Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 969.84-15.48

  • EUR

    13 436.75-74.48

  • RUB

    133.971.75

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 07-February

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Juma, 07

    +13 +20

  • Shanba, 08

    +10 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +3 +20

  • Chorshanba, 12

    +3 +20

  • Payshanba, 13

    +6 +20

  • Juma, 14

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қонунлар ижтимоий адолатга путур етказмаслиги керак

Бундан роппа-роса етти йил аввал ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси зиммасига ўз вақтида коммунал тўловлардан ҳосил бўлган қарздорликларни ҳақдор идораларнинг далолатномалари асосида тўғридан-тўғри ундириш тўғрисида ундириш бўйича вазифа юклатилганини жамоатчилик яхши эслайди.
Жамият
483 15:05 | 01.08.2024 15:05

Натижада аксарият жисмоний ва юридик шахсларнинг юзага келган катта миқдордаги қарздорликлари қопланиб, бу борада издан чиққан тизим анча тартибга тушганлиги ҳам бор гап. Қолаверса, кейинги йилларда аксарият истеъмолчиларга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилганлиги тўлов интизомини мустаҳкамланишида муҳим омил бўлди.


Кўп ўтмай, бюронинг ваколатлари ҳам қисман ўзгарди. Эндиликда солиқлар ёки истеъмолчиларнинг электр, табиий газ, ичимлик сувидан қарзлари вақтида тўланмаса, аввалгидай бевосита МИБ орқали эмас, балки суд буйруғига асосан ундириладиган тизим ишга тушди. Демак, манфаатдор коммунал ташкилоти дастлаб қарздор истеъмолчиларни огоҳлантириб муддат беради. Шунда ҳам қарздорлик қопланмаган тақдирда ёки ҳисоб-китоб борасида икки ўртада тушунмовчилик юзага келганда тегишли суммани ундириш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинади. Хўп, яхши тартиб. Аслида ҳам, ҳар қандай низога судда ечим топилади.


Бироқ амалдаги қонунчилик ҳамда коммунал идоралардаги айрим масъулларнинг тўлов билан боғлиқ муаммоларни ўзидан соқит қилишга уринаётганлиги сабабли аҳолининг камбағал қатламига нисбатан ижтимоий адолат бузилмоқда.


Давлат божи тўғрисидаги қонунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундириш белгиланган.


Айтайлик, коммунал ташкилотдан ҳосил бўлган 10 миллион сўм қарзингизни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинса, сиздан 400 минг сўм (яъни 10 миллион сўмнинг 4 фоизи) бож ундирилади. Агар қарздорлик 5 миллион сўм бўлса, айни формула бўйича давлат божи 200 минг сўмни ташкил этиши керак. Аммо юқоридаги қонун талабидан келиб чиқиб, 200 минг сўм эмас, балки БҲМнинг 1 баравари, 340 минг сўм тўлашга мажбурсиз. Ундан кам миқдордаги қарздорликлар учун ҳам худди шу қоида амал қилаверади: ҳақдор ташкилот сизни судга бердими, қарзингиз 4 миллион сўмми, 1 миллион сўмми, 500 минг сўмми — аҳамияти йўқ, суд сиздан 340 минг сўм давлат божи ундиришга мажбур (албатта, қарздорлигингиз тасдиқланса). Чунки боя айтдик қонун талаби шундай.


Қарзи бўлгандан кейин тўлайди-да, дейишга шошманг! Кузатувларимиздан хулоса бўляптики, бугун фуқаролик ишлари бўйича судларга электр, газ, сув таъминоти идораларидан ҳафтасига юзлаб, минглаб аризалар келиб тушяптики, улар орасида кичик 300 ёки 400 минг сўм атрофидаги қарздорликлар ҳам талайгина. Ҳаттоки 150 минг сўм миқдоридаги қарзни ундириш учун судга ариза киритиш ҳолатлари учраб турибди. Эшагидан тушови қиммат дегандай, оқибатда суд буйруғи билан қарздорлар бўйнига 340 минг сўм давлат божи ҳам илинмоқда. Бу миқдорга почта харажатлари ва МИБнинг ижро йиғимини қўшсангиз, сумма янада катталашади.


Аслини олганда, кўпинча фуқаро қанча миқдорда қарз бўлганлигини билмай қолади. Чунки коммунал идораларнинг ҳудудларга бириктирилган вакилларининг барчаси ҳам истеъмолчи билан тизимли ишламайди. Шундоққина рўйхат шакллантирилиб, аксарият ҳолларда қарздорлар огоҳлантирилмасдан, ариза судга оширилади. Суд буйруғи эса, биласиз, тарафларнинг судда иштирокисиз, ҳужжатларга асосланиб чиқарилади.


Айни фикрлар билан кичик миқдордаги қарздорликлар учун истеъмолчи безовта қилинмасин, деган фикрни илгари суришдан йироқмиз. Тўлов интизомига барча бирдай риоя этиши даркор. Бироқ масаланинг андак нозик жиҳати бор...


Эслайлик, 10-15 йиллар аввал айрим ҳудудлардаги маҳаллий нашрларда электр, газ ёки сувдан қарздор раҳбарлар рўйхати чоп этилар, кейин вилоят раҳбари ҳокимлик соатида газетадаги билдирувдан қурол сифатида фойдаланиб, ўша амалдорларни изза қиларди. Мисол учун, 2012 йилнинг куз ойларида Андижоннома газетасида ана шундай узундан-узун рўйхат эълон қилинган, не дейсизки, ундаги энг катта қарздорлар орасида ўша кунлари вилоят ҳокими ўринбосарлигига тайинланган бир амалдорнинг ҳам исм-фамилияси бор эди. Бундан жазавага тушган мансабдор эса рўйхатни чоп этишга фатво берганлардан эмас, бош муҳаррирдан аламини олиб, уни лавозимидан четлаштиришга эришганлигини вилоят зиёлилари яхши эслашади.


Тўғри, энди аввалгидай қарздорларнинг матбуотда эълон қилиниши урфдан қолди. Аммо вазият ҳамон ўша-ўша: коммунал хизматлардан катта қарздорликлар асосан бойлар ва амалдорлар ҳиссасига тўғри келмоқда.


Аҳолининг ижтимоий ҳимояси заиф қатламида эса қарздорликлар жуда кичик миқдорларни ташкил этади. Тўғрисиям-да, камбағалнинг уйида қаторлаб маиший техникалари, қўша-қўша ҳангиллаган иморатлари-ю квартиралари бўлмаса, унда электр, газ, сув, солиқдан миллионлаб қарзлар қайдан пайдо бўлсин?!


Бугун ўзи шундоқ ҳам 200 кВт/соат ижтимоий норма бўйича энг кўп эътирозлар аҳолининг ўртаҳол қатламидан келиб тушаётган экан, айни вазиятда юқорида тилга олинган Давлат божи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишга зарурат бордай. Хусусан, давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаслиги керак деган қоида ўзгартирилиши, кичик қарздорликлар учун ставкалар пасайтирилиши даркор. Токи 300 минг ёки 500 минг сўм қарзи бор истеъмолчи каррасига давлат божи тўламасин, ундириладиган ставка қарз миқдорига мутаносиб бўлсин.


Қолаверса, қарздорни судга бериш учун қарз суммасининг минимал миқдорини қонун билан белгилашни ҳам ўйлаб кўриш зарур. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этганда, даъво суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан (680 минг сўмдан) кам бўлмаслиги даркор, дегандай. Тўғри, таклиф Конституцияга зид, яъни кимларнидир судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклайди, дейишингиз мумкин.


Энди буни Бош Қомусга мос келадиган шаклда, адолатли тарзда, “сих ҳам, кабоб ҳам куймайди” қабилида қонунчиликка татбиқ этиш эса Қонунчилик палатаси депутатлари ва тажрибали ҳуқуқшуносларга хавола.


Нурилло Нўъмонов
Ishonch


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0