Валюта UZS
  • USD

    12 168.9840.96

  • EUR

    14 588.17169.17

  • RUB

    159.891.37

0C

0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

0c

  • Hozir

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 29-January

0C

  • Hozir

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Payshanba, 29

    -1 +20

  • Juma, 30

    +1 +20

  • Shanba, 31

    +5 +20

  • Yakshanba, 01

    +10 +20

  • Dushanba, 02

    +8 +20

  • Seshanba, 03

    +11 +20

  • Chorshanba, 04

    +9 +20

  • Payshanba, 05

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
20 23:20 | 28.01.2026 23:20

Савол: — Қисқартиришга тушган икки нафар ходимга бухгалтерия томонидан “аванс тўланмайди, ой охиридагина иш ҳақи берилади”, деган жавоб берилган. Бу ҳолат қанчалик қонуний?


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


— Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, қисқартиришга тушган ходимлар огоҳлантириш муддати давомида тўлиқ ҳуқуқли ходим ҳисобланади. Улар билан меҳнат шартномаси ҳали бекор қилинмаган бўлади ва шу сабабли барча меҳнат кафолатлари сақланиб қолади.


Шунинг учун:


  • огоҳлантириш муддати давомида аванс ҳам, ойлик иш ҳақи ҳам бошқа ходимлар қатори тўланиши шарт;
  • қисқартириш факти ходимни иш ҳақи ёки бошқа тўловлардан маҳрум қилиш учун асос бўла олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 21-моддасига мувофиқ, барча ходимлар меҳнат ҳуқуқларидан тенг асосларда фойдаланади. Қисқартиришга тушганлик уларнинг иш ҳақи, аванс ёки бошқа тўловлар бўйича ҳуқуқларини чекламайди.


Шунингдек, агар ташкилотда жамоа шартномаси ёки ички меъёрий ҳужжатларда ходимларга йилда бир марта бериладиган моддий ёрдам назарда тутилган бўлса, у ҳолда мазкур ёрдам қисқартиришга тушган ходимларга ҳам тегишли ҳисобланади. Чунки улар меҳнат муносабатлари тугамагунга қадар амалдаги ходим мақомини сақлаб қолади.


Агар иш берувчи:


  • аванс тўламаса,
  • иш ҳақини кечиктирса,

ёки ички ҳужжатларда белгиланган моддий ёрдамдан ходимни маҳрум қилса, бу ҳолат Меҳнат кодексининг 4-моддасида белгиланган меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги ва камситишни тақиқлаш принципига зид ҳисобланади.



Бундай вазиятда ходим ўзини камситилган деб ҳисоблаб:


  • меҳнат органларига шикоят қилишга,
  • камситишни бартараф этишни талаб қилишга,

етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш тўғрисида судга мурожаат этишга қонуний ҳуқуққа эга.


Хулоса қилиб айтганда, қисқартиришга тушган ходим огоҳлантириш муддати давомида барча тўловларни — аванс, иш ҳақи ва жамоа шартномасида назарда тутилган моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқлардан маҳрум қилиш қонун бузилиши ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5732 16:57 | 05.08.2023