Валюта UZS
  • USD

    12 187.68-48.45

  • EUR

    14 366.84-73.02

  • RUB

    159.09-0.01

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-February

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Chorshanba, 25

    +13 +20

  • Payshanba, 26

    +7 +20

  • Juma, 27

    +10 +20

  • Shanba, 28

    +4 +20

  • Yakshanba, 01

    +7 +20

  • Dushanba, 02

    +9 +20

  • Seshanba, 03

    +3 +20

  • Chorshanba, 04

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Мен фахрланадиган Ўзбекистонга муносиб эмас бу иш”

Журналист Аброр Зоҳидов Тошкентдаги гематология шифохонаси ёнида ташкил қилинган пуллик парковкалар масаласини кўтариб чиқди. Унинг таъкидлашича, мазкур иш давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатга мос келмайди.
Жамият
60 14:31 | 25.02.2026 14:31

“Республика гематология шифохонаси ёнида пуллик парковкалар ташкил этилибди. Аввало, бу шифохонага келувчиларни тушуниш керак. Гематологияга иши тушганларнинг бир неча соат ёки бир кунда иши битиб қолмайди. Бу ерга келганларнинг айримлари машинада бир неча кун, ҳатто ойлаб қолиб кетиши мумкин. Машинада ухлаб, тонг орттирадиганлар бўлади. Уларнинг кўпчилиги ижара пулини тежаш мақсадида автомобилда ухлашади. Шифохонага келган киши серхарж бўлади. Ўз қийин вазиятда бўлган беморнинг яқинларига бу тарзда ноқулайлик яратиш, бугунги олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатга мос эмас. Қайтанга уларга қулайлик ва имтиёзлар яратиш биз фахрланадиган болажон ва меҳмондўст жамиятга ярашади”, дея таъкидлайди журналист.


Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги пуллик тураргоҳлар учун тўлов соатига 12 минг сўмдан бошланиши кўзда тутилган (Тошкент бу борада кўпгина давлатлардан қиммат экани ҳақида аввалги таҳлилий мақолаларда таъкидлаб ўтганмиз). Демак, бу талаб бўйича гематология шифохонаси ёнида бир сутка машинада турган киши салкам 300 минг сўм парковканинг ўзига тўлаши керак. Оғир бемори бор, узоқдан келган ва харажат устида турган кишига яна шунча тўлов юклашни тасаввур қилиб кўринг. Бунинг устига гематология соҳасидаги беморлар учун кўп дори-дармон ва муолажалар қиммат бўлади.


Шифохона ёнидаги озгина ҳудудда бепул тураргоҳ мавжуд, аммо у эҳтиёжларни қоплай олмайди. У ерга асосан шифохонада ишловчи ходимлар автомобилларини қўйишади. Кўпчилик шифо излаб пойтахтга интилади. Натижада Тошкент шифохоналари атрофидаги тирбандликни кўз олдингизга келтираверинг.


Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Poytaxt Parking ташкилотига мазкур масалада мурожаат қилишни лозим деб топдик. Гематология ва шунга ўхшаш шифохоналар яқинида пуллик автотураргоҳлар қуриш мақсадга мувофиқ эмас. Тўғри, бозор қоидалари ишлаши керак. Лекин инсонпарварлик ва ижтимоий ёрдам тушунчаси ҳам бор. Ҳатто янгиланган Конституциямизда ҳам давлатнинг ижтимоийлик принципига алоҳида ўрин берилган эди.


Шифохонага ташвиш билан келганлар ва шундоқ ҳам қийинчиликларни бошдан кечириб турганларга бу тарзда муносабатда бўлиш Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат принципларига тўғри келмайди. Масъуллардан мазкур масалага тезкор ва муросали ечимни кутиб қоламиз.


Ишончимиз комилки, бу каби жойларда автотураргоҳларни текин қилиб қўйиш пойтахт ғазнасига деярли зарар етказмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5947 16:57 | 05.08.2023