Хивада илк бор этно спорт бўйича халқаро фестивал ўтказилмоқда
Фестивал учун дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 2000 га яқин спортсеварлар Хива шаҳрида жам бўлди.
Бутунжаҳон этно спорт конфедерацияси, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган фестивалнинг тантанали очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Россия Федерацияси спорт вазири Олег Матыцин, Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазири Фарид Гаипов ва бошқалар сўзга чиқди.
Фестиваль доирасида 10 дан зиёд спорт турлари бўйича турли тадбирлар, жумладан, белбоғли кураш бўйича халқаро турнир, ўзбек жанг санъати, масс реслинг, баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, камондан отиш бўйича халқаро очиқ турнири, қушлар ови ва от спорти турлари бўйича кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. Моҳир ошразлар иштирокида ош мусобақаси, миллий таомлар кўргазмаси, маданий тадбирлар ташкил қилинмоқда.
7 сентябрь куни бошланган фестиваль 10 сентябрга қадар давом этади.
Муҳаббат Тўрабоева,
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0