Валюта UZS
  • USD

    12 091.229.59

  • EUR

    13 844.457.36

  • RUB

    149.16-1.28

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 17-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Seshanba, 17

    +12 +20

  • Chorshanba, 18

    +13 +20

  • Payshanba, 19

    +13 +20

  • Juma, 20

    +12 +20

  • Shanba, 21

    +15 +20

  • Yakshanba, 22

    +14 +20

  • Dushanba, 23

    +16 +20

  • Seshanba, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ишонч телефони орқали қилинган мурожаат ижобий ҳал этилди

Жамият
69 14:26 | 16.03.2026 14:26

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Барно Қўшанова ҳаётдаги қийинчиликлар сабаб амалий ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони” (Call-center) орқали мурожаат қилиб, моддий кўмак масаласида ёрдам сўради.


Мурожаатчининг айтишича, у Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг физиотерапия бўлимида муолажа хонаси ҳамшираси бўлиб ишлаган. Бироқ касб фаолияти давомида юзага келган касб касаллиги туфайли ҳозирда меҳнат таътилига чиқишга мажбур бўлган.


Шу сабабли унга иш ҳақининг 85 фоизи тўланмоқда. Ижара уйда яшаб келаётгани ва оилавий шароити оғирлиги боис моддий ёрдамга эҳтиёжи борлигини билдириб, у аввал ўзи ишлаган муассасанинг касаба уюшмасига мурожаат қилган. Бироқ у ерда фақат онкологик касалликка чалинганларга моддий ёрдам ажратилиши айтилган.


Шундан сўнг Б.Қўшанова 1211 ишонч телефони орқали мурожаат қилди. Мазкур мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан атрофлича ўрганилди. Фуқаронинг ижтимоий аҳволи, соғлиги ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар тегишли тартибда таҳлил қилинди.


Ўрганишлар натижасида Барно Қўшанованинг мурожаати ижобий ҳал этилди ва унга касаба уюшмалари томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.


Умид Худойқулов
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6068 16:57 | 05.08.2023