Қорақалпоғистонда дастлабки курорт очилди
2023 йилнинг сентябр ойида Орол денгизининг суви сақланиб қолган акваторияси бўйида “ARAL PLAZA” янги туристик мажмуа ташкиллаштирилган эди.
Туристик мажмуа Хитой, Буюк Британия, Япония ва Россия Федерацияси мамлакатларига артемия маҳсулотини экспорт қилиб келаётган “Vishe Krishi Tashkent” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан қад ростлади. Мажмуада экстримал туризм йўналиши бўйича хизмат кўрсатилиб, 50 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Мазкур масканда ўтовлар, замонавий ресторан, VIP зал, сауна ва бошқа шароитлар яратилган.
–Ушбу комплекс Оролбўйида туризм салоҳиятини янада кўтариш, аҳолининг маданий дам олишини тўғри ташкил қилиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган, – дейди Мўйноқ тумани ҳокими ўринбосари Мурат Жумабаев.
Жорий йилнинг май ойида “ARAL PLAZA” туристик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудида ташкил қилинган биринчи курорт статусини олди.
Фотима АБДУРАИМОВА




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0