Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 969.84-15.48

  • EUR

    13 436.75-74.48

  • RUB

    133.971.75

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 07-February

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Juma, 07

    +13 +20

  • Shanba, 08

    +10 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +3 +20

  • Chorshanba, 12

    +3 +20

  • Payshanba, 13

    +6 +20

  • Juma, 14

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
157 11:41 | 04.02.2025 11:41

Яқинда нуфузли идорада ҳисобчи бўлиб ишловчи ходим аттестациядан йиқилганини айтиб, шикоят қилди:


– Менга бухгалтерияга доир жуда кам савол беришди. Фақат расмий саволлар: «Фалон қарор қачон қабул қилинган?», «Фалон қонун неча бобдан иборат?» каби...


Махсус мактабда мусиқа фанидан дарс берувчи ўқитувчи эса аттестациядан ўтаётганида умумтаълимга доир саволлар кўпроқ берилганидан норозилик билдирди. – Биз ҳар бир ўқувчи билан алоҳида дарс ўтамиз, шу боис синф билан ишлаш борасида тажрибага эга эмасман. Мусиқа фанига доир биронта савол тушмаганидан янада ажабландим, – дейди у. Жарроҳлик бўлимида ишловчи ҳамшира ҳам аттестацияда патронаж ҳамшира фаолиятига доир савол тушганидан хафа. Гап гапни очади, дейдилар. Ўтган йили бўлган бир воқеа ёдимга тушди. Юқори лавозимда ишлайдиган танишим ўз ташкилотига матбуот котиби олишда муаммога дуч келаётганини, номзодлар суҳбатдан ўта олмаётганини айтиб, мутахассис танлашда ёрдам беришимни сўради. Матбуот котиблигига номзодга берилган саволларнинг барчаси сиёсий мавзуда эди. – Матбуот котибининг вазифаси – ташкилот ҳақида ахборотларни холис ва тезкор тарқатиш. Унинг матн тузиши, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши муҳим, – дея ўз фикримни билдирдим ва ташкилот ишчи гуруҳи ниҳоятда саводсиз деб топган номзодга юқори баҳо бердим.


Ёш журналист ишга тез киришиб кетди ва ҳозир ташкилот раҳбари ундан ниҳоятда мамнун. Ушбу воқеалар ҳақида мулоҳаза юритар эканман, давлат ташкилотларида ҳали ҳам ишга муносабат бозор талаблари асосида ташкил қилинмаётганини ўйладим. Ишни сифатли бажаришдан кўра, вақтида келиб-кетишга кўпроқ эътибор қаратилиши, ходимнинг ишга ижодий ёндашувидан кўра, қандай кийиниши муҳимлиги, вазифасини муваффақиятли бажарганига эмас, стажига қараб устамалар берилиши... Булар анча эскича ёндашувдай туюлади. Тўғри, тартиб-интизом муҳим, бироқ тўққиздан олтига қадар ишда бўлди дегани бу яхши ишлади дегани эмас. Кўплаб давлат ташкилотларида иш ҳажми белгиланмаган. Хусусий идораларда, аксинча, ходимнинг ўз вазифасини талаб даражасида бажариши асосий мезон саналади. Мукофот ҳам, жазо ҳам моддий кўринишда бўлади. Бу эса ходимни ҳар доим ўз устида ишлашга, лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажаришга ундайди. Давлат идораларига ишга қабул қилишда, номзод салоҳиятини баҳолашда юқоридаги каби ёндашувлар малакали мутахассислар қолиб, зўрма-зўраки ёд олувчиларга устунлик берилишига олиб келмоқда. Оқибатда юқори баҳо билан ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳаммаси ҳам ўз вазифасини лозим даражада бажара олмай, «дардисар»га айланади. Уни ишдан бўшатиш ҳам осон эмас. Идора-ташкилотларда йигирма-ўттиз йиллардан буён ишлаб келаётган, ҳаммадан кўп ойлик оладиган, аммо ҳеч қандай наф келтирмайдиган ходимлар оз деб кўринг-чи?!


Тўғри, ҳар бир олий маълумотли мутахассис, умуман, ҳар бир инсон сиёсатдан бохабар бўлиши, ижтимоий фаоллиги муҳим. Бироқ унга қўйиладиган асосий талаб лавозим йўриқномасидаги вазифаларни қанчалик уддалай олиши бўлиши лозим. Саволлар ҳам шундан келиб чиқиб тузилиши керак. Ишга қабул қилишда ёки аттестация саволлари орасида ўн фоиз сиёсатга, ўн фоиз маънавиятга ёки экологияга оид саволлар бўлиши адолатдандир. Бироқ қолган саволлар бевосита фаолиятга доир бўлиши керак эмасми? Аттестация ходимнинг салоҳиятини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Салоҳият эса у фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот, тизим ривожига хизмат қилиши зарур. Демак, саволлар ҳам шунга яраша бўлиши даркор. Зеро, ишга қабул қилишда ҳам ундан кутилаётган вазифага мос саволлар бериш мақсадга мувофиқдир.


Ривожланган давлатларда ходимларни ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратилиши билан қизиқиб кўрдим. Қадим Хитойда масъул лавозимга ишга қабул қилишда икки нарса сўралар экан: калиография ва шеър тузиш. Мантиқан қарасангиз, мана шу икки талаб инсон дунёқарашини, фикрлаш доирасини баҳолашга асос бўла олади. Бу ҳақда таниш раҳбарга айтганимда, «Айнан бизнинг даврга мос талаб экан. Ҳозир кўпчилик ёш раҳбарлар, давлат идоралари ходимлари ҳисоботларни тўғри юритишни, таҳлил қилишни билишмайди, чунки китоб ўқишмайди, ижодий фикрлашмайди», деди. Японияда ходимларни ишга қабул қилишда номзод университетда ўқиганидан ташқари, нималар билан шуғуллангани, унда ушбу компанияга ишга кириш истаги қандай пайдо бўлгани, компания ривожига қандай ҳисса қўшмоқчи эканлиги, қанча муддат ишлашни режалаштираётгани ҳақида сўралар экан. Биринчи навбатда, ташқи қиёфасига эмас, ўзини тутишига эътибор қаратилар, жавобларнинг эса самимийлиги эмас, тўғрилиги муҳим саналаркан. Дунёнинг кўплаб йирик компанияларида «Ўзингизни беш йилдан кейин қаерда кўрасиз?», «Стрессни қандай енгасиз?», «Касб маҳоратингизни қандай оширасиз?», «Жамоа билан қандай ишлайсиз?», «Кучли ва ожиз томонларингиз?», «Муаммоларни қандай ҳал қиласиз?», «Янгиликларга қандай трансформация қиласиз?» каби саволлар бериларкан. Бизда ҳам аксарият хусусий компанияларда ходимлар ишга кираётганда ҳар томонлама синовдан ўтказилади. Асосий эътибор билими ва салоҳиятига, жамоа билан ишлашига, тартиб-интизомга риоя қилишига қаратилади. Ҳақ тўлашда ҳам эътибор бажарган ишининг сифати ва корхонага келтирган фойдасига қаратилади. Бир ойда ўн миллион сўм ойлик олган ходим кейинги ойда беш миллион сўм олиши мумкин. Давлат идорасида эса, яхши ишлаган ҳам, ёмон ишлаган ҳам бир хил ҳақ олади. Бундай ёндашув оқибатида корхона депсиниб тураверади. Умуман, аксарият давлат идораларида ишга муносабатни ўзгартириш пайти келмадимикин? Менимча, бу борада хориж ва хусусий сектор тажрибасини қўллаш орқали ҳар томонлама унумдорликка эришиш мумкин. Ходимлар меҳнати муносиб рағбатлантирилса, иқтидорли мутахассислар давлат идораларид а ишлайди, ўз устида изланади, натижада жамиятда юксалиш бўлади.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0