-босқич заифлашиб боради. Ички емирилиш жамият ўзини унута бошлаганда – одоб-ахлоқ қадрсизланганда, билимнинг аҳамияти пасайганда, энг муҳими, асл ва сохтани фарқлаш қобилияти сусайганда бўй кўрсатади.


Бу жараён ташқи омиллардан мустақил равишда шаклланади. Ташқи таъсирлар эса, одатда, фақат катализатор вазифасини бажариб, аллақачон бошланган инқирозни тезлаштиради, холос.


Шу маънода Ислом цивилизацияси марказини оддий музей сифатида қабул қилиш жиддий хатодир. У – мудофаа шакли. Аммо бу ҳарбий ёки сиёсий маънодаги мудофаа эмас. Бу – анча теран ва салмоқлироқ ҳимоя шакли: цивилизацион мудофаа.


Бу ерда гап жамиятни ташқи душмандан кўра кўпроқ ички бўшлиқдан ҳимоя қилиш ҳақида боряпти.


Марказ юзакиликка қарши туришни, маънолар йўқолишининг олдини олишни, тарихни парчаланган ва мазмунсиз фактлар тўпламига айланиб кетишдан асрашни назарда тутади.


Айнан шу нуқтада ёшлар масаласи ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Чунки келажак тақдирини айнан улар белгилайди. Агар янги авлод ўзининг ким эканини, қайси маънавий ва интеллектуал анъаналар давомчиси эканини англамаса, у муқаррар равишда ташқи нарративлар таъсирига тушади. У содда, лекин жозибадор ғояларга, радикал қарашларга мойил бўлиб қолади.


Бундай шароитда инсон мустақил фикр юритмайди – у тайёр қарашларнигина қабул қилади. Ва айнан шу ҳолат ҳар қандай жамият учун энг катта хавфлардан бирига айланади. Аммо ёшлар олдида тафаккур, илм-фан, маданият ва маънавий изланишларнинг яхлит ва жонли анъанаси очилса, бутунлай бошқача жараён бошланади. Ёшлар ахборотни англашга ҳаракат қилади, тарих билан мулоқотга киришади. Натижада инсонда ички таянч шаклланади. Ва айнан шу ички таянч мавжуд бўлган жойда уни йўлдан адаштириш, қадриятлар тизимини издан чиқариш ёки ташқи таъсирлар орқали бошқариш анча мушкул вазифага айланади.


Шарқ тафаккури классиклари инсон қудратини бежиз билим билан боғламаган. Бу чуқур англанган цивилизацион қонуниятдир. Алишер Навоийнинг «Илм ўқуб қилмаган амал мақбул, Дона сочиб кўтармади маҳсул», деган иборасида сиёсий ва ижтимоий мантиқ ҳам мужассам. Чунки илм амалга айланмаса, у жамиятни мустаҳкамламайди. Илмсизлик эса инсонни заифлаштиради. Ва бундай заифлик нафақат маънавий, балки экзистенциал фалокатни ҳам келтириб чиқаради.


Жаҳолат бор жойда танқидий фикрлаш сусаяди. Танқидий фикрлаш сусайган жойда эса инсон мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини йўқота бошлайди. У фикрловчи субъектдан тайёр ғоялар ижрочисига айланади. Бу эса манипуляция учун энг қулай муҳитни яратади.


Натижада жамият осон радикаллашади, соддалаштирилган тушунчаларга ишонади, мураккаб воқеликни «яхши» ва «ёмон» каби тор қолипларга сиғдиришга уринади. Ва айнан шундай ҳолатда ташқи таъсирлар учун эшиклар кенг очилади, чунки ички мувозанат йўқолган жойда ташқи босим доимо устун келади.


Шу нуқтаи назардан қараганда, Яқин Шарқдаги вазиятни фақат ҳарбий ёки геосиёсий воқеа сифатида баҳолаб бўлмайди. У ҳатто энг қудратли ҳарбий операция ҳам аниқ ва барқарор сиёсий натижани кафолатлай олмайди, деган яна бир муҳим ҳақиқатни намоён қилади. Зарба бериш мумкин. Мувозанатни ўзгартириш мумкин. Тизимни вақтинча издан чиқариш мумкин. Аммо ягона ҳаракат билан янги тартиб яратиш деярли имконсиз.


Яқин Шарқ тарихи буни қайта-қайта исботлаб келмоқда. Вайронгарчиликларнинг бошқариб бўлмайдиган воқеаларга сабаб бўлганини кўп бор кўрганмиз.


Ва айнан шу ноаниқлик янги хавфлар, янги зиддиятлар ва янада мураккаб муаммоларни туғдиради. Чунки тартибсизлик назорат қилиб бўлмайдиган кучлар майдонидир. Шунинг учун бугунги давр давлатлар олдига икки тамал вазифани қўймоқда. Бир томондан, хавфсизликни таъминлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, инқирозларга тайёр туриш. Бу рад этиб бўлмайдиган, ҳаётий зарур вазифалардир.


Аммо иккинчи, ундан кам аҳамиятга эга бўлмаган вазифа ҳам бор – жамиятнинг интеллектуал ва маданий пойдеворини мустаҳкамлаш.


Чунки айнан шу пойдевор йўқ жойда ҳар қандай хавфсизлик вақтинчалик тус олади. Қурол ҳудудни ҳимоя қилиши мумкин, аммо барқарорликни ярата олмайди. Барқарорлик эса маъно, қадрият ва ўзини англаш орқали шаклланади.


Агар жамият ўзини англамаса, ўз қадриятларини тушунмаса, ўз тарихи билан боғлиқликни ҳис қилмаса, у ташқи жиҳатдан барқарор кўринсада, аслида ичидан бўш бўлади. Ва бундай бўшлиқ ҳар қандай ташқи таъсир учун энг қулай муҳитга айланади.


Ислом цивилизацияси маркази айнан шу нуқтада ўзининг ҳақиқий аҳамиятини намоён қилади. У узоқ муддатли барқарорлик учун хизмат қиладиган институтдир.


Ушбу марказ шундай маконни яратадики, унда билим, маданият ва инсонпарварлик тараққиётнинг амалий ва самарали воситасига айланaди. Ва айнан шу ерда куч ва маъно ўртасидаги мувозанатнинг ҳақиқий мазмуни очилади.


Абу Райҳон Беруний таъкидлаганидек, билимсиз инсоннинг кўнгли хурофотга мойил бўлади. Бу фикр замонавий дунёнинг ҳам стратегик формуласига айланиши мумкин. Чунки бугунги инқирозларнинг катта қисми дунёни нотўғри англашдан келиб чиқмоқда. Кучни мутлақлаштириш, маданият аҳамиятини камситиш, мураккаб жараёнларни содда ва тезкор ечимлар билан алмаштиришга уриниш каби адашишлар замонавий хавфларнинг асл манбаи бўлиб бормоқда.


Адашиш нотўғри қарорларни келтириб чиқаради. Нотўғри қарорлар тарихий оқибатларга етаклайди. Шунинг учун билим нафақат шахсий камолот воситаси, балки жамият хавфсизлигининг ҳам асосий омилидир.


Тарих эса доим бир ҳақиқатни такрорлайди: хотирасиз етуклик, билимсиз барқарорлик бўлмайди, маъносиз келажак шаклланмайди. Агар жамият ўз ўтмишини англамаса, хатоларни такрорлайверади. Агар билимга таянмаса, ташқи таъсирларга мойил бўлади. Агар у маънони йўқотса, борар йўлини йўқотади. Эҳтимол, бугунги куннинг энг муҳим сабоқларидан бири ҳам айнан шу қарама-қаршиликда мужассамдир.


Дунёнинг айрим нуқталарида ҳали ҳам халқлар тақдирини босим ва куч орқали ҳал этиш мумкин, деган ишонч сақланиб қолмоқда. Қарорлар тез, зарбалар аниқ, натижалар эса кўпинча қисқа муддатли.


Бироқ бошқа маконларда бутунлай бошқачға жараён кечмоқда. У ерда жамиятлар ўзини қайта англашга, ўз тарихи билан мулоқот қилишга, билим ва маданият орқали ички таянч яратишга ҳаракат қилмоқда.


Бу – инқирозга нисбатан икки хил ёндашув. Кучни қандай тушунишга оид икки хил фалсафа.


Шунинг учун узоқ истиқболда ғалаба ҳар доим аниқроқ зарба берган томонга насиб этмайди. Тарихнинг танлови бошқача. У маънони сақлаб қолган, уни тизимга айлантирган ва энг муҳими, уни авлодларга етказа олган жамиятларни танлайди. Чунки урушлар харитани ўзгартириши мумкин. Аммо келажакни фақат билим шакллантиради.


Жаҳонгир НАҲАНОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6120 16:57 | 05.08.2023