Ўзбекистонда Америка технологиялар университети ташкил этилиши мумкин

АҚШнинг “Cintana” компанияси Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб боряпти.

13:16 | 02.10.2023
•
3,561
Ўзбекистонда Америка технологиялар университети ташкил этилиши мумкин
Катталаштириш

Бу ҳақда кеча, 18 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти ҳамда “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер учрашувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (1)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Б

Ботир Авезович

Яқинда

Ушбу унверситети Ўзбекистонимз келжаги учун зўрур...