Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 890.4311.47

  • EUR

    14 720.87-80.92

  • RUB

    156.04-2.35

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-April

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Payshanba, 24

    +26 +20

  • Juma, 25

    +29 +20

  • Shanba, 26

    +30 +20

  • Yakshanba, 27

    +35 +20

  • Dushanba, 28

    +37 +20

  • Seshanba, 29

    +27 +20

  • Chorshanba, 30

    +29 +20

  • Payshanba, 01

    +31 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бешикда ёт(ма)ган болалар

Ҳа, бугунги болалар бешикда ётмаяпти, айниқса шаҳарликлар. Бунга ҳар хил қарашлар сабаб бўляпти. Масалан, кимдир бешикни фойда деса, бошқа биров зарар деяпти. Унга ҳатто «эскилик сарқити», дея таъриф бераётганлар ҳам йўқ эмас. Айримларнинг наздида бешик ўтган замоннинг матоҳига айланди. Унинг ўрнини биз омматан “памперс”* деб атайдиган тагликлар эгаллади. Бешикка қарши кураш фонида памперс бизнеси гуллаб-яшнамоқда.
Жамият
3134 14:11 | 21.11.2024 14:11

Бу бўйича ҳар ким ўз фикрига эга. Кимгадир бешик, кимгадир памперс маъқул. Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Уларга ақл ўргатишга ҳақ-ҳуқуқимиз йўқ. Аммо ҳар нарсада меъёр бўлгани дуруст. Акс ҳолда, ҳозирча кичик кўринаётган масала келажакда катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис бешик билан памперснинг фойда ва зарарларини таҳлил қилиб, қай бирининг тоши оғир келишини кўриб, хулоса қилсак, адолатдан бўлади, назаримизда.


Биринчи бўлиб, бешик масаласига тўхталсак.


Тўғри, бугун замон ўзгарди. Турли воситалар бешикнинг ўрнини босяпти. Лекин бу ёппасига ундан воз кечиш керак дегани эмас. Ҳар ҳолда ота-боболаримиз бешикда улғайиб кам бўлишмаган. Агар унинг зарари бўлганда улар ўша пайтдаёқ илғашган бўларди.


Тошкент тиббиёт академияси неврология ва тиббий психология кафедраси профессори Зарифбой Ибодуллаевнинг айтишича, бешикнинг бола саломатлигига ҳеч қандай зарари йўқ.


– Охирги вақтларда бола бешикда ётса бўлмайди, у эркин ўсиши керак, деган гапларни кўп эшитяпмиз, – дейди профессор. – Врач сифатида шуни ишонч билан айтишим мумкинки, бешик бола учун жудаям муҳим ва фойдали восита саналади. Хусусан, у таяч аъзолар, яъни суяк, бўғим, мускуллар, оёқ, умуртқа поғонасини тўғри шаклланишига муносиб ҳисса қўшади. Ҳозир болалар орасида сколиоз, оёқ қийшиқлиги каби касалликлар кўпайиб кетди. Травматологлар буни айни бешикда ётмаслик билан изоҳлашяпти.


Бешикнинг устидаги ёпинчиғи мавсумга мослаб, масалан, қишда қалин духобадан, ёзда енгил тўқима матодан тайёрланади. Бу болани совуқда иссиқ, ёзда салқин ётишини таъминлаш билан бир қаторда, уни ҳар хил зарарли ҳашоратлар чақишидан сақлайди. Икки тарафдан сиқиб боғлаш гўдакнинг тинч ва бир маромда ухлашига ҳамда умуртқа поғонаси тўғри ўсишига хизмат қилади. Миядаги ўта муҳим гормонлар бола айнан тинч ётган вақтида синтез қилинади. Демак, психологик, неврологик тарафдан ҳам бешик гўдак учун муҳим аҳамият касб этади. Унда ётган боланинг таги доим қуруқ бўлади ва бу шамоллашнинг олдини олади.


Баъзи одамлар бешик чақалоқнинг мияси чайқалишига олиб келади, деб ўйлашади. Бу мутлақо нотўғри тушунча. Бешик секин ва оҳиста, бир маромда тебратилади ва ҳеч қандай зарари йўқ. Аксинча, фақат унинг фойдасига хизмат қилади.


Яна бир гап. Айримлар боши қийшиқ ўсганини бешикдан кўришади. Бу ундан нотўғри фойдаланиш оқибати. Масалан, бешикда ҳаддан ортиқ кўп қолиб кетиш ёки нотўғри йўргаклаш бунга сабаб бўлиши мумкин.


Мухтасар айтганда, бешик боланинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом ва бақувват бўлиб вояга етиши учун хизмат қиладиган муҳим восита. Қандайдир туғма нуқсон билан туғилган, шифокорлар уни бешикка белашни тавсия қилмаган ҳолатлар бундан мустасно, албатта.


Мутахассиснинг фикрларидан кўриниб турибдики, бешикнинг болаларга деярли салбий таъсири йўқ.


Хўш, нега унда кўпчилик бешикни инкор этмоқда? Чунки 5-10 дақиқа вақт сарфлаб, бешикни тайёрлаб, болани белашдан кўра, унга шунчаки памперс тақиб қўйиш қулай бўлиб қолди. Синтетик тагликлар бугун оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам дастёрига айлади. Лекин бунинг ҳам ўзига яраша зарарлари бўлса, ажаб эмас.


Умуман олганда, памперслар бизнинг кундалик ҳаётимизга кириб келганига унча кўп бўлмади. Демак, унинг зарарини ҳали англашимиз қийин. Бироқ синтетик таглик билан улғаяётган авлод вақти-соати етиб, оила қургач, унинг «фойдаси»ни ўз танасида ҳис қилса ажаб эмас.


Масалан, памперс хорижда анча олдин пайдо бўлган. Шу сабабли уларнинг ҳозирги вазияти ҳавас қилгудек эмас. Туғилиш кам. Мутахассисларнинг таъкидлашича, уларда жинсий касалликлар, хусусан, эркаклар орасида урологик ҳолатлар кўпайган. Балки бунга памперсларнинг ҳам «муносиб» ҳиссаси бордир.


– Синтетик тагликларнинг бирдан-бир мақсади – ўзидан ҳўл ўтказмаслик, – дейди Зарифбой Ибодуллаев. – Шу боис у ҳаво ўтмайдиган қилиб тайёрланади. Нафақат болалар, балки катталар ҳам аксарият ҳолатда теридан нафас олишини ҳисобга олсак, бу катта зарар экани ойдинлашади.


Памперслар жинсий аъзоларнинг ривожланишига яхшигина салбий таъсир кўрсатишини урологлар тасдиқлашмоқда. Айни пайтда янги уйланган йигитлар аёли билан қўшилолмасликдан шикоят қилиб келишаётган экан. Айниқса, бу шаҳар жойларда кенг тарқалган. Қишлоқларда бу муаммо нисбатан кам. Чунки улар асосан бешикдан фойдаланишади. Зарур ҳоллардагина памперс тақишади. Менингча, жинсий заифлик ва жинсий касалликларнинг бир учи айнан ҳозирги тагликларга бориб тақалса керак...


Ҳақиқатан ҳам, бугун кўплаб хорижий давлатларни туғилиш сони камайиб кетаётгани ташвишга солмоқда. Улар бу муаммони ҳал қилиш учун аҳолига турли мукофотлар таклиф қилишмоқда.


Ҳозирча бизда бу муаммо йўқ. Йилдан йилга аҳоли сони ортиб боряпти. Бироқ бир нарсани ёддан кўтармаслик жоиз: юқорида таъкидлаганимиздек, памперсларда улғаётган авлод ҳали катта ҳаётга тўлиқ қадам қўйгани йўқ. Балки маълум бир давр келиб, бу бизда ҳам ўз асоратларини берар. Бу вақт билан боғлиқ жараён.


Қисқаси, памперсдан воз кечиб, ёппасига бешикка қайтиш керак, деган фикрни илгари суришдан йироқмиз. Танлов ҳар кимнинг ўз ихтиёрида. Фақат бунда меъёрни унутмаслик жоиз. Зотан, сўнгги пушаймон ўзингга душман бўлмасин…



* Алоҳида таъкид: Биз қайсидир савдо маркасини танқид қилмаяпмиз, шунчаки болалар тагликлари орасида “Памперс” энг машҳури бўлгани учун барчасини шу ном билан аташга ўрганиб қолганмиз. Мақолада ҳам халқона тилдан фойдаланилди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 819 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият