Мубашшир Аҳмад Истанбулда ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга жўнатилди
“Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсунов жорий йил 8 май куни тонгда Турк полицияси томонидан Истанбулдаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган. Аввалига суриштирувдан сўнг Мубашшир Аҳмаднинг Истанбулдаги Депортация марказига ўтказилгани ва у ердан қўйиб юборилиши айтилган эди.
Бироқ ўтган 4 кун давомида Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) Мубашшир Аҳмаднинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаган.
Бугун, 12 май кунига келиб эса туркиялик адвокат Иброҳим Эргин Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортация қилинганини маълум қилди.
Адвокатга кўра, уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнедаги Миграция идорасига жўнатган.
“Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган”, – дейди адвокат.
Иброҳим Эргин, ўз навбатида, Туркия хавфсизлик тузилмаларининг ушбу қарорини ноқонуний эканини айтади ва мамлакатга хавфсизлик истаб келганларга нисбатан бу вазиятни яратганларни маҳкамага тортишни сўрайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0