ОТБ Ўзбекистонга қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн доллар кредит ажратади

Бунда асосий эътибор 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади.

17:40 | 11.12.2023
•
724
ОТБ Ўзбекистонга қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн доллар кредит ажратади
Катталаштириш

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш мақсадида транспорт алоқасини яхшилаш ва қишлоқлар ривожланишига кўмаклашиш учун 240 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

“Хавфсиз, ишончли ва иқлимга чидамли қишлоқ йўллари орқали қишлоқ жамоалари ва бозорлар ҳамда хизматлар ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш учун муҳим аҳамият касб этади”, — дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа ҳукуматнинг “Қишлоқ йўллари” дастурини бошлаш учун асосий ташаббус ҳисобланади. Асосий эътибор 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади.

Натижада қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имкони яратилиши қайд этилган.

Шунингдек, Лойиҳа қишлоқ аёлларига барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгаришига чидамли амалиётларни ўргатиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Бу орқали бозорларга кириш имконияти оширилиб, иқтисодий имкониятларнинг яхшиланишидан фойда олиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Лойиҳа 2030 йилгача бўлган Қишлоқ йўлларини ривожлатириш миллий стратегияси ва 2035 йилгача бўлган Қишлоқ йўллари стратегиясига мувофиқ бўлиб, ҳукуматнинг Қишлоқ йўлларини ривожлантириш дастурини олдинга силжитиш имконини бериши таъкидланмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади