Олимлар ҳаводан ичимлик суви олувчи қурилма яратди
Берклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти лауреати Омар Яги намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди. Ушбу технология такомиллаштирилган шимгич вазифасини ўтовчи металлоорганик каркас тузилмаларига (MOF) асосланган.
Ҳаво қурилма орқали ўтаётганда, каркаслар сув молекулаларини ўзига ютади. Қиздириш натижасида намлик ажралиб чиқади ва конденсацияланиб, суюқликка айланади. Анъанавий атмосфера сув генераторларидан фарқли ўлароқ, Яги тизими автоном тарзда ишлайди. Бу, айниқса, икки миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ичимлик сувидан маҳрум бўлган "глобал сув банкротлиг" шароитида жуда долзарб.
Atoco компанияси томонидан тақдим этилган ушбу қурилма аввалгиларига нисбатан ихчамроқ, мобилроқ ва экологик жиҳатдан хавфсизроқ. Бу уни табиий офатлардан жабр кўрган ҳудудларга, Кариб ҳавзаси мамлакатларига тезкор етказиш имконини беради.
Мазкур технология кимё, материалшунослик ва муҳандислик фанларини ўзида бирлаштиради. MOF тузилмалари сувни самарали тутиб қолади, бу эса марказлаштирилган тармоқларга қарамликни камайтиради ва иқлим ўзгаришларига тайёрланишга ёрдам беради. Бугунги кунда технология саноат даражасига чиқмоқда ва сув танқислиги мавжуд минтақалар учун асосий стандартга айланиши кутилмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0