Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 724.84-15.11

  • EUR

    14 223.8332.8

  • RUB

    137.11-2.03

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +17 +20

  • Yakshanba, 22

    +18 +20

  • Dushanba, 23

    +18 +20

  • Seshanba, 24

    +17 +20

  • Chorshanba, 25

    +16 +20

  • Payshanba, 26

    +18 +20

  • Juma, 27

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Озон қатламини ҳимоя қилинг!

Озон қатлами Ерни ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қиладиган юпқа газ қалқонидир. Агар бу қатлам емирилса, бутун биосфера, шу жумладан инсонлар учун жиддий хавф пайдо бўлади. Ультрабинафша нурлар таъсирида терининг саратони, кўз касалликлари ва бошқа жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Жамият
272 15:45 | 16.09.2024 15:45

1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 16 сентябрни Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни деб эълон қилди. Ушбу кунда давлатлар Монреал протоколида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ фаолият олиб боришлари тавсия этилади. Ҳар йили ушбу санага бағишланган маълум бир мавзу атрофида тадбирлар ўтказилади. Бу йилги асосий шиор: "Осмонни сақланг: ўзингизни ҳимоя қилинг — озон қатламини ҳимоя қилинг!"


Озон қатлами атмосферанинг кичик бир қисмини ташкил этса-да, унинг мавжудлиги Ердаги ҳаёт учун катта аҳамиятга эга. Озоннинг катта қисми Ер юзасидан 10-40 км баландликда жойлашган стратосферада тўпланган бўлиб, Ерни қуёш нурланишининг зарарли ультрабинафша таъсиридан ҳимоя қилади.


1980-йилларда олимлар Антарктидада озон қатламининг сезиларли даражада камайганини аниқладилар, бу ҳодиса "озон тешиги" деб номланди. Озон қатламининг бузилишига асосан завод ва саноат корхоналаридан чиқадиган хлор оксид моддалари сабаб бўлади. Ҳар кунлик оддий саъй-ҳаракатларимиз орқали бу жараённи тўлиқ тўхтатолмасак-да, озон қатламини авайлаб, уни муҳофаза қилишга ҳисса қўшишимиз мумкин.


Шу сабабли озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни босқичма-босқич қисқартириш муҳимдир. Бу нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар манфаати учун ҳам аҳамиятли бўлиб, иқлим ўзгаришларига қарши курашишда катта ҳисса қўшади. Монреал протоколи доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли озон қатламини емирувчи кимёвий моддаларнинг 99 фоизи ишлаб чиқаришдан чиқарилди. Бу ўзгариш иқлим ўзгаришига қарши глобал ҳаракатларни рағбатлантирди ва 1990-2010 йиллар давомида 135 миллиард тонна карбонат ангидрид чиқиндиларининг олдини олишга ёрдам берди.


Монреал протоколи инсон саломатлиги ва экотизимларни ҳимоя қилишда улкан роль ўйнайди. Бундан ташқари, гидрофторуглеродларни (HFC) босқичма-босқич йўқ қилиш билан аср охиригача глобал ҳароратнинг 0,4 °C га кўтарилишининг олдини олиш мумкин.


Ҳар йили ушбу сана муносабати билан ҳукуматлар, олимлар ва жамоатчилик томонидан озон қатламини ҳимоя қилиш мавзусида чиқишлар ва тадбирлар ташкил этилади. Оммавий ахборот воситаларида бу борадаги муаммоларга бағишланган мақолалар эълон қилинади, мактаб ва университетларда маърузалар ўтказилади.


Бироқ, бундай тадбирлар фақат расмиятчиликка айланиб қолмаслиги муҳим. Табиатига эътиборсиз бўлган жамият ўзи яшаётган муҳитни йўқ қилишга олиб келади, бу эса бутун инсоният учун қайғули оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.


Анваржон Ҳалимов тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2021 16:57 | 05.08.2023