Валюта UZS
  • USD

    12 149.847.74

  • EUR

    14 003.91-76.07

  • RUB

    151.100.57

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-April

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Juma, 03

    +16 +20

  • Shanba, 04

    +14 +20

  • Yakshanba, 05

    +14 +20

  • Dushanba, 06

    +13 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

  • Chorshanba, 08

    +12 +20

  • Payshanba, 09

    +11 +20

  • Juma, 10

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“UzHack”: Латвияда илк бор ватандош ёшларни бирлаштирган халқаро хакатон ўтказилди

Жорий йил 27–29 март кунлари Латвия давлатида илк бор Болтиқбўйи давлатларида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёш ватандошларни бирлаштириш, уларнинг инновацион ва технологик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда халқаро IT ҳамжамияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “UzHack” халқаро технологик хакатони ўтказилди.
Жамият
128 12:35 | 31.03.2026 12:35

Тадбирда 70дан ортиқ иштирокчи 20 та жамоага бирлашган ҳолда қатнашди. Улар 48 соат давомида Ўзбекистон Марказий банки, Рақамли технологиялар вазирлиги, Uzinfocom ҳамда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тақдим этилган долзарб кейслар устида ишлади. Ушбу кейслар реал муаммолар асосида шакллантирилгани билан иштирокчиларнинг амалий кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этди.


“Биз бу хакатон ҳақида эшитиб, очиғи, жуда хурсанд бўлдик. Аввал ҳам айнан Латвияда ўтказилаётган турли тадбирларда қатнашганмиз, аммо бу сафар хорижда таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшлар учун алоҳида ташкил этилгани бизни янада қувонтирди.


Биласизми, бу ерда мен учун энг муҳим жиҳат – янги билим ва кўникмаларни эгаллаш бўлди. Чунки турли йўналишларда таҳсил олаётган ёшлар билан 48 соат давомида бир жамоада ишладик, ўзаро тажриба алмашдик. Бу шунчаки вақт эмас – бу катта имконият. Нафақат биз учун, балки Ўзбекистон учун ҳам фойдали ташаббус, деб ўйлайман”, – дейди тадбир иштирокчиларидан бири Иброҳимбек Аминдинов.


48 соат давомида интенсив тарзда олиб борилган ишлар, таҳлиллар ва тақдимотлар якунига кўра “UzHack” хакатонининг ғолиблари эълон қилинди. Иштирокчиларнинг чиқишлари, ҳакамлар ҳайъати баҳоси ҳамда умумий жараён натижаларига асосан қуйидаги жамоалар юқори ўринларни эгаллади:


1-ўрин — Osmondagi bolalar
2-ўрин — UzVision
3-ўрин — Onetour
4-ўрин — One Click


“UzHack” халқаро хакатони нафақат ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, балки уларни глобал инновацион муҳитга интеграция қилиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини халқаро майдонда намоён этишда муҳим платформага айланди. Илк бор ташкил этилган ушбу лойиҳа келгусида анъанавий тарзда давом эттирилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6192 16:57 | 05.08.2023