Ўзбек отахонлари китоб ўқиш бўйича рекорд ўрнатяпти
Миллий кутубхонани тўлдираётган кексалар билан суҳбат
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида деярли ҳар куни кутубхонага келадиган кексалар борлигини кўпчилик билмаса керак. Ishonch.uz бугун бир йилда 365 кун кутубхонадан фойланадиган ана шундай отахонлар билан таништиради. Кутубхоначиларнинг айтишича, баъзи кексалар кутубхона ходимлари ишга келмасидан аввал барвақт келиб, ходимларни кутиб ҳам туради. Улар орасида эрталабдан кечгача кутубхонадан фойдаланадиган нуронийлар ҳам бор. Миллий кутубхонанинг сарҳисобига қараганда, 2023 йилда энг кўп китоб ўқиган китобхонлар сифатида айнан кексалар эътироф этилган.
Масалан, 80 ёшли Гарем ота Мачин бир йилда 283 кун кутубхонага ташриф буюрган бўлса, 72 ёшли Туйғун ота Нусратов бир йилда 257 кун, 85 ёшли Шараф ота Шамсуддинов бир йилда 300 кундан ошиқ вақтини кутубхонада ўтказган. Миллий кутубхонада бундай китобсевар отахонлар кўпчиликни ташкил қилади.
Мафтуна Каримова, журналист
Қувончбек Тўраев, оператор, монтаж устаси.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0