Валюта UZS
  • USD

    12 357.09-56.7

  • EUR

    14 330.52-137.75

  • RUB

    153.49-1.37

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 25-August

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Dushanba, 25

    +34 +20

  • Seshanba, 26

    +35 +20

  • Chorshanba, 27

    +35 +20

  • Payshanba, 28

    +35 +20

  • Juma, 29

    +35 +20

  • Shanba, 30

    +31 +20

  • Yakshanba, 31

    +29 +20

  • Dushanba, 01

    +28 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Шаҳар бир лаҳзада ер юзидан ўчиб кетган”: 77 йил аввал Ашхободда нима бўлганди?

Ер силкинишининг энг даҳшатли қисми ҳалок бўлган сони эди. Ашхобод фожиаси натижасида 110 000 дан 170 000 гача одам ҳалок бўлди, аммо аниқ рақамлар ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.
Ҳодиса
71 10:29 | 24.08.2025 10:29

Бугунги кунда зилзилалар энг хавфли табиат ҳодисаларидан бирига айланиб бўлди. 2023 йил Туркия ва Сурияда, 2025 йилда эса Камчаткада кучли зилзилалар юз берди. 2023 йилги зилзила айниқса жуда оғир ва қонли бўлди. Афсуски, биз яшаётган Марказий Осиё минтақаси ҳам сейсмик фаол минтақада жойлашган. Йигирманчи аср бошидаги Андижон, 1966 йилда юз берган Тошкент зилзилалари бунга мисол. Шунингдек, 1948 йилда Ашхободда даҳшатли ер силкиниши рўй берди. Доимгидек, советлар қурбонларнинг ҳақиқий сонини яширишга уринди. Аммо дунё барибир ушбу аянчли зилзила тафсилотларини билиб олди.


1948 йил 6 октябрда Туркманистон ССР пойтахти Ашхободда тарихдаги энг ҳалокатли зилзилалардан бири юз берди. Унинг магнитудаси 7,3 баллни ташкил этган, зилзила эпицентри эса атиги 18 километр чуқурликда, деярли шаҳар остида жойлашган. Табиий офат тунда, маҳаллий вақт билан 2:17 да, шаҳар аҳолисининг аксарияти ухлаб ётган пайтда бошланган ва бу сабаб қурбонлар сонини сезиларли даражада оширган. Зилзила марказида силкиниш интенсивлиги МСК-64 шкаласи бўйича 9-10 баллга етган ва бу Ашхободдаги аксарият биноларнинг бутунлай вайрон бўлишига олиб келди.



Ўша пайтда Ашхободда жойлашган 9400 та турар-жой биноларининг деярли барчаси вайрон бўлган ёки жиддий шикастланган. Шаҳардаги биноларнинг қарийб 98 фоизи қулаб тушди, минглаб одамлар уйлар вайроналари остида қолиб кетди. 1881 йилда вужудга келган шаҳар асосан лой уйлардан иборат эди. Биноларнинг кўпчилиги бир қаватли, томлари лойдан ясалган текис уйлар бўлганлиги ҳисобга олинса, бу бинолар сейсмик таъсирга мослаштирилмаган. Уларнинг қулаши натижасида одамларнинг омон қолиш имконияти минимал бўлган - оғир лой томлар ва чириган иншоотлар тезда аҳолиниг устига қулаган, уларнинг кўпчилиги фалокатнинг дастлабки дақиқаларида ҳалок бўлган. Стратегик муҳим бинолар, масалан Коммунистик партия қўмитаси биноси пишиқ ва мустаҳкам ғиштдан қурилганди, бу унинг зилзиладан омон қолишига олиб келди.



Ер силкинишининг энг даҳшатли қисми ҳалок бўлган сони эди. Ашхобод фожиаси натижасида 110 000 дан 170 000 гача одам ҳалок бўлди, аммо аниқ рақамлар ҳануз ноаниқлигича қолмоқда. Бундай катта сонли қурбонларнинг асосий сабаби – шаҳар аҳолисининг аксарияти яқинлашиб келаётган хавфдан бехабар ухлаб ётган, ўз вақтида уйини тарк этиш имконига эга бўлмаган. Бу вайроналар остида кўплаб одамларнинг қолиб кетишига олиб келди ва аҳволнинг оғирлиги туфайли уларни қутқариш имконсиз бўлди.


Зилзиладан кейин кенг кўламли қутқарув ишлари бошланди. 26 октябрга қадар Ашхободдан 8,7 мингга яқин одам эвакуация қилинди, жабрланганлар СССРнинг турли шаҳарларига олиб кетилди. Операциянинг мураккаблиги катта вайронагарчиликлар билан боғлиқ эди - минглаб одамлар вайроналар остида қолган, шаҳар инфратузилмаси деярли бутунлай вайрон бўлган.


“Бизнинг уй деворлари ортида икки қаватли лойдан қурилган уй бор эди, у ерда қирқга яқин инсонни ўз ичига олган катта форс оиласи яшар эди - барчаси ҳалок бўлди. Кўчамизнинг нариги томонида, ғиштдан қурилган катта уйда озарбайжонлар яшар эди. Уларда фақатгина бир кампир тирик қолди, афсуски у даҳшатли воқеада ақлини йўқотганди”, деб эслайди фалокат пайтида етти ёшда бўлган Михаил Голдштейн. Унинг тенгдоши, отаси Ашхобод ўт ўчириш хизматида хизмат қилган Валентин Маслов ўша даҳшатли кечанинг тафсилотлари ҳақида шундай дейди:



“Бизнинг квартирамизнинг томи, хайриятки, тўлиқ қулаб тушмади, фақат қисман вайрон бўлди. Кеча қоронғи эди, вайроналар остидан ёрдам сўраб фарёдлар эшитиларди. Отам кириш эшигини зўрға очди ва биз онамни ушлаб, ҳовлига, одамлар тўплана бошлаган майдонга кўчиб ўтдик. Бу жуда қўрқинчли эди”.


Фожиа ҳақидаги илк хабарлар 6 октябр куни эрта тонгда иттифоқ пойтахти Москвага етиб борди. Бу деярли тасодифан юз берди. Табиий офатдан сўнг дарҳол алоқа узилди, электр йўқ эди, бироқ Ашхободнинг ғарбий чеккасидаги ҳарбий қисмлардан бирида радиооператори фавқулодда алоқани тиклашга муваффақ бўлди. У узилиб қолган радио алоқасини тиклади ва зилзила ҳақидаги хабарни эфирга узатишга муваффақ бўлди. Ушбу радиограмма Ўзбекистон пойтахти Тошкент томонидан қабул қилинган.


Туркманистон ҳудудида 1948 йил октябри ҳалиям иссиқ эди, ҳарорат 35 даражагача кўтарилди. Шаҳар бўйлаб чириган жасадлар қолдиқларининг бадбўй ҳиди сақланиб қолган ва оммавий юқумли касалликлар хавфи юқори эди. Шунинг учун ўликларни дафн қилиш энг муҳим вазифа эди. Шошилинч равишда бир нечта қабристонлар ташкил этилди, у ерда аскарлар узоқ чуқур хандақлар қазишди ва уларга ўликларнинг қолдиқларини қўйишди. Афсуски, жасадларнинг кимлигини аниқлашни амалга оширадиган ҳеч ким йўқ эди. Аҳоли жасадларни вайроналардан олиб чиқиб, кўчаларда қолдиришган – махсус гуруҳлар уларни юк машиналарида олиб, қабристонларга олиб кетишган. Яхшиямки, тезкор ҳаракатлар натижасида эҳтимолий эпидемиянинг олди олинди.


Зилзила содир бўлгандан уч кун ўтиб, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари “Правда” газетасидаги қисқа ТАСС хабаридан фожиа ҳақида билиб олди. “1948 йил 6 октябрда маҳаллий вақт билан соат 02:17 да Туркманистон ССРнинг Ашхобод вилоятида 9 баллгача зилзила содир бўлди. Натижада катта вайронагарчилик ва кўплаб қурбонлар кузатилди”.



“Кўплаб қурбонлар"нинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Турли хил рақамлар берилган - 36 мингдан 176 минггача. 1948 йил июл ойининг ўрталарига келиб Туркманистон пойтахтида 117 мингга яқин одам яшаган. Ашхобод статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 1948 йил 28 ноябрда жами аҳоли сони 66 739 кишини ташкил этди - бу йил ўрталаридаги кўрсаткичнинг деярли ярми эди. Демограф Шоҳрат Қодировнинг сўзларига кўра, Ашхободнинг ўзида ҳалок бўлганлар сони 36–37 минг кишини ташкил этган, яъни шаҳарнинг деярли ҳар учинчи аҳолиси ҳалок бўлган. Шаҳар атрофи ва вилоятларда ҳалок бўлганлар сони билан йўқотишлар 100 мингга яқинлашган.


СССР раҳбарияти ҳеч қачон фожиа қурбонлари ҳақида расмий маълумотларни эълон қилмаган. Физика-математика фанлари доктори, профессор Ботир Кариев ўзининг “Табиий офатлар: 1948 йилдаги Ашхобод зилзиласи. Фактлар, сабаблар, фаразлар ва натижалар” китобида шаҳарнинг бутунлай вайрон бўлиши, оммавий ўлим ҳолатига СССРдаги махфийлик туфайли ягона баҳо йўқлигини ёзади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳалокатнинг кўлами марказий совет матбуотининг жим туришига сабаб бўлган. Ашхобод зилзиласига оид материалларда зилзиладан кейинги дастлабки кунларда таниқли режиссёр Роман Кармен (Ашхобод киностудияси оператори В.А.Лавров билан биргаликда) томонидан суратга олинган маълум бир ҳужжатли фильм эсга олинади. Айтилишича, 1948 йил октябрь ойида Кармен Сталиннинг буйруғи билан зудлик билан Ашхободга учиб кетган. Аммо вайрон қилинган шаҳардан олиб келинган кадрлар ҳатто “халқлар доҳийси”ни даҳшатга солди. Харобалар, жазирама қуёш остида ётган, шишиб кетган жасадлар билан қопланган кўчалар, мўъжизавий тарзда омон қолганларнинг оғир руҳий ҳолатини тил билан ифодалаш қийин эди. Ушбу ноёб ярим соатлик фильм таснифланган, оммага ҳеч қачон намойиш этилмаган ва ҳозирги кунга қадар у фақат мутахассисларга кўрсатилмоқда.


Мустақил Туркманистонда зилзила қурбонлари ва даҳшатли оқибатлари доим эслаб турилади. Қайтадан қурилган ва “оқ шаҳар” номини олган Ашхободда қурбонларга атаб ёдгорлик ўрнатилган. Бундан ташқари 1995 йилдан буён 6 октябр санаси зилзилада ҳалок бўлганлар шарафига Хотира куни сифатида белгиланган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2735 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса