Солиқ қарзи юқори бўлган қурилиш фирмалари эълон қилинди
Қарздорлар орасида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли компания ва Қашқадарёдаги “Eriell” компаниялари ҳам бор.
Солиқ қўмитаси солиқдан миллиардлаб қарзи бўлган энг йирик қурилиш компаниялари рўйхатини эълон қилди.
2023 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида солиқ қарзи мавжуд бўлган (100 млн сўмдан юқори) корхоналар сони 1 046 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 496,2 млрд сўмни ташкил этган.
Шундан 94,9 млрд сўми, яъни 19,1 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда.
Улар:
“Махсус монтаж ва механизация” МЧЖ – 16 млрд сўм;
“Кўприкқурилиш” АЖ – 15,9 млрд сўм;
“Обод шаҳар қуриш” МЧЖ – 11,6 млрд сўм;
“Mimar Group” МЧЖ – 9,9 млрд сўм;
“Mustahkam qurilish Development” МЧЖ – 9 млрд сўм;
“Eriell Oilfield Servives middle east DMCC” DM – 8,4 млрд сўм;
“Bek-City-House” МЧЖ – 7,4 млрд сўм;
“Sapfir qurilish 20” МЧЖ – 6,6 млрд сўм;
“Amanbek qurilish” МЧЖ – 5,5 млрд сўм;
“Trio exclusive” МЧЖ – 4,6 млрд сўм.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари бўйича эса:
Тошкент шаҳри – 99,1 млрд сўм;
Ҳудудлардаги йирик солиқ тўловчи корхоналар – 85,9 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 40,3 млрд сўм.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0