Янги сайланган Рим Папаси инаугурациясида Ўзбекистон вакили ҳам қатнашди
Кеча, 18 май куни Ватиканда Рим Папаси Лев ХIV нинг расман лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.
“Дунё” АА берган хабарга кўра, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ҳам Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашган.
“Тадбирда қатнашиш учун бутун дунё бўйлаб жами 250 минг киши Ватикан майдони ва унинг атрофига йиғилди.
Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим Папасини табриклаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини етказди”, – дейилади хабарда.
Ўз навбатида, янги Рим Папаси Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирган.
Маросимда 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 апрель куни Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтган Рим папаси Францискнинг дафн маросимида Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қатнашган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0