Хориждаги ватандош Япониядаги ўзбеклар қанча пул топади?
«Хориждаги ватандош» лойиҳамиз бу сафар видео тарзда бўлиб ўтди. Интервью таклифи билан Япониядаги нуфузли корпорацияда ишлаётган қаҳрамонимиз билан боғланганимда у тез кунларда Тошкентга қайтишини маълум қилди.
Суҳбатдошим Жўрабек Ҳасанов 1991 йил Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида таваллуд топган. Самарқанддаги туризм коллежини тугатгач, «Японияда япон тилини ўрганиш дастури» орқали 18 ёшида кунчиқар мамлакатга йўл олган. Ўша ерда икки йил давомида япон тилини ўрганиб, бакалавр ҳамда магистратурани тугатган.
Оилали. Айни пайтда Япониядаги NEC корпорациясида Европа ва Ўрта Осиё бўйича менежер лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси раҳбари. Унинг «Ҳалал Сакура» номли ресторан бизнеси ҳам бор.
13 йилдан бери Японияда яшаётган ватандошимиз хорижга чиқиш истагида юрган юртдошларимиз учун ўз тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек, Япониянинг таълим тизими, тадбиркорлик учун яратилган қулайликлар ҳақида ҳам сўзлаб берди.
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0