Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 940.1121.75

  • EUR

    14 055.55103.72

  • RUB

    145.620.97

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 11-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Seshanba, 11

    +12 +20

  • Chorshanba, 12

    +12 +20

  • Payshanba, 13

    +12 +20

  • Juma, 14

    +12 +20

  • Shanba, 15

    +11 +20

  • Yakshanba, 16

    +12 +20

  • Dushanba, 17

    +15 +20

  • Seshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён билан музокара ўтказди

Томонлар 2025-2027 йилларни “Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври” деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Сиёсат
240 15:31 | 15.01.2025 15:31

15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги Қаср аш-Шати қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.


Учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси БАА президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.


Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар.


Ўзбекистон ва Амирликлар халқларини муштарак тарихий илдизлар, ўхшаш анъана ва қадриятлар, муқаддас ислом дини чамбарчас боғлаб тургани таъкидланди.


Ўзбекистон етакчисининг БААга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очаётгани - улар стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани қайд этилди.


Сўнгги йилларда товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони бир неча баробар ошди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпайди, визасиз тартиб жорий қилинди.


Ташриф доирасида БААнинг етакчи компаниялари билан янги, асосан юқори технологик тармоқларда лойиҳалар портфели шакллантирилди.


Сиёсий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.


Етакчилар иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини, жумладан сунъий интеллект, рақамлаштириш, яшил энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби 6 та асосий йўналишни белгилаб олдилар. Ҳар бир устувор соҳа бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этишга келишилди.


Томонлар 2025-2027 йилларни Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватладилар.


Шу маънода, 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш ва инвестиция портфелини 50 миллиард долларга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш асосий вазифа этиб белгиланди.


Ўзбекистон икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва БАА компанияларининг юртимиздаги инвестициявий фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.


Маданий-гуманитар алмашинув кўламини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Давлатимиз раҳбари Муҳаммад бин Зоид номидаги университет билан ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қўшма дастурни ишга туширишни таклиф этди.


Музокаралар давомида бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.


Етакчилар халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат