+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Озарбайжон Матбуот кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Айни кунларда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда қатор медиа соҳа вакиллари бугун, 25 апрель куни Озарбайжон Матбуот кенгашида ташкил қилинган икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимида иштирок этдилар.
Жамият
502 17:46 | 25.04.2024 17:46

Тадбирда, жумладан, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар ижроси самаралари, ўзбек ва озар халқларини азалий дўстлик, қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туриши ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳа вакилларининг тажриба алмашинувини самарали йўлга қўйиш каби масалалар хусусида фикр алмашилди.


Қайд этилишича, имзоланган ҳамкорлик меморандуми дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда халқаро конференциялар ва матбуот анжуманлари ўтказиш, пресс-турлар ташкил қилиш, Ўзбекистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатилишини қўллаб-қувватлаш каби қатор вазифаларни кўзда тутади.


Тадбир якунида Озарбайжон Матбуот кенгаши раиси Рашад Межидга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг совғаси топширилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2288 11:24 | 13.08.2024