Эндиликда"Ҳаж"га борувчилар ягона портал орқали навбатга ёзилиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида эълон қилинган қарорга мувофиқ зиёратчилар навбатини шакллантириш ва номзодларни саралаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.
Электрон навбат — Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж зиёратига боришни истовчилар учун «Ҳаж ва Умра ягона портали» ягона мурожаат нуқтасига айланади. Эндиликда «қўлда ёзилган дафтарлар» ва маҳалладаги «ички навбатлар» ўз аҳамиятини йўқотади.
Порталда рўйхатдан ўтилган вақт сониясигача қайд этилиб, фуқарога шахсий навбат рақами СМС орқали юборилади. Ҳар бир фуқаро ўз навбатини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Номзодларни саралаш:
Автоматик текширув: Тизим номзоднинг илгари Ҳажга борган-бормаганлигини (белгиланган муддатлар асосида) ва ёшини автоматик текширади.
Тиббий филтр: Навбати келган номзодлар давлат томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Фақатгина саломатлиги жисмоний сафар юкламаларини кўтара оладиган фуқаролар навбатдаги босқичга ўтади.
Жамоатчилик назорати: Маҳаллалардаги Жамоатчилик кенгашлари порталда шаклланган рўйхат асосида номзодлар билан манзилли ишлаб, уларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганади.
Манзил ўзгарса, навбат сақланиб қолади Фуқаро бошқа вилоят ёки туманга кўчиб ўтса, унинг йиллар давомида кутган навбати йўқолмайди. Тизимда фуқаронинг навбати унинг шахсий идентификация рақамига (ПИНФЛ) боғланади ва янги яшаш манзили бўйича порталда автоматик кўчирилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0