Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    1 +20

  • Shanba, 14

    +4 +20

  • Yakshanba, 15

    +3 +20

  • Dushanba, 16

    -6 +20

  • Seshanba, 17

    -3 +20

  • Chorshanba, 18

    -1 +20

  • Payshanba, 19

    1 +20

  • Juma, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пластик чиқитлар эса ҳар йили 1 миллиондан зиёд денгиз жониворлари ва қушлар умрига зомин бўлади

Ҳодиса
166 22:27 | 29.11.2024 22:27

Маълумотларга кўра, инсоният ҳаёт кечириши жараёнида ҳар йили тахминан 2,24 миллиард тонна қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади. Жумладан, тахминан 931 миллион тонна озиқ-овқат беҳуда исроф қилинади, салкам 14 миллион тонна миқдоридаги пластик маҳсулотлар қолдиқлари эса сув манбаларига тушади. Боз устига, саноат чиқиндилари борган сари кўпаймоқда.


How Many Pounds of Trash in the Ocean: A Global Crisis Explored - American  Oceans


Ана шу боис экологик мусаффолик ва барқарорликни асраб­авайлаш бугунги кунда дунё миқёсидаги энг долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Бундай нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун чиқиндиларни махсус ажратилган жойларга элтиб ташлаш билангина иш битмайди. Чунки улар орасида чиримайдиганлари ёки қийин чирийдиганлари, бу жараён рўй берган тақдирда ҳам ер учун зарарли моддага айланадиганлари кўп. Масалан, ойна 1000 йилдан ортиқ, алюминий қути 500 йил, пластик баклажка 450 йил, болалар тагликлари 250 йилдан 500 йилгача сақланиб қолади. Батарейкалардаги кимёвий моддалар 1 квадрат метр жойни 20 йил мобайнида заҳарлаб, унинг таркибидаги барча микроорганизмларни ўлдиради. Пластик чиқитлар эса ҳар йили 1 миллиондан зиёд денгиз жониворлари ва қушлар умрига зомин бўлади.


Чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда ҳам кўп учрайди. Зеро, бизнинг юртимизда йилига 7 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Уларнинг бор-йўғи 26 фоизи 300 дан ортиқ махсус корхоналарда қайта ишланади. Бу кам ёки кўплигини билиб олиш учун қуйидаги далилларни таққослаб кўришингиз мумкин: 2019 йили мамлакатимизда йилига 894 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлайдиган 183 та, Францияда эса йиллик қуввати 2,3 миллион тоннага тенг 300 дан ортиқ корхона фаолият юритган.


Plastic pollution to reach 1.3bn tonnes by 2040 - Two Sides South Africa


Дарвоқе, дунёдаги қатор давлатлар аллақачоноқ чиқиндиларни қайта ишлашдан мўмайгина даромад олиш йўлига ўтган. Мамлакатимизда эса ҳамон уларни кўмиш ёки ёқиш жуда қулай ва самарали усул сифатида қўлланиляпти. Устига-устак, давр талабларига жавоб берадиган том маънодаги чиқинди полигонларимиз йўқ ҳисоби. Бу борадаги ишларни изчил йўлга ­қўйишга халақит бераётган молиявий ва инфратузилмавий муаммолар ҳамон тўлиқ бартараф этилмаган.


Вазият ва аҳвол қандайлигидан қатъи назар, чиқинди полигонлари жойлашган ҳудудларда ер ости сувлари заҳарланмаслиги, чиқиндилар ёқилганда ҳосил бўладиган газлар атмосферага тарқалмаслиги чоралари кўрилиши, махсус изоляциялар бўлиши шарт. Бунинг учун эса мукаммал инфратузилмаларни барпо этишимиз, зарур қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилишимиз, энг муҳими, фуқароларимизнинг экологик саводхонлигини узлуксиз равишда ошириб боришимиз керак.


Меҳрож БАҲРИЕВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг
халқаро журналистика йўналиши талабаси




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0