Валюта UZS
  • USD

    12 704.02100.5

  • EUR

    14 871.33194.53

  • RUB

    162.431.49

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +28 C

  • 09:00

    +31 C

  • 10:00

    +34 C

  • 11:00

    +36 C

  • 12:00

    +38 C

  • 13:00

    +39 C

  • 14:00

    +41 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +40 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 23-July

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +28 C

  • 09:00

    +31 C

  • 10:00

    +34 C

  • 11:00

    +36 C

  • 12:00

    +38 C

  • 13:00

    +39 C

  • 14:00

    +41 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +40 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 23

    +24 +20

  • Payshanba, 24

    +20 +20

  • Juma, 25

    +20 +20

  • Shanba, 26

    +22 +20

  • Yakshanba, 27

    +23 +20

  • Dushanba, 28

    +24 +20

  • Seshanba, 29

    +18 +20

  • Chorshanba, 30

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мустаҳкам оила: севги етарли эмас, ақл ва ирода керак

Яқинда курсдошлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдик. Орада ёшлар мавзусида гап очилди. Айтишларича, ҳозир келин топиш муаммо экан. Айниқса, кўп қизлар қайнота-қайнонасиз, алоҳида яшайдиган оилага келин бўлишни очиқ айтишаркан. Бу гапларни эшитиб, раҳматли онамнинг айтганлари ёдимга тушди.
Жамият
165 16:06 | 22.07.2025 16:06

– 1960-70 йиллар эди. Катта рўзғор, ягона келинман, – деганди у. – Турмуш оғир. Кечроқ фарзандли бўлдик. Оилада ҳамманинг кайфиятини ҳисобга олар, ҳурматини жойига қўйишга интилардим. Ҳар куни уч хил овқат тайёрлардим. У пайтлари газ йўқ, коримизга ўчоқ ярарди. Қайнотам раҳматли рўзғорни яхши уддалайди, деб мени кўп алқарди...


Бугун ҳаётимиз тўкин-сочин, турмушимиз фаровон. Хўш, унда нега ёшлар ҳаётга енгил-елпи қарашяпти? Нега ажрашишлар кўп? Нега ўқув юртларига ёшлар билимига қараб қабул қилинади-ю, турмуш қурувчилар дунёқараши текширилмасдан никоҳдан ўтишади?


Биз бу саволларга жавоб излаб, кўплаб мутахассислар билан суҳбатлашдик.


Оғриқли нуқта


Ажрим – бир оиланинг эмас, балки бутун жамиятнинг оғриқли нуқтаси. Шундай экан, ФҲДЁ органлари ҳар бир жуфтликнинг имтиҳон асосида никоҳдан ўтишини ташкил этиши керакдир балки...


– Республика миқёсида қайд этилган никоҳлар сони йил сайин ортиб бораётгани билан бир қаторда ажримлар ҳам кўпаймоқда. Албатта, бу ҳолат барчани ташвишга солади. Оилани мустаҳкамлаш, оилавий низоларни бартараф этиш, уни асраш ва атроф-муҳитдаги турли таҳдидлардан муҳофаза қилиб, унга доимо холисона, меҳр-оқибат, адолат юзасидан ёндашиш лозим, – дейди Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Дилора Сулейманова. – Оилавий низо ва ажрашишларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, никоҳлар бекор қилиниши сони ортган маҳалла фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссиялари билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил этилмоқда.


Ҳар бир тумандаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятида ФҲДЁ бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Марказлар томонидан ташкил этилаётган машғулотларда «Никоҳ тузиш тартиби», «Никоҳдан аввал тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти», «Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари», «Никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти» каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилади. Аммо ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан, ажрашишлар сони ортиб бораётгани ачинарлидир.


Баъзи йигитлар доимий иш ўрнига эга бўлмай, эрлик, оталик вазифасини тўлиқ англамай уйланмоқда. Айрим қизлар эса оилага руҳан, жисмонан, маънан тайёрланмасдан ҳою-ҳавас учун турмуш қурмоқда. Бундай ҳолатда тўйдан кейинги ҳаёт яхши кечишига ким кафолат беради? Оилавий ажримлар оқибатида ярим етим қолган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлиб ўсадилар.


Никоҳдан ажрашаётган шахслар бунга ҳамма учун умумий бўлиб қолган сабабларни асос қилиб кўрсатишади. Масалан, характерлари тўғри келмагани, муросасизлик, моддий қийинчиликлар, эрнинг ишламаслиги (оилани моддий таъминламаслиги), ота-оналарнинг уларнинг ҳаётига ноўрин аралашуви, касаллик, гиёҳвандлик ёки ичкиликбозлик, хиё­нат, рашк, ёлғон гапириш, ­бошқа давлатга кетиш, узоқ муддат бирга яшамаслик, бошқа оиласи (фарзандлари) борлиги, эр ёки хотиннинг касаллиги шулар жумласидандир.


Мен шу ўринда битта таклифни ўртага ташламоқчиман. У ҳам бўлса, никоҳланувчи шахслар учун тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида марказий ­полик­линикалар қошида психолог хоналарини ташкил этиш, психология марказлари томонидан эслатма ва буклетлар тайёрлаш, компьютер, интернет ва мобил телефонлардан фойдаланишда одоб-ахлоқ нормаларини ўрнатишни ҳукумат даражасида кўриб чиқиш зарур. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни ўсмирлик давридан уй ва ўқув масканларида бош­лаш, соғлом ва мустаҳкам оила қуриш асосларини уларга тушунтириш лозим.


Ажримлар камаймоқда, аммо...


– Таҳлилларга кўра, пойтахтимизда жорий йилнинг биринчи ярмида расмийлаштирилган никоҳлар сони 6 347 тани ташкил этган.


Ажримлар рўй берган оилаларда отасиз ёки онасиз қолган болалар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга камайган, – дейди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, профессор Шаҳноза Султонова. – Ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш бўйича Медиация марказлари ишлаб турибди. Уларда ўтказиладиган учрашувлар оилаларни мустаҳкамлаш ва ажримлар олдини олишга хизмат қилмоқда.


Низо ва ажримларнинг олдини олиш ва улар юзага келмаслиги учун, аввало, эр-хотин бир-бирига ишониши, ўз камчиликлари устида ишлаши ва уларни такрорлашдан тийилиши керак. Ўзаро ҳурмат, бир-бирини танқид қилмаслик, кечиримли бўлиш оила мустаҳкамлигига хизмат қилади.


Турмуш қуриш – ўзаро ишонч


– Ажримлар оқибатида жамиятга зарар келтирувчи ҳолатлар содир бўлади. Масалан, бегуноҳ норасида гўдаклар ота-она тарбиясидан бебаҳра бўлиб, тирик етим бўлиб қолишади. Улар ота-онаси бўла туриб, сарсон-саргардонликда вояга етишади. Баъзида эса ҳар иккисининг ҳам уйига сиғмай қоладилар ва Меҳрибонлик уйларига топшириладилар. Ёш келин-куёвларнинг оилага енгил қараши, ўз вазифаларини яхши билмасликлари сабабли ҳам ажримлар бўлиши мумкин, – дейди Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги «Янгиобод» МФЙ раиси Манзура Валиева. – Боз устига, айрим ёш келинлар енгил ўйлаб, фарзандли бўлганидан сўнг куёвни алиментга бериб, хоҳлаганимни қилиб юравераман, деган хомхаёлга ҳам боришади. Маҳалланинг «Оқила аёллар» ҳаракати ва фаоллар ўзаро ҳамкорликда ишлашлари натижасида ажримларнинг олдини олишда ижобий натижаларга эришиш мумкин. Аввало, низоли оилалар келишмовчилигини чуқур ўрганиш, ечимини топиш, муаммонинг сабабини таҳлил қилиб, йўл-йўриқ кўрсатиш керак. ФҲДЁ органларида ташкил этилган ўқув курслари ҳам янада такомиллаштирилиб, уларга етарли ҳаётий тажрибага эга оқсоқоллар, онахонлар, ибратли оилалар вакиллари, имомлар, отинойилар, нафақадаги ўқитувчилар жалб этилса ҳам ижобий ўзгаришлар бўлиши шубҳасиз.


Турмуш қуриш – ўзаро ишонч, бир-бирини қадрлаш дегани. Бунинг учун, биринчи навбатда, ёшлар ўз меҳнати орқали топган маблағларига тўй ўтказишса, ўзлари уй олишса ёки керакли буюмларни харид қилишса, масъулияти ҳам кучлироқ бўлар эди. Ўйлаймизки, бу борада масъуллар ҳам янада жиддий чоралар кўришади, таклифлар бериб, қатъият билан ишлашга ҳаракат қилишади. Зеро, оилалар бахти жамият бахтидир.


Комила БОЙМУРОДОВА
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4581 16:57 | 05.08.2023