Валюта UZS
  • USD

    12 175.344.67

  • EUR

    14 063.7415.14

  • RUB

    154.291.99

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 10:00

    +16 C

  • 11:00

    +17 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 07-April

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 10:00

    +16 C

  • 11:00

    +17 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +12 C

  • Seshanba, 07

    +15 +20

  • Chorshanba, 08

    +11 +20

  • Payshanba, 09

    +14 +20

  • Juma, 10

    +15 +20

  • Shanba, 11

    +15 +20

  • Yakshanba, 12

    +16 +20

  • Dushanba, 13

    +16 +20

  • Seshanba, 14

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Туризм: Жиззахнинг сайёҳлик имкониятларидан нега тўлиқ фойдаланилмаяпти?

Жиззах вилояти нафақат сўлим табиати, балки тарихий-археологик манзиллари кўплиги билан ҳам машҳур. Ҳозирда вилоятнинг ўзида 372 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан 42 таси тарихий обида ва зиёратгоҳ, 267 таси археологик ёдгорлик, 63 таси монументал ёдгорликлардир.
Жамият
788 12:52 | 13.03.2024 12:52

Бундан ташқари “Нурота” ва “Зомин” давлат қўриқхоналари, “Зомин” халқ боғи, Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Қизилқум чўли экотуризм ишқибозлари учун қизиқарли манзиллар ҳисобланади.


2023 йилда 30 та меҳмонхона, 20 та кемпинг, 168 та оилавий меҳмон уйи, 20 хостел ва 11 та оромгоҳда 1 млн 176 минг нафар маҳаллий ва 145 минг нафар хорижий сайёҳга хизмат кўрсатди. Сўнгги икки йилда сайёҳларни қабул қиладиган қўноқ жойлари 1,5 баробарга ва ўринлар сони 1,3 баробарга ошди. Ўтган йили 12 та турк компаниялар фаолияти йўлга қўйилиб, 30 га яқин янги сайёҳлик маршрутлар ишлаб чиқилди.




Ўтган йили умумий қиймати 1 трлн 172 млрд сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, 4 та меҳмонхона, 12 та туризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 та туристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, 2 та хостел, 2 та оилавий меҳмон уйи, 1 та ижара ётоқхона, 7 та умумий овқатланиш ва 1 та мотел фаолияти йўлга қўйилди.


Давлат раҳбарининг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг талаб ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Зомин туманида “Зомин” аэродроми ва 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминали қуриб ишга туширилди. Яна бир қулайлик аэропорт авиакассаси орқали нафақат ички рейслар, халқаро давлатларга хам авиабилетлар харид қилиш имконияти яратилди.


Шунингдек, вилоятда туризм қишлоқлари сони кўпаймоқда. Ўтган йили Зомин туманидаги Дуоба қишлоғига “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Жорий йилда Фориш туманидаги Ухум ҳамда Бахмал туманидаги Ўрмончи қишлоқларига ҳам “Туризм маҳалласи” мақомини бериш учун амалий ишлар олиб борилмоқда.


Бироқ вилоятнинг туристик имкониятидан тўлиқ фойдаланилмоқда, деб бўлмайди. Бунга туристик манзилларнинг бир-биридан узоқлиги, йўлларнинг талаб даражасида эмаслиги, телефон, интернет, электр каби замонавий коммуникация тизимлари ҳамда транспорт қатнови каби соҳадаги малакали мутахассисларнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.




– Айни пайтда вилоятда амалга оширилаётган ишларда тўсиқсиз туризм учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга асосий эътибор қаратилмоқда, – дейди Жиззах вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев. – 2024 йилда туризм соҳасида умумий қиймати 528 миллиард сўмлик 30 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Бу лойиҳалар янги меҳмонхона, туризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 та туристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари каби иншоотлардан иборат. Шунингдек, айнан туризм манзиллари ҳудудидаги 104,4 километр узунликдаги йўлларни таъмирлаш, 18 километр масофадаги электр энергияси тармоғини яхшилаш ва 3 дона янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 13 километр узунликдаги янги алоқа тармоқларини тортиш, 10 дона алоқа устуни ўрнатиш режалаштирилган.


Вилоят туризм бошқармаси маълумотларида кўрсатилишича, 2024 йилда яна 3 та меҳмонхона, 10 та хостел ва 22 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади ва уларнинг умумий сони 300 тага, ўринлар сони 8 мингтага, 8 та туристик автобус ва 15 та микроавтобуслар олиб келиниб, уларнинг умумий сони 40 тага, туроператор сони 35 тага, 5 та гид-экскурсавотларни сертификатлаш орқали уларнинг сони 25 нафарга етказилади.


Жорий йилда маҳаллий туристлар 1 миллион 800 мингга, хорижий туристлар сони 350 мингга, туризм хизматлари экспорти 50 миллион долларга етказилиши кутилмоқда.


Зомин, Фориш, Бахмал, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида эко туризмни ривожлантириш учун 5 та хостел ва 10 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиши кутилмоқда.


Муқимбой ИСМОИЛОВ, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2126 11:24 | 13.08.2024