"Дунё президентларини икки метр масофадан кўраман деб ўйламагандим" — фахрий қоровул аёл
Ishonch.uz сайти ижодкорлари Миллий гвардия фахрий қоровули ҳарбий хизматчилари фаолиятига назар ташлади. Сўнгги пайтларда расмий ташриф ва давлат тадбирларида аёлларнинг ҳам фахрий қоровуллар сафида чиқаётгани янгилик эмас. Бироқ ҳар сафар ҳарбий соҳада эркаклар билан бир тенг ишлаётган хотин-қизларни кўрганимизда ғурурланамиз.
Қаҳрамонимиз Умида Матёқубова, яқиндагина ИҲТ саммитига ташриф буюрган нуфузли меҳмонларни кутиб олган фахрий қоровуллардан бири.
— Оддий оиланинг қизиман, — дейди у. — Ёшлигимдан “ҳарбий бўламан, форма кияман” деганимда ота-онам қиз боланинг соҳаси эмас, деб фикримдан қайтарган. Қарши давлат университетининг чет тиллар факультетини тугатгач, бир йил ўқитувчилик соҳасида ишладим. Юрагимдаги ҳарбий бўлиш истаги ҳеч тинчлик бермасди. "Миллий гвардия таркибида ҳарбий бўлиб ишлашни истайсизми?” деган савол орзуларимни янада алангалатди ва имтиҳонларда қатнашдим. Омадим бор экан. Аввало билимим, бўйим баландлиги ва соғлигим ҳарбий соҳада ишлашимга йўл очди.
Ўқитувчидан ҳарбийга айландим. Умримда қурол ушламаганман. Уни ишлатиш, қайтадан йиғишни ўргандим. Қуёшда, офтоб остида соатлаб машқ қилган кунларимиз қўлларимнинг териси шилиниб кетган.
Мен ҳеч қачон дунёнинг биринчи рақамли шахсларини икки метр масофадан тирик учратаман деб ўйламагандим. Мана шундай бахт бизнинг бошимизга қўнганидан хурсандман.
Журналист: Феруза Раҳимова
Тасвир ва монтаж: Қувонч Тўраев
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0