Валюта UZS
  • USD

    12 357.09-56.7

  • EUR

    14 330.52-137.75

  • RUB

    153.49-1.37

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 25-August

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Dushanba, 25

    +34 +20

  • Seshanba, 26

    +35 +20

  • Chorshanba, 27

    +35 +20

  • Payshanba, 28

    +35 +20

  • Juma, 29

    +35 +20

  • Shanba, 30

    +31 +20

  • Yakshanba, 31

    +29 +20

  • Dushanba, 01

    +28 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Урушдан тўйган халқнинг ғазаби”: Жорж Бушга туфли улоқтирган журналист тақдири

2008 йил якунланиб бораётган бир даврда Ироқ пойтахти Бағдодда кутилмаган ҳолат рўй берди. Ваколат муддати тугаётган АҚШ президенти кичик Жорж Буш Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан матбуот анжумани ўтказаётганда, журналистлардан бири АҚШ раҳбарига қарата туфлисини ечиб отди. Албатта, бундай ҳодисани ҳеч ким кутмаганди.
Ҳодиса
148 10:05 | 24.08.2025 10:05

Бошқалар журъатли журналистни ушлагунча у иккинчи пойабзалини ҳам ечиб отишга улгурди. Улар Жорж Бушга бориб тегмади, АҚШ раҳбари зўрға чап бериб қолди. Аммо бу ҳолат қудратли давлат раҳбари учун шармандали ҳолат дея баҳоланди. Аслида, отилган туфли уруш ва вайронагарчиликдан тўйган Ироқ халқининг ғазабига ўхшарди.


АҚШ президенти лавозими дунёдаги энг нуфузли мансаблардан саналади. Унинг қарорлари юз миллионлаб кишилар тақдирига таъсир қилиши мумкин. Қудратли мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбарига ботинка улоқтиришга журъат этган шахснинг исми Мунтазар аз-Зайдий эди. У мураккаб тақдир эгаси бўлган. Бўлажак журналист Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри чеккасида туғилган, журналистика бўйича олий маълумот олган. 2005 йилда “Ал-Бағдодия” телевидениесида мухбир сифатида иш бошлаган. Кичик Бушга туфли улоқтиришдан бир йил олдин Мунтазар Зайдий Бағдодда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганди. У АҚШ қуролли кучлари вакиллари томонидан ҳам икки марта ҳибсга олинган.



Унинг Миср телеканалларидан биридаги бошлиғи аз-Зайдийни “мағрур араб ва очиқ фикрли одам” деб таърифлаган. Унинг қўшимча қилишича, “журналист собиқ Саддам Ҳусайн тузумини маъқулламаган. Унинг оиласи Саддам режими даврида ҳибсга олинган”.


Ироқ уруши давом этаётган, мамлакатда қашшоқлик ва бошбошдоқлик авж олган палла эди. АҚШ қўшинларининг мамлакатга кириши вазиятни баттар оғирлаштирганди. Уруш бошланганига беш йил бўлган, Саддам Ҳусайн ағдарилиб, осиб ўлдирилган бўлса-да, можаронинг охири кўринмасди. 2008 йил 14 декабрда Жорж Буш ва Ироқнинг ўша вақтдаги Бош вазири Нури Маликий ўртасида бўлиб ўтган қўшма матбуот анжумани чоғида Зайдий учинчи қаторда бўлган. У АҚШ президенти иштирокидаги конференцияга аккредитациядан ўтишга муваффақ бўлганди. Буш АҚШ қўшинларининг Ироқдан чиқиб кетиши ҳақида гапирмагач, сабр-тоқати тугаган журналист бирдан ўрнидан турди. У “Бу ироқликларнинг совғаси. Бу сизларга – ит!” дея бақирган ҳолда АҚШ президентига туфли улоқтирди. Ҳамма бир лаҳза карахт аҳволга тушиб қолди.



Кейин журналист эгилиб, иккинчи туфлини олиб, уни ҳам отишга муваффақ бўлди. Шундан кейингина АҚШ президенти қўриқчилари журналистга ҳужум қилиб, уни зарарсизлантириб, дарҳол матбуот анжумани ўтаётган залдан олиб чиқиб кетишди. Буш жароҳат олмади, чунки у иккала оёқ кийимидан ўзини олиб қочишга эришганди. Бироқ, Бушнинг матбуот котиби Дана Перино саросимада микрофонга кўзини уриб олгани сабабли яраланган.


Довюрак ироқлик журналист 2009 йил 12 мартда уч йилга озодликдан маҳрум этилди. 2009 йил апрель ойида аз-Зайдийнинг адвокатлари томонидан берилган апелляциядан сўнг суд қамоқ муддатини бир йилга қисқартирди. Жазонинг бир қисмини ўтаб бўлгач, август ойи охирида яхши хулқ-атвори учун унинг муддатни яна уч ойга қисқартиришга қарор қилинди. 2009 йил 11 сентябрда Мунтазар озодликка чиқди (у озодликка чиққан сана ҳам ўзига хос).


Оёқ кийимни улоқтириш ҳодисаси турли мамлакатларда (Россия, Буюк Британия, Украина, Сербия) бир қатор тақлидларга олиб келди. 2009 йил 1 декабрда ал-Зайдийнинг ўзи пойабзал улоқтириш қурбонига айланди. Парижда Ироқдаги урушга бағишланган матбуот анжумани чоғида журналистлардан бири (манбаларга кўра, у ҳам ироқлик бўлган) “Ироқ ишғол қилинган давлат эмас” (бошқа талқинга кўра - “Мана сизга яна туфли”) деб бақириб, унга туфли улоқтирган. Буш сингари, аз-Зайдий ҳам туфлидан қочишга муваффақ бўлди.


2009 йил 29 январда Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн туғилган Тикрит шаҳрида улкан туфли ёдгорлиги ўрнатилди. Туфли ёдгорлиги остига Зайдийнинг хатти-ҳаракатини мадҳ этувчи шеър ёзилган.


Ёдгорлик муаллифи Лайт Амари журналистнинг ҳаракати “барча ироқликлар учун фахр-ифтихор манбаи” бўлиши кераклигини, Америка президентига пойабзал улоқтирган журналист Мунтазар аз-Зайдий мусулмон оламида ҳам, ундан ташқарида ҳам миллий қаҳрамонга айланганини айтди. Ёдгорлик ота-онаси уруш пайтида вафот этган болаларга ғамхўрлик қилишга ихтисослашган хайрия ташкилоти жойлашган уйнинг боғига ўрнатилди. Шуниси эътиборга лойиқки, унинг умри узоқ давом этмади — атиги бир кун турди холос. Эртаси куни ёдгорлик маҳаллий ҳокимият буйруғи билан вайрон қилинди.



Энг қизиғи, Жорж Бушнинг ўзи ушбу ҳодисани босиқлик билан изоҳлаган. Воқеа содир бўлгандан сўнг дарҳол ABC телеканалига берган интервьюсида Буш, бошқа нарсалар қатори, “йигитга нисбатан ҳеч қандай ғазаби йўқлигини” ва бу воқеани “кулгили” деб ҳисоблашини айтди. “Бу нарсалар ҳаётда содир бўлади ва бу эркин жамиятнинг белгисидир”, деб хулоса қилди Буш. Умуман олганда, собиқ президент воқеани раҳбарлик давридаги энг ғалати лаҳзалар деб баҳолади.


АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларига қарши кайфиятдагилар аз-Зайдийни қўллаб-қувватлади. Воқеа ҳақидаги хабар бир зумда бутун дунёга тарқалди ва бу ҳақда барча етакчи ахборот агентликлари хабар берди. Американинг Ироқдаги ҳарбий кампаниясини қораловчи кўплаб жамоат ташкилотлари ва шахслар журналистни ҳимоя қилишди. Масалан, Ливаннинг New TV телеканали журналистнинг ҳаракатларига бирдамлик билдириб, уни ходим сифатида ишга олди, шунингдек, агар Зайдийни гаров эвазига озод қилиш масаласи туғилса, пул тўлашга ваъда берди. Телеканалда Зайдийнинг маоши у Бушга биринчи туфлисини отган пайтдан бери ҳисоблаб келинган.


Венесуэланинг ўша пайтдаги президенти Уго Чавес ироқлик журналистнинг жасоратини эътироф этди, гарчи у нутқида “президентларга ҳам, бошқа бировга ҳам пойабзал улоқтирмаслик кераклигини” таъкидлаганди. Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг қизи Ойша бошчилигидаги “Ва Аттассимоу” хайрия ташкилоти аз-Зайдийни бутун дунёда инсон ҳуқуқлари тантанаси рамзи бўлган ҳаракатлари учун “Жасорат” медали билан тақдирлади.


Араб ҳуқуқшунослари иттифоқи эса журналистнинг ишини судда кўриб чиқиш учун махсус халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитаси тузди. Ироқдаги энг яхши адвокатлардан бири Халил ал-Дулаймий (Саддам Ҳусайннинг собиқ адвокати) уни судда мутлақо текин ҳимоя қилиш учун ихтиёрий равишда қатнашди. Ҳодисадан бир кун ўтиб, 16 декабрь куни бир неча минг ироқликлар Бағдодда журналистни зудлик билан озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказдилар.


Iraq's shoe-hurling journalist vies for parliament seat


Мунтазар аз-Зайдийга нима бўлди?


Ироқ қонунларига кўра, хорижлик етакчига тан жароҳати етказмасдан ҳужум қилганлик учун 7,5 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Франс-пресс агентлиги маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари уни ҳибсга олиш чоғида унинг қўли ва қовурғаларини синдиришган. Мунтазар телеканаллардан бирига берган интервьюсида қамоқда қийноққа солинганини айтди: унинг бурни ва оёғи, тишлари синган, калтакланган (шу жумладан, қамчи билан) ва электрошокер қурилмаси билан жароҳат етказилган.


Айтилишича, аз-Зайдий қамоқда бўлганида Ироқ бош вазирига мактуб ёзиб, қилган иши учун кечирим сўраган. Бироқ, журналистнинг акаси бундай маълумотнинг ҳақиқийлигини рад этди, чунки унинг сўзларига кўра, “Мунтазар ҳеч қачон ҳеч кимдан кечирим сўрамаган”.


Дарвоқе, 2018 йилда бу қаҳрамон Ироқ парламентининг маҳаллий сайловларида қатнашишга муваффақ ҳам бўлди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2735 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса