Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 965.34-14.82

  • EUR

    14 525.07-81.5

  • RUB

    161.34-0.29

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 17-May

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • Shanba, 17

    +34 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    +27 +20

  • Seshanba, 20

    +29 +20

  • Chorshanba, 21

    +34 +20

  • Payshanba, 22

    +34 +20

  • Juma, 23

    +32 +20

  • Shanba, 24

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бир боланинг ҳаракати – бир миллатнинг маданияти

Чиқинди – бу фақат ерга ташланган шиша ёки пакет эмас. Бу одамларнинг маданияти, эътибори ва масъулиятидан дарак берувчи кўзгудир. Ачинарлиси, биз бу кўзгуда ўзимизга қарашни истамаймиз. Аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқат шуки, ҳозирги кунда ҳар ким чиқиндини ўз уйидан нари, кўчага ёки бошқа ҳудудга ташлаб, ўзини “пок” деб ҳисоблайди. Аммо ифлослик кўчада эмас – у бизнинг онгимизда, ўзгаришга бўлган лоқайд муносабатимизда.
Жамият
98 16:54 | 16.05.2025 16:54

Ушбу суратлар пойтахт марказида олинган. Ва бу ишларнинг барчаси сизу бизга ўхшаган инсонлар томонидан қилинган. Тошкент шаҳрида чиқиндиларни тўплаш ва бошқариш тизими, афсуски, ҳамон муаммоли ҳолатда қолмоқда. Аҳоли гавжум бўлган жойларда – метро чиқишлари, автобус бекатлари, бозор атрофида – чиқинди қутиларининг йўқлиги ёки уларнинг камлиги экологик маданиятни шакллантиришда катта тўсиққа айланмоқда. Айрим ҳолларда чиқинди қутиси ўрнатилган жойда ҳам одамлар ундан фойдаланмайди, ахлатлар очиқ жойларга ташлаб кетилади. Бу ҳолат шаҳарнинг эстетик қиёфасига ҳам путур етказмоқда.



Ҳар куни миллионлаб одамлар истеъмол қилган маҳсулотларининг қолдиқларини ахлатга ташлайди. Аммо биз бу чиқиндилар қаерга кетишини, улар табиатга қандай таъсир қилишини кўп ҳолларда ўйламаймиз. Ўзбекистон бўйлаб йилига миллион тонналаб маиший ва саноат чиқиндилари ҳосил бўлади. Афсуски, уларнинг катта қисми махсус ажратилмаган полигонларда ёки очиқ жойларда тўпланиб, атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирмоқда. Мен сизга яқинда бўлган воқеани айтиб бермоқчиман.


Икки кун олдин ўқишга кетаётган пайтим, кўчада мактаб ёшидаги икки бола музқаймоқ еб кетаётганини кўрдим. Эътибор берсам, улар турган жойдан тахминан икки метр узоқликда чиқинди қутиси бор эди. Лекин болалар музқаймоқнинг ўралган қоғозини чиқинди қутисига эмас, йўлга ташлаб кетишди. Мана сизга экологик маданият ҳақида жонли мисол. Бу бир қарашда оддий холдек туюлиши мумкин. Болалар бу ишни билиб ёки билмасдан, лекин одат сифатида бажарди. Чунки уларга бундай одоб ва масъулиятни ҳеч ким ўргатмаган, таълимда, оилада ва жамиятда бу масалага жиддий ёндошилмаган.


Экологик маданият – бу атроф-муҳитни яхши кўриш ҳақидаги шеър ёки плакат эмас. Бу – ҳар кунлик ҳаракатлар, майда ишларга бўлган эҳтиёткор муносабатдир. Агар бир бола икки метр юриб чиқинди қутисига қоғоз ташлашни ортиқча деб билса, демак, биз тарбияда, таълимда, тушунтиришда, намуна кўрсатишда камчиликка йўл қўйганмиз.


Хўш, нега чиқинди тобора кўпайиб бормоқда? Бунинг асосий сабабларидан бири, фойдаланиш муддати ўта қисқа бўлган буюмларнинг кўплаб ишлаб чиқарилишидир. Атиги 100 йил илгари деҳқонлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини қадоқсиз, қайта ишловсиз дастурхонга етказиб беришган. Чиқаётган асосий чиқинди органик характерда бўлиб, ем тайёрлаш ва ўғит сифатида ишлатилган. Шаҳарларнинг ўсиши, фаровонлик сари интилиш, бир маротаба ишлатиладиган буюмларга тезкорлик билан ўтиш, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, кенг миқдорда айнан кимёвий моддалардан ясалган полиэтилен, пластмасса, шишанинг ишлатилиши ушбу муаммони юзага келтирди. Чиқинди аввало ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг муаммоси эканлиги бежиз эмас.


Товарни сотиш учун уни қадоқлаш аксарият ҳолатларда товар нархини бир неча баробарга оширади. Шунингдек, аҳоли жон бошига олинаётган даромад ҳам катта роль ўйнайди. Ривожланишдан орқада қолаётган мамлакатлар аҳолисининг даромади паст бўлгани боис, улар сотиб олинган буюмларни тежаб, авайлаб ишлатишга ҳаракат қилишади. Бу эса чиқиндининг камайишига олиб келади.



Сўнгги йилларда пластик етакчи ўринни эгаллашни бошлади. Ҳозир тозалаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, парфюмерия ва бошқа товарлар қадоқлари анъанавий қоғоз ва шишадан пластикка ўтмоқда. Пластикни бошқа материаллар билан қўшиб ишлаб чиқариш яроқлилик муддатини узайтиради. У нур ва бактериялар таъсирида деярли парчаланмайди. Унинг йўқ бўлиб кетиши учун 200 йил керак. Қадоқдаги хлор бирикмалари атмосферага чиққанида қуёш нурлари улардан хлор атомларини ажратиб чиқаради. Хлор озон қатламини емирувчи кимёвий моддалардандир.


Агар унинг атмосферадаги миқдори ошса, ерга тушаётган ультрабинафша нурлар сони ортиб, тери ва онкологик касалликлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда биологик жиҳатдан парчаланадиган пластик турини ишлаб чиқариш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Буюк Британия ва Швейцарияда табиий муҳитда парчаланадиган пластик тури кашф этилди, аммо унинг ишлаб чиқариш қиймати юқори бўлгани боис, ҳали у қадар оммалашмаган.


Масалан, Чилонзор ва Буюк Ипак Йўли метро бекати атрофида кун давомида юзлаб одамлар овқатланади, кўчма савдо жойлари ишлайди. Аммо чиқинди қутиси камлиги туфайли пластик идишлар, қоғозлар, овқат қолдиқлари тўғридан-тўғри ерга ёки яқин атрофдаги дарахт остига ташлаб кетилади. Шундай ҳолатлар шаҳарнинг бошқа туманларида – Шайхонтоҳур, Сергели, Яккасарой ва Юнусободда ҳам кузатилади.


Ўзбекистонда йилига 7 млн тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Аҳоли жон бошига чиқинди миқдори йил сайин 2 фоизга ортиб, жаҳон ўртача кўрсаткичидан ошиб кетмоқда.



Вазиятни оғирлаштираётган яна бир муаммо чиқиндиларни саралаш маданиятининг йўқлиги. Аҳоли пластик, органик ёки шиша чиқиндиларни бир-бирига аралаштириб, ягона пакетга солиб ташлайди. Шу боис, улар орасидан қайта ишлашга яроқли материалларни ажратиш қийин кечмоқда. Кўплаб давлатларда чиқинди уйдаёқ сараланади. Тошкентда эса бу иш эндигина йўлга қўйилмоқда ва жамоатчилик томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаяпти.


Кеча шу масала бўйича бир неча тозалик фаришталари билан суҳбатлашдим. Уларнинг кўпчилиги бир фикрда. “Биз қўлдан келганча тозалашга ҳаракат қиламиз, лекин айниқса ёшлар чиқиндиларни тўғри келган жойга ташлаб кетмоқда”, дейишмоқда.


“Ҳозир ҳаммаёқда, парк ва соя жойларда пикниклар қилиняпти. Одамларнинг аксарияти фастфудга буюртма беради. Биз энг кўп айнан фастфудларнинг ўралган қадоғини тозлаймиз. Баъзилар чиқиндини дарахт тагига, баъзилар эса хоҳлаган жойига ташлаб кетади. Тўғри, кимлардир бизга раҳмат айтган ҳолда чиқиндиларни белгиланган жойга ташлайди. Лекин яна кимлардир айнан биз тозалаётган жойга чиқинди отиб, бу сенинг ишинг-ку , дейди. Гўёки бу бизнинг айбимиздек.” – улардан бирининг айтган бу гаплари менга жуда оғир таъсир қилди.


Чиқиндилар муаммоси фақат давлат ёки махсус ташкилотлар эмас, балки ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулиятидир. Биз фарзандларимизга ифлос, чиқиндига ботган дунё эмас, тоза ҳаво, соф табиат ва яшил келажак қолдиришни истасак, бугуноқ ҳаракат қилишимиз шарт. Яхши келажакни кимдир қуриб беради, деган умидга эмас, ўз қўлимиздаги имконият ва масъулиятга таяниш лозим.


Даврон ЭРГАШЕВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4012 16:57 | 05.08.2023